Юк кўтариш кўрилмалари тўғрисида умумий маълумот
Download 153.72 Kb.
|
юк кутариш курилмалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тасмали тормозлар.
Колодкали тормозлар.
21-расм. Тормозларни хисоблаш схемалари : а) бир колодкали; б) икки колодкали; Юк кутарувчи механизмларда колодкали тормозлар куп ишлатилади. Уларнинг асосий кисми чуян ёки пулат шкив тормозловчи колодкалар ва колодкаларга кучни берувчи ричаглардан иборат бўлади. Колодкалар, одатда,чўяндан тайёраланиб фрикцион коплагич билан копланган бўлади. Колодкали тормозлар колодка сонига қараб бир ва икки колодкали турга бўлинади. Бунда туташтирувчи Р куч тормоз ричагига қўйилган бўлиб, колодка шкивга қисилади ва улар орасида ишқаланиш кучи ҳосил бўлади Р=fN куч моментидан катта булганда ҳаракат тезлиги камаяди ва ҳаракат тўҳтайди.(26-расм) Колодкали тормозда хосил бўладиган тормозловчи момент қуйидаги формуладан аниқланади: Мт=N HM (37) бунда: Д-шкив диаметри; f -колодка билан шкив орасидаги ишкаланиш коэффициенти, унинг киймати жадвалдан олинади. Бу ерда колодкани шкивга кисиш учун керакли куч қуйидагига тенг : N= (38) Керакли туташтирувчи куч Р, қиймати ричагнинг ўз ўқига нисбатан айланишда кучларнинг мувозанатли шартидан топилади : Р=N H (39) Тенгламадаги “+” ёки ”-” тормоз шкивнинг айланиш йуналишини билдиради. Тасмали тормозлар. Тасмали тормозларда тормозловчи момент Мт эгилувчан тасманинг цилиндрик тормоз шкиви юзаси бўйлаб ишқаланиш натижасида ҳосил бўлади. Тасмали тормоз фрикцион лента 3, тормоз шкиви 2, ричаглар системаси 6 ва юк 5дан тузилган (22-расм). Фрикцион тасма пўлатдан тайёрланган бўлиб, унга яхлит тасма ёки алоҳида секциялар кўринишдаги фрикцион уст куйма парчин михлар билан маҳкамланган. Агар айланаётган шкив 2га қарасак, тасманинг бир учи шкив келаётганлик, бошқа учи эса ундан кетаётганлик кўринади, шу сабабдан уч 1 келувчи уч 4 эса кетувчи деб аталади. Юк кўтарувчи машиналарда ишлатиладиган тасмали тормозларнинг кетувчи учининг махкамланиш принципига кўра оддий, дифференциал ва жамловчи тормозларга ажратиш мумкин. Улар тасманинг ўралувчи учини маҳкамлаш усули билан бир-биридан фарқ килади. Оддий тормознинг келувчи учи 1, машинанинг қўзгалмас деталига маҳкамланган, кетувчи учи 4 эса бошқарувчи ричаг 6га маҳкамланган, бундай тормоз бир томонлама ишлайди, шунинг учун ундан шкив механизми фақат бир йуналишда айланиши лозим бўлган жойларда фойдаланилади. 22-расм. Оддий тасмали тормоз. 23-расм. Дифференциал тормоз. Дифференциал тормозда (23-расм) фрикцион лентанинг келувчи 1 ва кетувчи 4 учлари бошқарувчи ричаг 6 ўқининг ҳар томонидан маҳкамланади. Келувчи уч 1 тормоз шкиви 2 га лента 3 орасида ҳосил бўлган ишқаланиш кучи таъсирида тортилиб, уловчи куч Р ричаг 6 ни қайси томонга айлантирса, ўша томонга айлантиришга интилади. Бунда лентанинг учи қўшимча тарангланади. Щз-ўзидан тортилувчи дифференциал тормозлар тормозланганда валнинг бирданига тўхтаб қолиши, бунинг натижасида силташнинг кузатилиши, айланиш йўналиши ўзгартирилганда тормозланиш ҳаракатиинг кучсизланиши ва тормоз шкиви ҳамда тормоз устқўймасининг юқори даражада ейилиши каби камчиликлар туфайли кам ишлатилади. Адабиётлар: Р.Ж. Тожиев. Қурилиш машиналари Тошкент «Узбекистон» - 2000. Фиделев А.О.,Чубук Ю. Ф. Строителгне машинқ, издание четвертое. Киев «Вусшая школа» - 1979. Бауман В.А. строителне машин справочник в 2 – х томах 4 – издание. Москава «машиностроение» - 1976. Тожиев Р.Ж., Турсунмуродов, К.Т., Услубий қўлланма «Қурилиш машиналир» фанидан Фарғона – 2002. Download 153.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling