Yormatova Zulfizarning " Falsafa "
Таҳлил ва синтез бирлиги принципи
Download 372 Kb.
|
Falsafa 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тизимийлик принципи
Таҳлил ва синтез бирлиги принципи
у принцип талаблари таҳлилнинг ҳар қандай турига эмас, балки фақат генетик тузулмавий турига хосдир, бу тур асосдан асосланган нарсагача билиш давомида, бошланғич асосдан текширилаётган бирбутуннинг бошқа томонларини келтириб чиқариш жараёнида амалга оширилади. Таҳлил ва синтез бундай ёндашувда субъект тафаккурида тадқиқ этилаётган объектнинг ривожланиши давомида юз берган объектив ажралиш ва бирикиш жараёнларини такрорлайди. Предметни таҳлил этувчи фикр ҳаракати ва тадқиқ этилаётган предметнинг ҳаракати бу ерда айни бир босқич ва поғоналардан ўтади, айни бир йўналишдан, айни бир йўлдан боради. Мадомики тафаккур ўз ҳаракати билан онгда предметнинг ўз ривожида босиб ўтган барча асосий босқичларни такрорлар экан, тафаккур натижалари ҳам предметнинг ривожланиши натижаларини муайян аниқлик билан такрорлайди. Билиш жараёнида таҳлил билан синтезнинг қўшилишига объектнинг вужудга келишининг объектив ички (яъни иммонент хос) мантиқи, объектнинг ривожланишидаги дифференциялаштирувчи (ажратувчи) ва интеграцияловчи (бириктирувчи) тенденцияларнинг ўзаро алоқаси сабаб бўлади. Т Тизимийлик принципи изимийлик принципи ўрганилаётган воқеликни универсал категориялар (тушунчалар) ва қонунлар тизимида айрим элементлар ва томонларга ажратилган яхлит тизим сифатида қайта тиклашни талаб қилади. Бу тизимда ҳар бир элемент, ҳар бир томон ва қирра ўзининг шу тизимнинг пайдо бўлиш ва яшаш, мавжуд бўлиш қонунлари тақозо этган, қатъий белгиланган ўрнини эгаллайди ва ягона бирбутун сифатидаги тизимнинг бошқа элементлари, томонлари, қирралари билан муқаррар ўзаро алоқада бўлади. Буларнинг ҳаммаси тизимийлик принципи фалсафий принциплар тизимининг зарурий элементи эканлигидан далолат беради. Бу принцип нафақат тизимийликни, балки тарихийликни ҳам ўз ичига олади, яъни тадқиқ этилаётган реалликни нафақат унинг барча алоқаларида, балки ривожланишда ҳам олиб ўрганишни талаб қилади, яъни у билиш субъектининг ўрганилаётган предметнинг моҳиятига кириб боришини таъминлайди. М Download 372 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling