Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг макроиқтисодий барқарорлигини таъминлаш: муаммолар, таҳлиллар ва натижалар


Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana08.03.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1250354
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2627-Текст статьи-6463-1-10-20200706

Тошкент давлат иқтисодиёт университети 
“Банк иши ” кафедраси ассистенти, 
Норов Акмал Рўзиматович 
ҲОЗИРГИ ГЛОБАЛ ИНҚИРОЗ ҲОЛАТЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН 
ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИГА САЛБИЙ ТАЪСИРИНИ 
КАМАЙТИРИШ ЙЎЛЛАРИ 
Аннотация. Коронавирус пандемияси натижасида вужудга келадиган 
глобал инқироз ҳолатларининг Ўзбекистон иқтисодиёт тармоқларига салбий 
таъсири таҳлил этилиб, уни тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш 
орқали камайтириш йўллари ёритиб берилган.
Таянч сўзлар: глобал инқироз, жаҳон иқтисодиёти, иқтисодиёт 
тармоқлари, реал сектор, ялпи ички маҳсулот, тадбиркорлик субъекти, банк 
кредити. 
Коронавирус инфексияси минглаб одамлар ҳаётига зомин бўлмоқда, 
албатта ҳар бир инсоннинг умри жуда азиздир. Aйни пайтда бу «Балои азим» 
ҳаётнинг барча соҳаларини издан чиқаришга улгуриб бўлди. Дунёдаги глобал 
ҳаёт, барча давлатлар иқтисодий ҳаёти нақадар бир-бирига боғлиқ, иқтисодий 
буҳронлар чегара билмаслигини яна бир карра тасдиқланди. Иқтисодий 
таҳлилчиларга кўра, коронавирус инфексияси туфайли бошланган иқтисодий 
танглик 2008-2009 йилларда рўй берган кризисдан ҳам оғир бўлиши мумкин. 


127 
Зеро, тасаввур қилинг, коронавирус инфексияси ягона иқтисодий 
тизимга эга бўлган Европани кўп нарсадан маҳрум этмоқда. Биринчи навбатда 
бу буҳрон сайёҳлик, авиакомпаниялар катта зиён кўрмоқдалар. Биргина Хитой 
бу инфекция туфайли авиақатновни қисқартириб, ёнилғи импортини 
чеклангани туфайли Россия миллиардлаб АҚШ. доллар зарар кўрди. Aгар 
дунёда вазият барқарор бўлолмаса, йилнинг охирида жаҳон иқтисодиёти 4 
триллион доллардан маҳрум бўлиб қолиши ҳеч гап эмас, бу Европанинг энг 
йирик иқтисодиёти ҳисобланмиш Германиянинг ЯИМдан ҳам кўп дегани. 
Хитой, Европа ва Россияда корхоналар ишини тўхтатгани туфайли нефт ва 
нефт маҳсулотларига талаб пасайиб кетди. Бу ҳам асосан энергия захиралари, 
табиий бойлиги туфайли бюджетини шакллантириётган Россия учун катта 
зарба ҳисобланади [1]. 
Европарламент эпидемиянинг оқибатларини юмшатиш мақсадида 37 
миллиард долларлик инвестиция жамғармаси ташкил қилиш ҳақида қарор 
қабул қилди. АҚШ Президенти, AҚШ тарихида ҳали бўлмаган қадамни қўйди, 
мамлакат иқтисодиётини эпидемиядан қутқариш учун 2,2 трлн доллар 
ажратиш бўйича ҳужжатни имзолади. Коронавирус пандемияси натижасида 
вужудга келадиган глобал инқироз ҳолатларининг мамлакат иқтисодиётига 
таъсирини бартараф этиш юзасидан, ривожланган мамлакатлар ўз режаларини 
тузишмоқда. Хусусан AҚШнинг иқтисодий инқирозга қарши режаси, 
мутахассисларнинг фикрига кўра, Aмерика ҳукумати томонидан тайёрланган 
мисли кўрилмаган ёрдам чоралари, биринчи навбатда, аҳолига, шунингдек, 
кичик ва ўрта бизнес ҳамда тадбиркорлик субъектларига қаратилган [2]. 
Фикримизча, бу вариант энг самарали чорадир, чунки пуллар тезда реал 
секторга кириб боради ҳамда ушбу иқтисодий чора-тадбирлар қисқа муддатда, 
албатта, фойдали эканлигини исботлайди. 
Бундай шароитда Ўзбекистон раҳбарияти қандай чоралар кўрилаётгани 
ҳақида хабарингиз бор. Жумладан, Президентимиз «Коронавирус пандемияси 
ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини 
юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги 


128 
Фармонни имзолади, ушбу фармонга биноан 10 трлн. сўм миқдоридаги 
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди. Бундан ташқари 
жаҳон банки Ўзбекистоннинг кризисга қарши дастурини қўллаб-қувватлаш 
учун олдинги ажратилган 700 млн. АҚШ доллар кредит линиясига қўшимча 
равишда 14 млрд. АҚШ доллар ажратишга қарор қилди [3]. 
Бугунги кунда мамлакатни глобал иқтисодий инқироз ҳолатидан 
чиқишининг 
ҳамда 
аҳолининг 
бандлигини 
таъминловчи 
асосий 
йўналишларидан бири бу тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш деб 
ҳисоблаймиз. Сабаби, жаҳондаги тараққий этган мамлакатларда тадбиркорлик 
субъектлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар, мамлакат ялпи ички 
маҳсулотларидаги улуши 70-75 %ни ташкил этади. Иқтисодиётда банд бўлган 
аҳолининг асосий қисми ҳам шу соҳада банд бўлиб, улар Японияда 70 %ни, 
АҚШда 80 %дан кўпроқни ташкил қилади. Тадбиркорлик субъектлари 
фаолиятининг 90 %гача бўлган қисми тижорат банкларининг кредитлари 
ҳисобидан молиялаштирилади. Ривожланган иқтисодиётга эга мамлакатлар 
тажрибасига 
кўра, 
тадбиркорлик 
субъектлари 
фаолиятини 
молиялаштиришнинг асосий йўналиши бу тижорат банклари томонидан 
кредитлаш ҳисобланади [4]. 
Бутун дунё бўйлаб тадбиркорликни ривожлантиришга жуда катта 
эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2018 йилнинг январь ойида «Жаҳон банки 
тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қарийб 4,8 млн. АҚШ 
долларига тенг кредитларни дунёнинг 47 давлатига 61 та лойиҳани 
молиялаштириш учун ажратди» тадбиркорлик субъектлари халқаро молия 
ташкилотлари ва тижорат банклари томонидан қўллаб – қувватлаб 
келинишига қарамай, тадбиркорлик субъектлари йирик компанияларга 
қараганда, кўпроқ молиявий тўсиқларга дуч келмоқдалар. Халқаро 
тажрибалар кўрсатишича, тадбиркорлик субъектларини кредитлашда тижорат 
банклари ва кредит уюшмалари анъанавий тарзда кредитлаш усулларидан 
фойдаланиб келмоқда. Жаҳон банки томонидан «45 та давлатнинг 91 та 
тижорат банкларида олиб борилган тадқиқотлар натижасида, тадбиркорлик 


129 
субъекти – банк учун фойдали мижоз эканлиги маълум бўлди, лекин 
ривожланаётган мамлакатларда макроиқтисодий беқарорлик ва тадбиркорлик 
субектларини ривожланган мамлакатларнинг тадбиркорлик субектлари билан 
таққослаганда асосий муаммолардан бири бўлиб, уларни молиялаштириш 
кўзга ташланмоқда». 
Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг фаол таркибий 
субъекти ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг барқарор 
ривожланиши банк тизими билан узвий боғлиқ бўлиб, унда тижорат банклари 
томонидан уларга кўрсатилаётган инновацион комплекс банк хизматлари, шу 
жумладан, инновацион кредитлаш хизматларини янги сифат кўрсаткичларига 
олиб чиқишни тақозо этади. Хусусан, ҳозирги вақтда тижорат банклари 
томонидан ажратилган кредитларнинг 55-60 %и давлат дастурлари асосида 
берилаётганлиги, имтиёзли кредитлар улушининг кўплиги, банклар депозит 
базасининг барқарор эмаслиги, инфляция рискининг юқори эканлиги бу 
борадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш зарурати ва аҳамиятини оширади 
ҳамда ушбу йўналишда илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишни 
талаб этади. 
Тадқиқот жараёнида мамлакат иқтисодиёти учун ижобий таъсир этувчи 
кредит ҳажмини аниқлаш ва шу билан биргаликда реал сектор, хусусан кичик 
бизнесга ҳамда тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларнинг 
ЯИМга таъсири қай даражада эканлигини эконометрик таҳлиллар орқали 
аниқладик. 
Мазкур ишнинг амалий аҳамияти шундаки, мамлакатда миллий 
ўсишнинг таъминлашда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг миқдорий ўсиши 
2025 йил учун 350 трлн. сўм деб фараз қиладиган бўлсак, ушбу натижага 
эришиш учун банклардан талаб этиладиган кредитлар миқдори 25,543 трлн. 
сўмни ташкил этиши аниқланди. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling