Ялпи хизмат назариясини қЎллаш режа
Ялпи хизмат назариясида “талаб” тушунчаси
Download 61.69 Kb.
|
modellashtirish Xoliqov X mustaqil ish
Ялпи хизмат назариясида “талаб” тушунчаси
Ялпи хизмат тизими талаблар (буюртмалар) га хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, улар вақт мобайнида мунтазам равишда эмас, тасодифий вақт мобайнида юз бериши мумкин. Талабгорларга хизмат кўрсатиш бу ҳолатда доимий равишда эмас, балки тасодифий вақтда амалга оширилади. Талабномаларнинг олдинма-кетинлигигини хизмат кўрсатиш каналига келаётганда кирувчи оқим, чиқаётганда чиқувчи оқим дейилади. Биринчи оқим иккинчисига қараганда муҳимроқ. Хизмат навбат билан, тасодифий суръатда ёки талабномаларнинг нисбий афзаллиги бўйича кўрсатилиши мумкин. Хизмат кўрсатиш тартиблари ичида нисбий афзаллик тартиби анча мураккаб бўлиб, унинг бир қанча хусусий ҳоллари ҳам мавжуд: Нисбий афзаллик тизимига келаётган талабномаларнинг бир-бирига нисбатан шошилинчлиги ёки муҳимлигига қараб белгиланади. Масалан, юк opтиш пунктига келган автомобиллар орасида “энг мyҳим” деб аталган объектда ишлайдигани бўлса, у автомобилни навбатда кутишга мажбур қилмай тезда ортиб юборилади. Агар шундай автомобиллардан нечтаси бир вақтнинг ўзида келиб қолса, улар алоҳида навбатга турадилар. Натижада хизмат кўрсатувчи механизм олдида автомобилларнинг икки хил навбати пайдо булиши мумкин. Баъзида навбат кўпроқ бўлиши ҳам мумкин. Ҳамма ҳолда навбатларга афзаллик даражаси (биринчи, иккинчи ва ҳоказо) берилади. Биринчи даражали талаблар тизимга келганда, агар канал иккинчи даражали талабга хизмат кўрсатаётган бўлса, хизмат ёки тўхтатилади ёки охирига етказилади. Агар тўхтатилса, бу талабга хизмат кўрсатиш давом эттирилиши ёки бошидан бошлаш мумкин. Автомобилларнинг нисбий афзаллиги бўлмаганда ҳам юк ортувчи, туширувчи механизмларга келадиган талаблар асосан икки даражали навбатга турадилар. Биринчиси — механизмларнинг асосий иши, яъни автомобилларга хизмат қилиш, иккинчиси қўшимча, ёрдамчи ишлар, яъни автомобиллар бўлмаган пайтларда қилинадиган ёрдамчи ишлар. Автомобиллар келган пайтда ёрдамчи ишлар дарҳол тўхтатилади ва улар ўз навбатига турадилар. Ялпи хизмат тизимлари яна бир неча босқичли ҳам бўлади. Масалан, автомобиллар юк ортишдан олдин ва кейин тарозидан ўтишини ҳисобга олганда, юк юборувчи пунктни уч босқичли хизмат кўрсатувчи тизим дейиш мумкин. Download 61.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling