Япония давлатнинг банк тизими


Download 112.72 Kb.
bet6/8
Sana19.04.2023
Hajmi112.72 Kb.
#1363788
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
япон банк тайор

Япония тижорат банкларини қуйидагича классификация қилиш мумкин: Шаҳар банклари. Мамлакат кредит ташкилотлари орасида бу 11 та банк муҳим рол ўйнайди. Уларнинг фаолият доираси мунтазам равишда кенгайиб боради. Улар ўз навбатида қисқа ва узоқ муддатли кредитлашда муҳим аҳамиятга эга ва асосан йирик концернларни кредитлаш билан шуғулланишади. Шунингдек шаҳар банклар ҳиссасига Япония ташқи ҳисоб-китобларининг каттагина қисми тўғри келади. Хорижий операцияларда энг фаол қатнашувчи шаҳар банк «Bank of Tokio» ҳисобланади. У давлатнинг асосий вазифаларини ва ҳисоб-китобларини амалга ошириб, дунѐнинг 2000 дан ортиқ банклари билан вакиллик алоқаларини олиб боради. Япония қонунчилигига кўра, унга валюта операцияларини олиб бориш вазифаси юклатилган. Бу функцияларни амалга ошириш мақсадида банкнинг кўплаб хорижий давлатларда филиаллари очилган. Ўз навбатида, бундай банклар қаторида, у даражада таниқли бўлмаган «Дайва Банк» ҳам мавжуд. 1982 йил апрелида 1928 йилги қонунни бекор қилувчи, тижорат банклари фаолиятини тартибга солувчи янги қонун қабул қилинди. Янги қонунга кўра тижорат банкларига қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни бажариш ҳуқуқи берилган. Яъни тижорат банкларига ҳам қимматли қоғозлар бозорида фаол иштирок этиш имконияти тақдим этилган. Бу давргача бундай ҳуқуқ монопол бўлиб брокерлик фирмалари ихтиѐрида бўлган. Шундай қилиб, ўша даврдан бошлаб Япония тижорат банкларини универсаллаштириш бошлаб юборилган.

Худудий банклар. 64 та ҳудудий банк Японияда фаолият кўрсатаѐтган бўлиб, улар банк операцияларининг кўлами шаҳар банкларга нисбатан кичик бўлса-да, филиаллари кўлами жиҳатидан ҳудудий банклар шаҳар банклардан бирмунча йирик ҳисобланади. Ўз банк фаолияти жараѐнида ҳудудий банклар асосан кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш фаолияти билан шуғулланади ва кўпинча ҳудудий банклар жамғарма омонатларни қабул қилиш фаолияти билан ҳам шуғулланишади. Ўз структурасига кўра улар кредитор банклар ҳисобланишади. Шунингдек, ҳудудий банклар жойлардаги бошқарув органларини молиялашда муҳим аҳамиятга эга. Узоқ муддатли кредитлаш билан шуғулланувчи 3 та банклардир. Улардан 2 таси йирик тадбиркорларни кредитловчи банк бўлса, учинчиси — ипотека банки ҳисобланиб, асосан кичик ва ўрта бизнес субъектлари билан операцияларни амалга оширади. Бу 3 йирик банк Япония учун жуда катта аҳамиятга эга бўлиб, бутун банк системасидаги кредитлашнинг 10 % ини ва техника соҳасини молиялашнинг 20 % га яқини айнан шу 3 та банкка тегишли.


Download 112.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling