Янги ва энг янги давр фалсафаси
Download 123 Kb.
|
3raqam falsafa
Ренэ Декарт (француз файласуфи ва математиги 1596-1650) cубстанциянинг бэконча ва гоббсча монистик талқинига ўзининг дунёнинг дуалистик талқинини қарши қўяди.
Декарт бир-бирига боғлиқ бўлмаган икки биринчи асос: номоддий ёки «фикрловчи» субстанция ва моддий ёки «кўламли субстанция» мавжудлигини тахмин қилади. Бу икки субстанция параллель мавжуддир. Уларни ўрганиш билан метафизика ва физика шуғулланади. Метафизика аввало маънавий субстанцияни, у билан боғлиқ бўлган билиш ва борлиқ тамойилларини ўрганади. Физика табиат фалсафасини тадқиқ этади. У дунёнинг вужудга келиши, Ерда ҳаётнинг ривожланиши (табиат қонунларига мувофиқ) ҳақидаги таълимотни ўз ичига олади, ҳайвонлар ва инсон танасининг тузилишини механика қонунларига бўйсинувчи мураккаб машиналар сифатида ўрганади (Р.Декарт асарларидан бири «Ҳайвон – машина» деб аталади). Декарт илгари сурган космогония ҳақидаги таълимот замирида қуёш системасининг табиий ривожланиши ғояси ётади. Унинг фикрича, бу ривожланиш материя ва унинг турли жинсли зарралари ҳаракати билан белгиланади. Декарт материя мустақил ижодий кучга эга деб ҳисоблайди. Ҳаракатни Декарт механик жараён – жисмларнинг маконда кўчиши сифатида тушунади. Шундай қилиб, Р.Декарт ўз-ўзи билан зиддиятга киришади: у маконни жисмнинг кўламлилиги сифатида тан олади, лекин ҳаракатни жисмларнинг бошқа жисмларга нисбатан кўчиши сифатида тушунадики, бу маконни бўшлиқ сифатида тан олишни англатади. Р. Декартнинг билиш ҳақидаги таълимоти ҳам диққатга сазовор. Р.Декарт ўзининг «Метод ҳақида мулоҳазалар» асарида билимлар манбаи ва уларнинг ҳақиқийлиги мезонини ташқи дунёдан эмас, балки инсон ақлидан қидириш лозим, деган хулосага келади. Унинг фикрича, интеллектуал интуиция ёки соф мушоҳада – билишнинг таянч нуқтаси. Барча ғояларни Декарт икки гуруҳга ажратади: сезгилар таъсирида туғилган ғоялар ва туғма ғоялар. Туғма ғоялар мутлақо ишончлидир. Уларнинг қаторига Декарт Худо ғояси, математик аксиомалар ва шу кабиларни киритади. Масалан, барча мавжуд нарсаларга шубҳа билан қараш кашфиётга йўл очувчи мутлақо ишончли асос, метод ёки восита ҳисобланади. Айни шу сабабли Декарт ҳиссий нарсалар, математик ҳақиқатлар ва ҳатто «ҳамма нарсага қодир Худо»нинг мавжудлигига шубҳа билан қарайди. Аммо, ҳамма нарсага шубҳа қилган ва ҳамма нарсани инкор этган ҳолда, у шубҳаланувчи фикрнинг мавжудлигига шубҳа қилмаслик керак, деган хулосага келади. Шу тариқа у фикрлаш бирдан-бир ишончли фактдир, деб хулоса чиқаради: «Мен фикрлаяпман, демак, яшаяпман». Download 123 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling