Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Ношир 
 
– Ахборотни ким тарқатаяпти? (Муаллиф аниқми: исми-шарифи, лавозими, 
компания номи келтирилганми? Муаллиф шу соҳа бўйича мутахассис сифатида 
танилганми?) 
– Веб-сайт қандай мақсадда яратилган? 
– Мазкур ишлаб чиқарувчи томонидан яратилган бошқа медиамаҳсулотлар 
ҳам мавжудми? 
Ахборотнинг сифати 
 
– Фикрлар, реклама ва бошқаларни далиллардан ажратиб олиш осонми? 
– Материал баҳоланганми (ношир, журналист, эксперт ёки нашриёт 
томонидан)? Бошқа манбаларда ушбу материалга ҳаволалар борми? Агар 
Интернетдаги бошқа манбалар ушбу ресурсга ҳавола бераётган бўлса, бу ҳол унинг 
кенг қўллаб-қувватланишини билдиради. 
– Сайтда келтирилган нуқтаи назар ва қарашлар асосланганми? 
– Фақат битта фикр ва нуқтаи назар афзал, деб билингандек тасаввур 
уйғонмаяптими? 
– Далилларнинг манбалари аниқ кўрсатилганми? Далил ва манбалар қанчалик 
долзарб ва муҳим? 
– Веб-сайтнинг тили ва дизайни тўғри танлангани борасида нима дейиш 
мумкин? 
– Саҳифа охирги марта қачон янгиланган? Ундаги ахборот ҳали ҳам ишончли 
деса бўладими? Материалнинг эълон қилинган санаси кўрсатилганми? 
– Ахборот нисбатан батафсил баён этилганми ёки у илмий ёхуд оммабоп 
манбага асосланганми? 
Ахборотнинг ишончлилиги 
 
– Сиз худди шундай ахборотни бир нечта мустақил манбадан топа 
олдингизми? 
– Ушбу ахборот ишончли эканини асослаб беринг. 
Мавзу бўйича топшириқ 
1-машқ. Тавсия этилган саволлардан фойдаланиб, “Камолот” ЁИҲ веб-сайти 
контентини таҳлил қилинг. 
2-машқ. Тасаввур қилинг, укангиз велосипеддан йиқилиб тушди. Шифокорлар 
унинг ўнг тизза бўғими шикастланганини, ва унга тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш 
зарурати йўқлигини айтмоқда. Интернетдан бундай тан жароҳатини қандай 
муолажа қилиш ва даволаш бўйича ишончли ахборотларни излаб топинг. 


67 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling