Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


Download 276.8 Kb.
bet15/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   46
Bog'liq
1-9 maruza

Намлик юк массаси таркибида бўлган суюқликнинг фоизи билан изоҳланади. Намлик юк массаси таркибида эркин ва боғланган ҳолатда бўлиши мумкин. Юкнинг намлиги абсолют (мутлоқ) ва нисбий намликка ажратилади.
Юк массаси таркибидаги суюқлик массаси qс ни нам юк массаси qню га нисбати юкнинг нисбий намлиги Wн деб аталади ва фоизларда ўлчанади:
Wн = (qс / qню) · 100 , % (1.11)
Юк массаси таркибидаги суюқлик массаси qс ни қуруқ юк массаси qқю га нисбати юкнинг мутлоқ  (абсолют) намлиги Wа деб аталади ва фоизларда ўлчанади:
Wа = (qс / qқю) · 100 , % (1.12)
Назарий ҳисобларда асосан юкнинг мутлоқ намлиги ишлатилади, амалиётда эса кўпрок юкнинг нисбий намлигидан фойдаланилади, қайсики у маҳсулот массаси таркибидаги намлик ҳақида яққол тасаввур этиш имконоятини беради.
Нисбий юкнинг намлигини абсолют намликка ва аксинча айлантириш учун қуйидаги боғланиш формуласидан фойдаланилади.
Wн = 100 · Wа / (Wа + 100), % (1.13)
Wа = 100 · Wн / ( 100-Wн), % (1.14)
Стандартларда, техник шартларда ва бошқа меъёрий хужжатларда ҳар бир юклар учун кондинцион намлик белгиланган. Конденцион намликда маҳсулотлар ўзининг сифат кўрсаткичларининг тавсифини сақлай олади. Юкларни намлигини кондицион талабларидан оғиши (четлаши) уларни бузилишига ва сифатини пасайишга олиб келади. Баъзи бир юкларнинг намлигини ўсиши (ошиши) транспорт учун нохуш хусусиятларни (қотиб қолишни, музлаб қолишни, зичлашиб гумбаз ҳосил қилишни) кучайтиради, ҳамда юкларни бункерларнинг, ҳаракатдаги состав кузовининг ички сиртларига ва ортиш–тушириш машина ва қурилмаларнинг ишчи органларига ёпишиб қолишини келтириб чиқаради.

Начало формы


Тест
Конец формы
◄ 4. Амалий машғулот
Начало формы


Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling