Я. Стреляу “Темперамент тузилмаси” сўровномаси


Download 409.15 Kb.
bet1/5
Sana17.06.2023
Hajmi409.15 Kb.
#1532616
  1   2   3   4   5
Bog'liq
4. Я.Стреляу методикаси

Я. Стреляу “Темперамент тузилмаси” сўровномаси




Йўриқнома: Қуйидаги саволларни диққат Билан ўқинг ва уларга «ҳа» (“+”) ёки «йўқ» (“―”), агар жавоб беришга, иккилансангиз у ҳолда “билмайман” (“?”) жавобини беринг. Марҳамат қилиб, жавобларингизни сўровноманинг жавоблар бланкига белгиланг.

  1. Сиз одамлар билан тез чиқишиб кетасизми?

  2. Сиз аниқ кўрсатма олмагунча у ёки бу ҳаракатлардан ўзингизни четга олишга қодирмисиз?

  3. Сиз толиқтирадиган ишдан сўнг узоқ вақт дам олишингиз керакми?

  4. Сиз ноқулай шароитда ишлай оласизми?

  5. Сиз иш юзасидан бўлмаган, эмоционал баҳслардан ўзингизни четга оласизми?

  6. Сиз узоқ вақтли танаффусдан, масалан таътил ёки дам олишдан сўнгра ишга осон киришиб кета оласизми?

  7. Агар иш сизни тўлиқ ўзига жалб қилса чарчоқни унутасизми?

  8. Сиз кимгадир топшириқ бериб, унинг тамом бўлишини сабр-тоқат билан кутишга қодирмисиз?

  9. Сиз сутканинг турли вақтида осон ва бир хилда ухлай оласизми?

  10. Сиздан илтимос қилганда буни сир тута оласизми?

  11. Сизда бир неча ҳафта ёки ой бажармаган ишингизга қайтиш осонми?

  12. Сиз сабр-тоқат билан тушунтира оласизми?

  13. Сизга ақлий зўриқишни талаб қиладиган иш ёқадими?

  14. Сизда бир хил бажариладиган иш зерикиш ёки уйқуга олиб келадими?

  15. Сиз кучли зўриқишни тез тарқатиб юбора оласизми?

16. Сиздан талаб этилганда ўз устунлигингизни намоён қилмасликка уринасизми ?
17. Нотаниш кишилар орасида ўзингизни табиий тутасизми?
18. Сизда жаҳл ёки ғазабни яшириш қийинми?
19. Оғир дамларда ўзингизни бошқара оласизми?
20. Атрофдагиларнинг хулқ-атворига ўз хатти-ҳаракатларингизни мослаштира ола-сизми?
21.Масъулиятли ишни бажаришни ўз зиммангизга ола оласизми?
22.Одатда атроф-муҳит сизнинг кайфиятингизга таясир кўрсатадими?
23.Сиз мувафаққиятсизликлардан халос бўлишга қобилиятлимисиз?
24.Сиз кимларнидир фикрларини қадрлаб, одатдагидек эркин гапира оласизми?
25. Сизнинг кун тартибингиздаги кутилмаган ўзгартиришлар асабингизни бузади-ми?
26. Ҳамма нарсага Сизда «тайёр жавоблар» борми?
27. Муҳим қарорлар (масалан, кириш имтиҳонлари натижалари) қабул қилишда ўзингизни бошқара оласизми?
28. Ўз таътилингизни биринчи кунданоқ ташкил эта оласизми?
29. Сизни «тезкор» одам деб баҳоласа бўладими?
30. Сиз ҳаракатларингизни секин юрувчи кишининг харакатларига тез мослаш-тирасизми?
31. Сиз тез уйғонасизми?
32. Сиз йиғилиш ва кечаларда бемалол маъруза қила оласизми?
33. Сизни кайфиятингизни бузиш осонми?
34. Сизни ишдан ажратиб олиш қийинми?
35. Агар суҳбат бошқаларга халақит берса ўзингизни четга оласизми?
36. Ниманидир атайлаб иғво қиласиз ёки йўлдан оздира оласизми?
37. Сиз одамлар билан осон чиқишиб кета оласизми?
38. Агар олдингизда муҳим иш турган бўлса доимо сиз ўз хатти-ҳаракатларингиз ҳақида атрофлича ўйлайсизми?
39. Сиз муаллифнинг фикри бўлса ҳам матнни бошидан охиригача кўздан кечириб чиқасизми?
40. Сизда йўловчилар билан суҳбатга киришиш осонми?
41. Сиз суҳбатдошингизни ноҳақ исботига бефарқ бўласизми?
42. Сиз чаққонлик билан қўлда бажаришни талаб қиладиган ишни бажонидил қабул қиласизми?
43. Сиз қарорингизни бошқаларнинг фикрига кўра ўзгартирасизми?
44. Сиз янги ишга тез мослаша оласизми?
45. Сиз кундузи ишласангиз яна кечаси ҳам ишлай оласизми?
46. Романларни тез ўқиб чиқасизсми?
47. Сиз агар тўсиқларга дуч келсангиз ниятларингиздан тез-тез воз кечасизми?
48. Сиз шароит тақозосига кўра ўзингизни тутиб тура оласиз?
49. Қийинчиликсиз, тез фикрлай оласизми?
50. Сиз лаҳзали, беихтиёр таъсирлардан ўзингизни четга олиб тура оласиз?
51. Сиз шовқинда ишлай оласизми?
52. Сиз «ҳақиқатни била туриб» вазият туфайли ўзингизни четга олиб турасизми?
53. Сиз имтиҳон ёки раҳбарият билан учрашув олдидан ҳаяжонни яшира оласизми?
54. Сиз қисмли танаффусларни ёқтирасизми?
55. Сиз янги муҳитга осон мослаша оласизми?
56. Сиз ўтган кундаги оғир меҳнатда йўқотган кучингизни кечки дам олишдан сўнгра қайта тиклай оласизсми?
57. Ҳар хил ҳаракатли ва бажариш муддати чекланган ишларни бажаришдан қочасизми?
58. Қийинчиликларга қарши ўзингиз мустақил курашасизми?
59. Сиз суҳбатдошингиз гапини бўлиб қўясизми?
60. Сиз сузишни билмасангиз ҳам чўкаётган одамни қутқазиш учун сувга сакрайсизми?
61. Сиз узоқ вақт иш билан машғул бўла оласизми?
62. Сиз ноўрин танбеҳлардан ўзингизни тийиб тура оласизми?
63. Сиз ишда ва давраларда ўзингизни ўрнингизга эгамисиз?
64. Сизда бир ишдан бошқасига ўтиш осонми?
65. Муҳим қарор қабул қилишда «ҳа» ва «йўқ» дейишни тарозига солиб кўрасизми?
66. Сиз тўсиқларни осон бартараф эта оласизми?
67. Сиз бегоналарни хати ва нарсаларига назар соласизми?
68. Сиз учун бир хил бўлиб қолган ҳаракат ва машғулотлар зерикарлими?
69. Сиз жамоат жойларида хулқ-атвор қоидаларига риоя қиласизми?
70. Сиз суҳбатда ёки чиқишларда ортиқча ҳаракат ва имо-ишоралардан фойдалан-масликка уринасизми?
71. Сиз вазиятларни жонланишини ёқтирасизмси?
72. Сиз кўп куч талаб этувчи фаолиятни ёқтирасизми?
73. Сиз маълум топшириқларни бажаришда диққатингизни узоқ вақт тўплаб тура оласизми?
74. Сиз ҳаракатли ва машғул бўлишни талаб этадиган ишни ёқтирасизми?
75. Сиз қийин ҳаётий вазиятларда ўзингизни бошқара оласизми?
76. Агар зарур бўлса уйқудан уйғонгач, бирдан ўрнингиздан туриб кетасизми?
77. Сиз агар талаб этилса олинган ишни якунлашни ҳали бошқа ишларингиз якунланмасдан кутиб туришга қодирмисиз?
78. Нохуш ҳолатни кўрганингиздан кейин ҳам ишни олдиндагидек аниқ давом эттирасиз ва бажарасизми?
79.Сиз кундалик газеталарни тезда кўздан кечириб чиқасизми?
80. Тез гапирганингизда сизни ўпкалашга ҳожат қолмайдими?
81 Сиз мириқиб ухламасдан меъёрда ишлай оласизми?
82. Сиз танаффуссиз узоқ вақт ишлай оласизми?
83. Сиз тишингиз ва бошингиз оғриса ҳам ишлайсизми?
84. Агар зарур бўлса ўртоқларингиз дам олаётган ва сизни кутиб турган пайтларда ҳам ишни хотиржам тамомлайсизми?
85. Сиз кутилмаган саволларга рисоладагидек тез жавоб бера оласизми?
86.Сиз одатда тез гапирасизми?
87. Агар меҳмон кутаётган бўлсангиз хотиржам ишлай оласизми?
88. Сиз аниқ далиллар таъсирида ўз фикрларингизни ўзгартирасизми?
89.Сиз сабр-тоқатлимисиз?
90. Сиз анча секин ҳаракат қиладиган одамнинг иш маромига мослаша оласизми?
91. Сиз бир неча ҳаракатни бирга бажаришда ишни режалаштира оласизми?
92. Қувноқ давра сизнинг кайфиятингизни ўзгартирадими?
93. Сиз ҳеч қийналмасдан бир нечта ишни бир вақтни ўзида бажара оласими?
94. Сиз кўчадаги нохуш воқеанинг гувоҳи бўлганингизда руҳий мувозанатни сақлай оласизми?
95. Сиз ҳар хил мураккаб ва нозик ҳаракатларни талаб этувчи ишни ёқтирасизми?
96. Сиз яқин одамларингиздан бирортаси истироб чекканида ўзингизни хотиржам тута оласизми?
97. Сиз қийин ҳаётий вазиятларда мустақил бўла оласизми?
98. Сиз нотаниш ва катта давраларда ўзингизни эркин тутасизми?
99. Агар талаб этилса суҳбатни тезда тўхтатишингиз мумкинми?
100. Сиз бошқаларнинг иш усулига осон мослашасизми?
101. Сиз ишнинг турини тез-тез алмаштиришни ёқтирасизми?
102. Сиз бирон-бир ҳодиса юз берганда ташаббусни ўз қўлингизга олишга қодирмисиз?
103. Сиз ўринсиз кулгидан ўзингизни сақлайсизми?
104. Сиз бирданига жадал ишлаб кета оласизми?
105. Сиз агар ҳақлигингизни билсангиз ҳам жамоанинг қабул қилган фикрга қарши чиқа оласизми?
106. Сиз вақтли зиқликни бартараф эта оласизми?
107. Сиз ақлий меҳнатдан чарчаб, қийин ҳолатга тушиб қоласизми?
108. Сиз узоқ кута оласизми?
109. Сиз уринишлар ҳеч нарсага олиб келмаслигини олдиндан билиб, ўзингизни четга олиб турасизми?
110. Сиз низоли вазиятларда ўз мулоҳазангизни хотиржам баён эта оласизми?
111. Сиз кутилмаган ҳолатларга тез жавоб бера оласизми?
112. Агар сиздан буни илтимос қилсалар ўзингизни бемалол тута оласизми?
113. Сиз шифокорнинг касаллик тўғрисидаги кўрсатмаларини безовталанмасдан қабул қиласизми?
114. Сиз жадал ишлай оласизми?
115. Сиз дам олиш ва кўнгил очиш жойини бажонидил ўзгартирасизми?
116. Сизга янги иш тартибига кўникиш қийинми?
117. Сиз бахтсиз ҳодисаларда ёрдамга шошиласизми?
118. Сиз циркда, спорт баҳсларида қичқириқ ва хатти-ҳаракатлардан ўзингизни сақлайсизми?
119. Сиз ҳар хил одамлар билан вақти-вақти билан суҳбатлашишни талаб этувчи машғулотни ва ишни ёқтирасизми?
120. Сиз ўз мимикангизни бошқара оласизми?
121. Сиз аниқ ва кучли ҳаракатланишни талаб этувчи ишни ёқтирасизми?
122. Сиз ўзингизни жасур одам деб ҳисоблайсизми?
123. Ноодатий шароитларда сизнинг гапиришингиз қийинми?

  1. Сиз омадсизликлар ва ғамгинликларни бартараф эта оласизми?

  2. Сиздан илтимос қилсалар узоқ вақт хотиржам тура оласизми?

  3. Сиз ўз қувончингиз кимнидир ранжитса уни бир лаҳза бўлса-да чеклай оласизми?

  4. Сизда ғамгинликдан қувончли ҳолатга осон ўта оласизми?

  5. Сизга таъсир ўтказиш осонми?

  6. Сиз қийинчиликларсиз хулқ-атвор қоидаларига риоя қиласизми?

  7. Сиз жамоат олдида сўзга чиқа оласизми?

  8. Сиз ишга одатдагидек узоқ тайёргарлик кўрмасдан тез киришиб кетасизми?

  9. Сиз ҳаётга таваккал қилиб, бошқаларга ёрдам беришга тайёрмисиз?

  10. Сизнинг ҳаракатларингиз жонлими?

  11. Сиз жамоат ишини бажонидил бажарасизми?

НАТИЖАЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ


Жавоблар мос келса –2 балл
Мос келмаса-0 балл
Жавоб беришга қийналса-1 балл






Download 409.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling