Юк Таллашқон. Юк Хўжақия. Чинобод. Охунбобоев. Новшаҳар. Марказ. [окоз
Download 277.7 Kb.
|
ПФ-5975 26.03.2020
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
[ОКОЗ: 1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси] 14. Вазирлик Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда, давлат захираларини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, стратегик ва сафарбарлик захираси товарлар номенклатураси ва ҳажмларини танқидий қайта кўриб чиқиш, маҳсулотлар нархи кескин ўзгаришининг олдини олувчи бозор тамойилларига асосланган таъсирчан механизмларни жорий қилишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин. [ОКОЗ: 1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш] 15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 мартга қадар: қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни хусусийлаштириш бўйича Сирдарё вилоятида ўтказилаётган ҳуқуқий эксперимент муддатини узайтириш; «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларни хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг кучга кириш муддатини узайтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин. Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тегишли қонун лойиҳасини киритсин. 16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармон талабларидан келиб чиққан ҳолда вазирлик фаолиятини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритсин. 17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. 18. Вазирлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда белгиланган тартибда: қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин; ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни мазкур Фармонга мувофиқлаштирсин. 19. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин. Download 277.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling