Яратилган махсулотнинг натурал ва киймат таркиби нималардан иборат?


-Зарурий ва кушимча махсулот нима, кушимча махсулот нормаси ва массаси формуласини ёзиб тушунтириинг?


Download 51.5 Kb.
bet2/2
Sana23.02.2023
Hajmi51.5 Kb.
#1224314
1   2
Bog'liq
Яратилган махсулотнинг натурал ва киймат таркиби нималардан иборат

2-Зарурий ва кушимча махсулот нима, кушимча махсулот нормаси ва массаси формуласини ёзиб тушунтириинг?
Биз узоққа бормасдан минг йиллар оша бизга етиб келган қуръони Каримни, ҳадисларни, қобусномани, Ибн Холдун асарларини, боболаримиз Абу Али Ибн Сино, Абу Наср Фаробий, Абу Райхон Беруний, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек асарларини ўқир эканмиз, уларда инсоннинг яшаши учун табиат эҳсонлари етарли эмаслиги, ижодий меҳнат қилиш кераклиги қайта-қайта уқтирилганлигига яна бир карра амин бўламиз. Жумладан, араб мутафаккири Ибн Холдун Абдураҳмон Абу Зайд (1332-1406) нинг иқтисодиёт билимларини ривожлантиришдаги ҳиссаси жуда каттадир. Унинг 1370 йилда ёзилган «Китоб- ул-ибар» («Ибратли мисоллар китоби») асарида дунёда биринчи бўлиб товарнинг икки хил хусусияти – истеъмол қиймати ва қиймат тушунчаларини, оддий ва мураккаб меҳнатни, зарурий ва қўшимча меҳнат ҳамда зарурий ва қўшимча маҳсулот тушучаларини ажрата билди. Шунингдек, товарларни айирбошлаш жараёнида, улар бир-бирига таққосланганда меҳнатни тенглаштириш шаклида юзага чиқиши, ни товарда меҳнатнинг ва унинг нафлилигини ҳисобга олиниши ҳам таъкидланган.
Зарурий маҳсулот- ишчи ва хизматчиларнинг зарурий иш вақтида яратилган ва ишчи кучини нормал ҳолатда сақлаш ва қайта тиклаш учун зарур бўлган маҳсулот.

қўшимча маҳсулот- ишчи ва хизматчиларнинг қўшимча иш вақтида яратилган маҳсулот бўлиб, соф маҳсулотнинг зарурий маҳсулотдан ошиқча қисмидир. қўшимча маҳсулот тадбиркорларга, мулкдорларга ва давлатга тегишлидир.

Ишлаб чиқариш функтиялари- ишлаб чиқариш омиллари билан унинг самаралари ўртасидаги боғликликни билдиради.

қўшилган капитал- ишлаб чиқаришда мавжуд банд бўлган капитал миқдори устига янги қўшимча равишда сарфланган капитал, бошқача қилиб айтганда капитал миқдорининг ўсган қисми.



Ўртача маҳсулот- жалб қилинган ишчи кучи ва капиталнинг бир- бирлигига тўғри келадиган маҳсулот миқдори.

Сўнгги қўшилган маҳсулот- сўнгги қўшилган омил (капитал ёки ишчи кучи) эвазига ўсган маҳсулот.
Download 51.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling