Yerlektron 0


Download 31.26 Kb.
Pdf ko'rish
Sana26.01.2023
Hajmi31.26 Kb.
#1128208
Bog'liq
Инвестиция мажбурияти



ИНВЕСТИЦИЯ МАЖБУРИЯТЛАРИ ШАРТНОМАСИ №C1722401-250820/20021
Термиз
25.08.2020
Бир томондан Ўзбекистон Республикаси, Сурхандарё вилояти, Термиз (шаҳар) хокимияти номидан
ХУДОЙБЕРДИЕВ ИСРОИЛ БУРИЕВИЧ ҳаракатдаги ______________ асосида, бундан буён матнда «Хокимият»
д е б
а т а л у в ч и ,
в а
и к к и н ч и
т о м о н д а н
а у к ц и о н
ғ о л и б и
с и ф а т и д а
___________________________________________________________________________________________________________.
( ташкилот, муассаса, корхона ва хўжалик номи)
номидан, ________________ асосида иш юритувчи_______________________________________ бундан буён матнда
«Инвестор» деб аталувчи, биргаликда бундан буён матнда «Томонлар» қуйидагилар тўғрисида ушбу
инвестиция мажбурияти шартномасини (бундан буён матнда «Шартнома») туздилар.
1. ШАРҲЛАР ВА ТЕРМИНЛАР
1.1. Инвестиция – ўз маблағлари, қарзга олинган ва/ёки жалб қилинган маблағлар, инвестор томонидан
объектга йўналтириладиган бошқа мулк.
1.2. Объект – савдо дўконлар ошхона кафелар қурилиши
1.3.Лойиҳа – объектни қуриб битказиш ва ишга тушириш
2. ШАРТНОМА МАВЗУСИ
2.1. Шартнома мавзуси Ўзбекистон Республикаси, Сурхандарё вилояти, Термиз, А.Авлоний маҳалласида
жойлашган, 19:15:01:01:11:0033 кадастр рақами остидаги 0.0100 Га бўш ер участкасида, Инвестор
томонидан савдо дўконлар ошхона кафелар объектни қуриш бўйича Томонлар келишувидир. Объектнинг
қурилиши «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида ________________ санада ўтказилган аукцион савдоси
якунлари бўйича расмийлаштирилган ________________ сонли баённома асосида амалга оширилади.
3. УМУМИЙ ШАРТЛАР
3.1. Ушбу Шартнома бўйича инвестиция миқдори 360000000.00 сўмни ташкил этади. Лойиҳани амалга
ошириш ва якунлаш давомида 4 иш ўринлари яратилади.
3.2. Инвестициялар, ушбу Шартноманинг ажралмас қисми бўлган, молиялаштириш жадвалида
белгиланган, муддатда Лойиҳани амалга оширишга йўналтирилади.
3.3. Лойиҳани амалга ошириш учун Инвестор томонидан тақдим этиладиган инвестициялар Лойиҳани
амалга ошириш учун мақсадли йўналтирилиши шарт.
3.4. Лойиҳани амалга ошириш даврида Инвестор томонидан маблағларини мақсадсиз ишлатилинганлиги
аниқланса Инвестор Хокимиятга инвестиция мажбуриятлари умумий қийматининг 15 % миқдорида
жарима тўлайди.
3.5. Шартноманинг 3.1. бандида кўрсатилган Инвестиция ҳажми ва лойиҳа доирасида ташкил қилинаётган
иш жойларининг сонини ошириши мумкин.
3.6. Инвестициялар қийматининг ошиши ушбу Шартномага томонлар томонидан имзоланган қўшимча
келишув асосида амалга оширилади.
3.7. Лойиҳа бош режа концепциясига, шунингдек шаҳарсозлик қоидалари ва ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш талабларига мувофиқ туман (шаҳар) инфратузилмасини ривожлантириш доирасида амалга
оширилади.
3.8. Ушбу бу лойиҳа Хокимиятнинг ваколатида амалга оширилаётганлигини ҳисобга олиб, Томонлар
Хокимият лойиҳанинг мувофиқлаштирувчиси бўлишига келишиб олдилар.
4. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1. Хокимият мажбуриятлари:
4.1.1. Ушбу Шартнома талаблари доирасида Инвесторга инвестиция мажбуриятларини тўлиқ ва
белгиланган тартибда амалга ошишда амалий ёрдам бериш;


4.1.2. Ваколатли Давлат органлари билан келишилган ҳолда ушбу Шартномага мувофиқ ишларни бажариш
учун зарур бўлган руҳсатномалар ва бошқа ҳужжатларни тасдиқлаш ва олиш чораларини кўриш амалий
ёрдам бериш;
4.1.3. Лойиҳани амалга ошириш жараёни юзага келаётган муаммоларда Хокимият хуқуқлари доирасида
Инвесторга амалий ёрдам бериш;
4.1.4. Объектини қабул қилиш бўйича комиссия ташкил этиш учун вакилларни тайинлаш;
4.2. Хокимият хуқуқлари:
4.2.1. Исвестордан ушбу Шартнома бўйича қабул қилган мажбуриятларни бажарилишини талаб қилиш;
4.2.2. Шартнома шартларидан келиб чиқган ҳолда Инвестордан ўз мажбуриятларини бажарилиши
тўғрисида маълумот сўраб олиш;
4.2.3. Бажарилган ишларнинг ҳажми ва сифатини мониторингини юритиш қилиш;
4.3 Инвестор мажбуриятлари:
4.3.1. Ушбу Шартнома талаблари доирасида инвестиция маблағларини тўлиқ ва белгиланган тартибда
амалга оширади.
4.3.2. Ваколатли Давлат органлари билан келишилган ҳолда ушбу Шартномага мувофиқ ишларни бажариш
учун зарур бўлган руҳсатномалар ва бошқа ҳужжатларни тасдиқлаш ва олиш чораларини кўриш.
4.3.3. Хокимиятнинг илтимосига биноан лойиҳани амалга ошириш жараёни тўғрисида зарур
маълумотларни тақдим этиш.
4.3.4. Лойиҳани амалга ошириш, шу жумладан:
• қурилиш майдонида тайёргарликни таъминлаш;
• пудратчи билан ишни ташкил қилиш, қурилиш жараёнини қурилиш материаллари ва ускуналар билан
таъминлаш;
• пудратчи томонидан қурилиш-монтаж ишларини керакли даражада бажарилишини таъминлаш;
• қурилиш лойиҳаси ва ушбу Шартнома шартлари асосидан келиб чиқган ҳолда, техник регламентларни ва
бошқа қурилиш-монтаж ишларини бажаришни назоратга олиш;
• ички алоқа тармоқларини ташкил қилиш, иситиш, вентиляция бошқарув блоки, сантехник ишлар ва
электр таъминоти;
• объектга кириш йўлларини барпо этиш, ҳудудни ободонлаштириш.
4.3.4. Тугалланган қурилиш объектини қабул қилиш бўйича комиссияда иштирок этиш учун вакилларни
тайинлаш.
4.3.6. Объект қабул қилинган вақтдан бошлаб уни сақлаш, шу жумладан тасодифан зиён етиш хавфини,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида кўзда тутилган бошқа
мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
4.3.7. Шартномада кўзда тутилган бошқа мажбуриятларини бажаради.
4.3.8. Лойиҳани амалга ошириш даврида Инвестор Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига
мувофиқ санитария, экологик ва бошқа стандартларга риоя қилиш учун жавобгардир.
4.4. Инвестор хуқуқлари:
4.4.1. Хокимиятдан ушбу Шартнома бўйича қабул қилган мажбуриятларни бажарилишини талаб қилиш.
4.4.2. Ушбу Шартнома шартларидан келиб чиқган ҳолда инвестиция маблағларини объект қурилишига
йўналтириш.
4.4.3. Пудратчиларни объект қурилишига жалб қилиш.
4.4.4. Бажарилган ишларнинг ҳажми ва сифатини назорат қилиш.
4.4.5. Хокимиятнинг розилиги билан ушбу Шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини учинчи
шахсларга ўтказиш.
5. ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШ МУДДАТИ
5.1.Лойиҳа амалга ошириш ушбу Шартнома имзоланган кундан бошланади ва 8 ойда якунланади. Зарурат
бўлган ҳолда, Томонлар имзолаган ушбу Шартномага қўшимча киритиш йўли билан муддати
узайтирилиши мумкин. Объектни қуриш бўйича айрим турдаги ишларни бажариш муддати, ушбу
Шартноманинг иловаси бўлмиш иш жадвалида белгиланади.
5.2. Лойиҳани амалга ошириш тугаллангандан сўнг ва объект ишга тушишига тайёр бўлганда, Инвестор


Хокимиятга билдиришнома юборади. Ушбу Шартнома шартларининг бажарилиши акт асосида амалга
оширилади. Акт иккала Томонлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади ва Томонлар
ушбу Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажарганликларини тасдиқлайди.
5.3. Инвестор ушбу шартномадан келиб чиқадиган Шартнома мажбуриятларини бажаргандан сўнг
Хокимият Инвесторнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқларини расмийлаштириш учун барча зарур чораларни
кўради.
6. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ХАЛ КИЛИШ
6.1. Томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ушбу Шартнома бўйича
қабул қилинган мажбуриятларни бажармаганликлари учун жавобгардирлар.
6.2. Томонлар низо ва келишмовчиликлари томонлар тарафидан судгача хал қилишлари лозим.
6.3. Агар Томонлар келишувга келиша олишмасалар, низо Ўзбекистон Республикасининг амалдаги
қонунчилигига мувофиқ судда кўриб чиқилади.
7. МАХФИЙЛИК
7.1. Томонларнинг молиявий аҳволи ва ушбу Шартнома шартлари тўғрисидаги ҳар қандай маълумот,
шунингдек Лойиҳани амалга оширишда иштирок этган учинчи шахслар билан тузилган шартномалар
маҳфий ҳисобланади ва ошкор этилмайди. Маҳфийликнинг бошқа шартлари Томонлардан бирининг
илтимостига биноан ўрнатилиши мумкин.
8. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТ
8.1. Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажармаганлиги учун
жавобгарликдан озод этилишади, агар бу қобилиятсизлик форс-мажор ҳолатлари (форс-мажор) натижасида
юзага келган бўлса, яни, ушбу шартлардаги фавқулотда ва енгиб бўлмайдиган ҳолатлар, хусусан,
тошқинлар, зилзилалар, бошқа табиий офатлар ёки бошқа табиий ҳодисалар, эпидемиялар, террорчилик
ҳаракатлари, ҳарбий ҳаракатлар, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар, маҳаллий
хокимият органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш имконсизлиги. Томонлар ўз
мажбуриятларини бажаришлари, юқорида кўрсатилган форс-мажор холатлари мавжудлиги ва уларнинг
давомийлиги тўғрисида етарли ваколатлар ваколатли органлар томонидан берилган сертификат бўлади.
8.2. Томонларнинг аҳволини ушбу Шартнома тузилган санадаги аҳволга нисбатан ёмонлаштирадиган ва
қўшимча вақт ва маблағ сарфланишига олиб келадиган қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга
ўзгартиришлар киритилинган бўлса, келишилган муддатлар ушбу вақтга мутаносиб равишда узаяди.
Бундай холда Томонлар қўшимча шартнома ёки шу шартномага ўзгартириш киритиш орқали муддатларни
аниқлаб олишади.
8.3. Ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати бундай ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари
кучга кирган вақтга мутаносиб равишда узайтирилади
8.4. Агар ушбу Шартноманинг 8.1. –бандида кўсатилган ҳолатлар сабабли ушбу Шартнома бўйича
мажбуриятларни бажариш кечикиши 8 ойдан ортиқ бўлса, Томонларнинг ҳар бири Шартноманинг
бажарилмаган қисмини рад этишга ҳақлидир. Бундан ташқари, томонларнинг ҳеч бири зарарни қоплашни
талаб қилишга ҳақли эмас.
9. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА ЎЗГАРТИРИЛИШИ (БЕКОР ҚИЛИШ)
9.1. Ушбу Шартнома Томонлар имзолаган кундан бошлаб кучга киради ва Томонлар унга мувофиқ барча
мажбуриятларни бажарганларидан кейин ўз кучини йўқотади.
9.2. Ушбу Шартнома шартлари Томонларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин. Ушбу Шартномага
киритилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар агар улар ёзма шакилда тузилган ва Томонлар вакиллари
томонидан имзоланган бўлса, ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
9.3. Ушбу Шартнома Томонлари ва/ёки Томонлардан бири ушбу Шартнома шартларини бажармаган


тақдирда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган бошқа ҳолларда
тўхтатилиши мумкин.
10. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
10.1. Ушбу Шартнома икки нусхада, битта юридик кучга эга, ҳар бир Томон учун битта нусхадан иборат.
10.2. Томонларнинг муносабатлари учун муҳим бўлган ушбу Шартномага кўзда тутилган
билдиришномалар, хабарномалар ёки бошқа хабарлар шахсан етказилади ёки Томонлар бир-бирларига
ёзма хатлар ёки телеграммалар орқали ушбу Шартномада кўрсатилган юридик манзилларга Томонларнинг
қонуний ва почта манзилига етказиб берилиши керак.
10.3. Телефон рақами, рўйхатга олиш жойи, почта манзили, ёки бошқа маълумотлар ўзгарганда, Томонлар
юқорида кўрсатилган тартибда ушбу ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларига хабар берадилар.
10.4. Шартнома имзоланиши билан бир вақтда, Томонлар ушбу Шартномага мувофиқ ваколатли
вакилларни тайинлайдилар, уларнинг ваколатларини аниқлайдилар ва бу ҳақда бир-бирларига хабар
берадилар.
10.5. Ушбу Шартнома тузилингандан сўнг, ёзма ва оғзаки равишда имзоланган барча олдинги келишувлар
ўз кучини йўқотади деб тан олинади.
10.6. Ушбу Шартномада кўзда тутилмаган бошқа барча ҳолатларда, томонлар Ўзбекистон
Республикасининг амалдаги қонунчилигида амал қилади.
11. ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ ВА БАНК МАЪЛУМОТЛАРИ
ХОКИМИЯТ
Юридик манзил:
Почта манзили:
СТИР:
Банк номи:
ҳ/р:
ИНВЕСТОР
Юридик манзил:
Почта манзили:
СТИР:
Банк номи:
ҳ/р:
Диққат! Ушбу инвестицион мажбурият шартномаси туман(шаҳар) хокимиятнинг электрон рақамли
имзоси билан тасдиқланган ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ юридик кучга эгадир.

Download 31.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling