Янги ва энг янги давр фалсафаси
XVIII аср Европа фалсафасининг маърифий хусусияти
Download 123 Kb.
|
3raqam falsafa
XVIII аср Европа фалсафасининг маърифий хусусияти. Европада XVIII аср фалсафаси XVII аср ғояларини давом эттиради ва ривожлантиради. Бу даврда фалсафий тафаккур фан ва ижтимоий амалиёт соҳасида эришилган ютуқларни умумлаштиради. Фалсафий ғоялар янада кенгроқ тарғиб қилинади, чунки XVII асрда фалсафий асарлар фақат лотин тилида ёзилган ва улар билан танишиш имкониятига эга кишилар доираси анча тор бўлган; XVIII асрда файласуфларнинг асарлари улар қайси мамлакатда яшаса, шу мамлакат тилида ёзилган ва нашр этилган.
XVIII аср фалсафасида табиат ҳодисаларини тушунтиришга нисбатан қарашларда материализм сезиларли даражада ривожланади. Француз материализми тарихий аҳамият касб этади: у ўрта асрлар схоластикасига қарши чиқибгина қолмасдан, балки ўз дунёқараши ва дунёвий манфаатларини ҳам асослашга ҳаракат қилади. Албатта, XVIII аср фалсафаси ўзига хос хусусиятларга эга: унда материалистик дунёқараш мўлжаллари ҳам, идеалистик дунёқараш мўлжаллари ҳам, атеистик ва деистик қарашлар ҳам мавжуд. Аксарият ҳолларда идеализм ва материализм, дин ва фан ёнма-ён туради. Шуни қайд этиш лозимки, XVIII аср фалсафаси аввало маърифат фалсафаси сифатида ривожланган; қомуслар ва луғатлар, памфлетлар ва бошқа нашрларда илмий ва фалсафий ғоялар кенг оммага тушунарли тарзда атрофлича баён этилган. Маърифат даври фалсафасига П.Гассенди (1592-1655) асарлари, унинг атомистик материализми, Эпикур ғоялари, шунингдек унинг этикаси, схоластиканинг танқиди, Р.Декарт асарлари, П.Бейль (1647-1706) асарларидаги диний догматизмнинг танқиди замин яратди. XVII-XVIII асрлар Европа Маърифат фалсафасига инглиз маърифатчилари Ж.Локк ва Д.Юм, XVII аср немис маърифатчиси Г.Лейбниц, шунингдек буюк олим И.Ньютон фалсафаси ҳам кучли таъсир кўрсатди. XVIII аср Маърифат фалсафасида икки йўналиш: Вольтер, Руссо, Вольф, Монтескье ва бошқаларнинг деистик материализми ҳамда Мелье, Дидро, Гольбах, Гельвеций, Ламетри каби олимларнинг асарларида Ньютон, Галилей, Декартнинг материалистик табиатшунослиги негизида деизм назарий асосларининг танқиди фарқланади. Франсуа Мари (Аруэ) Вольтер (1694-1778) француз маърифатчиларининг атоқли намояндаси фалсафа тарихи бўйича оташин публицист, Ньютон физикаси ва механикаси ҳамда Англиядаги конституциявий тартиб ва муассасаларнинг тарғиботчиси, черков, иезуитлар, инквизиция тажовузларидан шахс эркинлигининг ҳимоячиси сифатида ўрин олди. Унинг «Кандид», «Орлеан қизи» асарлари, «Фалсафий луғат», «Энциклопедия»даги мақолалари бутун Европада кенг тарқалди. Жан Жак Руссо (1712-1778) Европа инқилобий мафкурасининг вужудга келишига машҳур «Ижтимоий шартнома» асари билан улкан таъсир кўрсатди. Эркинлик ҳамда юридик ҳуқуқларнинг сўзсиз тенглигига асосланган фуқаролик жамиятининг назарий асоси ҳисобланган бу асар Буюк француз инқилоби даврида якобинчилар учун ўзига хос дастуриламал бўлиб хизмат қилди. Download 123 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling