Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

 
Ижтимоий медиа тавсифи 
 
Ижтимоий медиа фойдаланувчиларнинг бевосита мулоқотини таъминлайди. 
Фойдаланувчилар ўз медиаконтентини очиқ фойдаланиш учун юклаши мумкин. 
Интернетнинг 
хусусияти 
ва 
анъанавий 
ОАВдан 
фарқларидан 
бири 
фойдаланувчилар имкониятини кенгайтиришдир. Зарур дастурлар ёрдамида кенг 
аудитория учун ҳар бир фойдаланувчи ўз контентини яратиши мумкин. 
Интернетдан унча кенг бўлмаган фойдаланувчилар гуруҳи контентнинг асосий 
қисмини яратади, масалан, видео, блоглар ёки матнлар. Ижтимоий медиада 
иштирок этишнинг энг кенг тарқалган усули - мавжуд контентни таҳрир қилиш, 
баҳолаш ва изоҳлашдир. Иштирок этишнинг бошқа усуллари сирасига турли гуруҳ 
ҳаракатига муносабат билдириш, “менга ёқади” белгисини қўйиш ёки онлайн 
акцияларни имзолаш кабилар киради. 
 
Ижтимоий медиа шакллари: 
 
1. Фойдаланувчилар профилларини ўз ичига олувчи ҳамжамиятлар портали, 
тармоқдаги ўзаро ҳаракат ва изоҳлар.
2. Баҳс ва изоҳларга асосланган блоглар. 
3.Фойдаланувчилар томонидан таҳрир қилинадиган вики-саҳифа. Ундаги янги 
ахборот фойдаланувчилар ҳамжамиятига фақат янги билимларни олиш эмас, балки 
мавжуд ахборотни изоҳлаш имконини ҳам беради ва ҳамжамиятнинг ҳар бир аъзоси 
ахборотни киритиш ёки уни олиб ташлаш имконига эга бўлади.
4. Фойдаланувчилар бир биридан қандай масофада бўлишидан қатъий назар 
юзма-юз мулоқотга киришиш имконини берувчи тезкор ахборот алмашинуви. Улар 
ижтимоий платформада профилни яратишда ҳамжамият билан танишиш учун 
шахсий ахборотни тақдим этиши лозим. Чат ёки форумларда эса шахсий ахборот
яъни манзили ёки телефон рақамлари тақдим этилади. Болалар ва ўсмирлар шахсий 
маълумотни барчанинг эътиборига тақдим этиш оқибатларини кўра олмайди. 
Кўплаб ижтимоий медиа хизматлар мулоқот маълумотларини кўрсатган шахсга 
юборилувчи рекламага асосланган. Фойдаланувчи ўзи ҳақида қанча кўп маълумот 
берса, реклама шунча ўзига хос бўлади. Шу билан бирга шахсий ахборотдан яна 40 
маротаба нусха олиниб, бу тармоқдаги турли манипуляциялар қурбонига айланиш 
хавфини кучайтиради. Бунга “жонли” мисол сифатида МРБнинг собиқ ходими 
Эдвард Сноуденнинг сенсация даражасига кўтарилган фош этувчи айбловларини 
келтириш мумкин. Бунда, нафақат алоҳида мамлакатлар президентлари, шу 
жумладан, АҚШнинг иттифоқдошлари, балки уларнинг махсус хизматлари
амалдорлар ҳамда яқинларини узлуксиз кузатув ва тотал назорат остига олиш, 
уларнинг телефон сўзлашуви яширинча тингланиши маълум бўлди. Бундан 
ташқари, бутун дунё бўйлаб миллионлаб фуқароларнинг тармоқдаги ахборот хатти-
ҳаракати тотал назоратга олингани фош этилди. 


50 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling