Янгиланаётган конституция яхшиланаётган қомусимиз
Download 18.65 Kb.
|
Янгиланаётган конституция
Янгиланаётган конституция - яхшиланаётган қомусимиз Инсон, халқ, миллат, жамият ва давлат тушунчалари ўзаро боғлиқ бўлиб муайян тизим ва тузум билан қонуний, ҳуқуқий асосга егадир. Ушбу ҳуқуқий ҳужжат асосий қонунимиз Конституциядир. Конституцияга нисбатан Бош қомусимиз - ор номусимиз рамзи дейилиши ҳам бежиз емас. Демак, унга еътибор, муносабат масаласи ўзлигимизга еътибор ва муносабат демакдир. Илм олиш, меҳнат қилиш, дам олиш ва ҳоказолар билан боғлиқ ҳуқуқий жиҳатларни билиш ва унга амал қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчдорлик туйғусини ҳис етишидир. Демак, янгича қараш, янгича ҳаёт тарзи Конституциянинг айрим моддаларига тузатиш ва ўзгартиришлар киритиш зарурлигини тақозо қилгани рост. Шунинг учун ҳам янги конституция халқ ҳукмига ҳавола қилинди, уларнинг таклифлари еътиборга олиниб конституцияга ўзгартиришлар киритилаётгани, очиқлик, ошкоралик, демократик тамойилларга тўла амал қилинаётгани бежиз емас. Халқимиз томонидан фаоллик билан 222 мингта таклиф билдирилгани ва 61 та таклиф конституцияга киритилгани унинг халқчиллиги белгисидир. Шунингдек, конституциямизнинг амалдаги моддалар сони 128 тадан лойиҳада 155 тага етгани, нормалар сони 275 тадан лойиҳада 434 тага етгани ҳам юқоридаги фикрларимизнинг исботидир. Асосий қонунимизнинг 65 % матни халқимиз таклифлари асосида янгилангани еътиборга молик. Мамлакат тақдири ва халқ манфаатига дахлдор деярлик барча қонун ва қарорлар Президент томонидан имзоланади. Фақатгина битта ҳужжат Президент томонидан имзоланмайди. Бу Конституциядир. У халқ ҳукмига ҳавола етилади. Унинг пишиқ ва мукаммал бўлиши халқ иқболи, мамлакат истиқболининг ёрқин ифодасидир. Конституцияда ҳар бир фуқаро ўзини кўрсин, менинг конституциям деб ғурурланиши тарафдори бўлган Президентимиз ҳам ўз таклифларини билдирди. Дунё мамлакатлари конституцияларининг ҳеч бирида бўлмаган ҳатто, ижтимоий - маиший мавзуларгача акс еттирилаётгани унинг яна бир карра конституциямизнинг халқчиллиги ва гуманистик моҳиятини англатади. Ҳатто, Конституциянинг 1-моддасига ҳам ўзгартириш киритилиши еътиборга молик. Мамлакат асосий қонуниннинг 1992 йилдан буён ўзгармай келаётган 1-моддаси таҳририда ҳам ўзгаришлар бўлиши бу янгилик ва яхшилик нишони. Лойиҳанинг таклиф етилаётган матнига кўра, Ўзбекистон — суверен республика, ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий, демократик давлат екани белгиланмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 7 декабрда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишланган табригида «Айни вақтда биз Конституциямиз нормаларини ҳаётга тўла татбиқ етиш, жамиятда қонун ва адолат устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг қадр-қимматини янада самарали таъминлаш борасида ҳали кўп иш қилишимиз кераклигини яхши тасаввур қиламиз», - деб ҳуқуқий давлатнинг муҳим талаблари ҳақида таъкидлаб ўтди. Мазкур табрикда «...ҳозирги кунда Ўзбекистон ижтимоий давлат ва адолатли жамият қуриш сари дадил бормоқда. Шу сабабли «Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат», деган тамойилни конституциявий қоида сифатида муҳрлашнинг вақти-соати етди»..., деган фикрни келтирган едилар. Давлатимиз раҳбари «Ижтимоий давлат муҳтожларга уй-жой, яшаш учун зарур бўлган истеъмол товарларининг енг кам миқдори белгилаб қўйилишини назарда тутади. У шахс ва унинг оиласи муносиб ҳаёт кечириши учун етадиган иш ҳақи, бандликни таъминлаш, хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, камбағалликни қисқартиришни талаб қилишини ҳам уқтириб ўтганди. Тўғри, "Ижтимоий давлат" тушунчаси илк бор 19-аср ўрталарида Лоренс Фон Штейн томонидан киритилган. Лекин шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ижтимоий, дунёвий, ҳуқуқий, давлат тушунчалари ўзаро боғлиқ бўлиб, улар орасида хитой девори ё‘қ. Шундай екан, халқимизнинг фаоллиги ва бефарқ емаслиги ўз истиқболига, юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси кежакка умид ҳамда ишонч уйғотади. 30 апрел куни белгиланган референдум кўнгилдагидек, аҳиллик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликда ўтишига ишонч билдирамиз. Download 18.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling