Янгиер шаҳар 3-умумий таълим мактабининг ткти янгиер филиали “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси” факултети “кимёвий технология” кафедраси ўқитувчиси ва


Download 23.46 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi23.46 Kb.
#1497966
Bog'liq
18.04 Хисобот


Янгиер шаҳар 3-умумий таълим мактабининг ТКТИ Янгиер филиали “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси” факултети “кимёвий технология” кафедраси ўқитувчиси ва мактаб ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари билан ҳамкорлик асосида тасдиқланган “Йўл харитаси” да тадбирларни белгиланган.
Ёшларни касбга йўналтириш борасида Янгиер шаҳар 3-умумий таълим мактабининг ТКТИ Янгиер филиали “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси” факултети “кимёвий технология” кафедраси ўқитувчиси ва мактаб ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари билан ҳамкорлик асосида тасдиқланган
“Йўл харитаси”да белгиланган тадбирларни ўз муддатларида амалга ошириб борилмоқда. Олиб борилаётган хамкорлик бўйича 19.04.2023 холатига
ХИСОБОТИ
Тасдиқланган режа дастурларга асосан ТКТИ Янгиер филиали
кимёвий технология” кафедраси ўқитувчиси Д.С.Камалованинг
“2022-2023 ўқув йилига мактаб битирувчиларини касбга йўналтириш” мавзусида навбатдаги “Давра суҳбати» ташкил этилди.
Давра сухбати давомида мактаб рахбарияти томонидан икки томонлама хамкорлик юзасидан ижобий фикрлар билдирилди. Бунда мактаб директори Н.Маматова келажак ёшларини касбга йўналтириш мавзусида гапириб, институт филиали бу борада кўпгина амалий ишларни амалга ошираётганини эътироф этди. Бу тадбирлар юқори синф ўқувчиларини “кимёвий технология” соҳасида етук мутахассис бўлишларига имконият эканлигини ва бу ҳукумат ислоҳотлари мевасилигини билдирди.
Мактаб ўқитувчилари келгусида институт филиали профессор- ўқитувчилари билан хамкорликда “Мастер класс” дарсларини ўтказиш ва
ўзаро хамкорликдан келиб чиққан холда “Илмий мақола ва тезислар” яратиш хамда чоп этишни ўргатиш борасида биргаликда педагогик фаолият ютуқлари билан алмашиниш мақсадга мувофиқлигини билдиришди. Шунингдек, Ўқув-ишлари бўйича директор ўринбосари Ф.Шукуров Ўқув-Услубий мажмуа, қўлланмаларни биргаликда ишлаб чиқиш таклифлари билан чиқишди.
Ёшларни касбга қизиқтириш ва йўналтириш бўйича ўтказилган “Давра суҳбати” бўйича 19.04.2023 йилда “Баённома” тузилди.
Филиалда тасдиқланган “Йўл харитаси”да белгиланган чора тадбирларни келгусида мактабда олиб бориладиган чора-тадбирлар негизида ташкил этиш келишиб олинди.
Хисоботга “Давра сухбати”дан фото лавҳалар илова қилинади.

ТКТИ Янгиер филиали “кимёвий технология”
кафедраси ўқитувчиси: Д.С.Камалова
Download 23.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling