Ятт “Исаров Шакарбек Турабаевич Хунармандчилик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича
Бозор холатини мунтзам равишда ўрганиб туриш
Download 170 Kb.
|
yog\'och materillari ishlab chiarish aim
Бозор холатини мунтзам равишда ўрганиб туриш;
Хамкорларнинг иқтисодий холатидан хабардор бўлиб туриш; Реклама фаолиятини ривожлантириш ва бошқа холатларни назоратдан четда қолдирмаслик мухим ахамият касб этади. Демак Ятт бир вақтнинг ўзида 2 хил ёғоч материалларини ишлаб чиқарса, қуйида хар бир йўналиш бўйича алохида кўрсатилган ҳолда тушумлар кўрсатиб ўтилади. Ятт томонидан олиб келинаётган технологиянинг ишлаб чиқариш қуввати бир сменада турли хилдаги тахтани қайта ишлаш имконига эгадир. Стропила - ушбу йўналиш бўйича малакага эга бўлган мутахасисларни жалб этган ҳолда,бугунги кундаги бозорларда сотилаётган стропиланинг нархи донаси 15 000 сўмдан бўлса, Ятт томонидан ишлаб чиқариладиган стропиланинг нархи 14 000 сўм этиб белгиланиши режалаштирилмоқда. Олиб келиниши режалаштирилаётган технология бир кунда ўртача 2 м3 тахтани қайта ишлаб чиқариш қувватига эгадир. Ятт иш жараёнидаги турли хил қисқа тўхталишлар шунингдек, қўл мехнатини хисобга оладиган бўлса бир кунда Ятт томонидан жами 1 000 дона стропила ишлаб чиқаришга эришилади. Ўрганилган тажрибалардан шу нарса аниқландики, 1 м3 ёғочдан ўрта хисобда 100 дона стропила махсулоти тайёрланади. Агар Ятт 1 м3 ёғочдан 100 дона стропила махсулотини ишлаб чиқарса, бир кунда 100 дона стропила махсулотини ишлаб чиқариши учун жами ўртача 10 м3 ёғоз зарур бўлади. 1м3 ёғоч = 100 дона стропила 200 дона стропила Х 6 соат = 10 м3 ёғоч Ятт бир вақтнинг ўзида 2 турдаги махсулот ишлаб чиқараётганлиги сабабли бир ой иш кунини тўлиқ 28 кун этиб белгилашни режалаштирди ва бунга кўра биринчи ўн тўрт кунликда стропила, иккинчи ўн тўрт кунликда эса, рейка ишлаб чиқаришни режалаштирган.Бунга кўра хар бир махсулотни ўн тўрт кунлигини бир ой деб хисобланилади. Демак, Ятт бир кунда жами 200 дона стропила ишлаб чиқарса, бир ойда 2 800 дона, бир чоракда 16 800 дона, бир йилда эса, 33 600 дона стропила ишлаб чиқаришга эришади. Юқорида айтиб ўтилганидек, Ятт ишлаб чиқарган махсулотларни тумандаги қурилиш моллари бозорида, ташкилот ва хусусий Яттларга ҳамда махаллий ахолига нақд пул, пластик карточкаларга ҳамда пул ўтказиш йўли билан сотишни режалаштирган. Барчага маълумки, ҳар бир маҳсулотнинг таннархи унинг харажатларига бевосита боғлиқ бўлади. Бугунги кундаги бозор ҳолати бўйича 1 дона стропиланинг нархи 5 000 сўмни ташкил этади. Ятт махсулотни бозорлардан, хамда ахолидан сотиб олаётганлиги сабабли, ишлаб чиқараётган махсулотлари қолган рақобатдош Яттларнинг маҳсулотидан арзонроқ бўлади. Бу эса рақобатдошликдаги устунликка эришишнинг асосий устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бунга кўра, Ятт 1 м3 ёғочни улгуржи нархда 1 000 000 сўмдан сотиб олишни режалаштирган. Агар Ятт технологиянинг ишлаб чиқариш қувватидан юқорида айтиб ўтилган холда фойдаланса, бир кунда жами 2 м3 ёки 2 000 000 сўмлик, бир ойда 28 000 000 сўмлик, бир йилда эса, 336 000 000 сўмлик ёғоч сотиб олишига тўғри келади. 2м3 ёғоч Х 1 000 000 сўм = 2 000 000 сўм 2 000 000 сўм Х 14 кун = 28 000 000 cўм 28 000 000 сўм Х 12 ой = 336 000 000 сўм Демак Ятт бир кунда 200 дона стропила ишлаб чиқариб, бир дона стропилани 14 000 сўмдан сотганда, бир кунда 2 800 000 сўмлик, бир ойда 39 200 000 сўмлик, бир йилда эса, 470 400 000 сўмлик сотишга эришади. 200 дона стропила Х 14 000 сўм = 2 800 000сўм 2 800 000 сўм Х 14 кун = 39 200 000 сўм 39 200 000 сўм Х 12 ой = 470 400 000 сўм Юқорида Ятт томонидан ишлаб чиқарилиши ржалаштирилаётган йўналишлардан бири стропила махсулотининг кунлик, ойлик ҳамда йиллик тушумлари кўрсатиб ўтилган бўлса, қуйида рейка махсулотларининг кунлик, ойлик ҳамда йиллик тушумлари кўрсатиб ўтилади. Download 170 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling