Yakuniy nazоrat savоllari
Quyosh-Оy kalеndari va muchal haqida tushuncha. U.Хayyom taqvimi
Download 338.44 Kb.
|
1-30 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 17. Planеtalarning kоnfiguratsiyalari, sidеrik va sinоdik davrlari.
16. Quyosh-Оy kalеndari va muchal haqida tushuncha. U.Хayyom taqvimi.
Тропик йилнинг узунлиги, аслида 365 кун бўлмай, ундан 6 соатча узунлиги туфайли, йиллар ўтиши билан тақвим йилининг боши тенгкунликлар силжиб кетишига сабаб бўлган. Календарни бундай камчиликдан халос қилиши учун Маликшоҳ астроном ва математиклардан иборат кенгаш тузиб, унга раҳнамолик қилишни Умар Ҳайёмга топширди. Кенгашнинг бош вазифаси тақвим йилларининг боши баҳорги тенгкунликдан силжимайдиган қилиб тузишдан иборат эди. Бунинг учун кенгаш 366 кунлик кабиса йилини жорий қилиб, унинг келиш тартибини, римликларнинг Юлиан календарида жорий қилган тартибдан бошқачароқ шаклини таклиф этди. Кейинчалик Умар Ҳайём календари деб ном олган бу тақвимга кабиса йили, 33 йилда 8 марта келиб, дастлабки 7 таси ҳар тўртинчи йилда, охирги 8-си эса 5-йили келадиган қилиб қабул қилинди. Бошқача айтганда, 33 йиллик даврнинг 4-,8-,12-,16-,20-,24-,28- ва 33-йиллари кабиса йиллари саналиб, 366 кундан қилинди, қолган 25 йили 365 кундан эди. Ҳайём календарида йилнинг ўртача узунлиги 365 =365, 24242 кунга тенг бўлиб, тропик йилнинг ҳақиқий узунлигидан атига 0,00022 суткага, яъни 19,5 секундгагина узун эди, холос. Бу хатолик шу қадар кичик эдики, у йиғилиб- йиғилиб 4500 йил ўтгандан сўнгина 1 кунга етади. Биз ишлатаётган григориан календарининг хатоси бир кунда етиши учун эса 3300 йил керак бўлади. Умар Ҳайёмнинг бу календари айни пайтда Эронда ишлатиладиган Жалолий календарининг асосини ташкил қилади. Мазкур календар эрасининг боши ҳам, кейинчалик мусулмонларнинг ҳижрий-қамарий тақвими эрасидаги каби 622- йилнинг 16- июлига кўчирилиб, у Қуёш-ҳижрий тақвими деган ном билан аталадиган бўлди. Бу тақвимда ойлар, Қуёшнинг йиллик кўринма ҳаракати давомида кесиб ўтадиган юлдуз туркумларининг номлари билан Ҳамал, Савр, Жавзо, Саратон, Асад, Сунбула, Мезон, Ақраб, Қавс, Жадди, Далв, Ҳут деб юритилади. Қуёш-ҳижрий календари бўйича янги 1384-йил 2005-йилнинг 21 мартида киради. 17. Planеtalarning kоnfiguratsiyalari, sidеrik va sinоdik davrlari. Quyosh atrofida harakatlanayotgan planetalarning yulduzlar fonidagi vaziyatlari, harakatlanayotgan Yerdan kuzatilganligi tufayli murakkab ko'rinishga ega bo'ladi. Planetalarning Yerdan qaraganda Quyoshga nisbatan egallagan vaziyatlari ularning konfiguratsiyalari deyiladi. 27- rasmda Quyosh atrofida Yer bilan birga aylanayotgan ikkita planetaning orbitasi aks ettirilgan. Ulardan birining orbitasi ichki planetaga (orbitasi Yer orbitasining ichida joylashgan — Merkuriy yoxud Veneraga), ikkinchisi esa tashqi planetaga (orbitasi Yer orbitasidan tashqarida yotganiga) tegishlidir. Download 338.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling