Юкоридагиларни тугри деб имзо чекувчилар


Download 379.56 Kb.
Sana14.12.2022
Hajmi379.56 Kb.
#1004925
Bog'liq
Судга далолатнома


Далолатнома
Бизлар ким далолатнома ёзиб имзо чекувчилар Куштепа тумани Гармдон МФЙ раиси А.Абдусаломов,Гармдон МФЙ хоким ёрдамчиси М.Ортиков,махалла хотин кизлар фаоли М.Абдухатова,Гармдон МФЙ ёшлар етакчиси К.Ёкубовлардурмиз.
Ушбу далолатномани кискача мазмуни шундан иборатки Маргилон шахар судига уз боласини тарбичсига олиш масаласида мурожаат килган Гармдон МФЙ фукароси булган хозирда куштепа туман Гиштмон МФЙ Бунёдкор кучаси № 23 уйга турмушга чиккан 1988 йилда тугилган Сотволдиева Муаззамхон Абдулазизовна арзимагн сабаб билан турмуш уртоги Сотволдиев Азизбек Рўзибоевич
билан жанжаллашиб вояга етмаган икки нафар фарзандини олиб ота уйига аразлаб келиб колган.
Маргилон шахар фукаролик суди куриб чиккандан сунг Гармдон махалла фукаролар егинининг Окила аёллар харакати аъзолари ва Оилавий кадриятларни мустахкамлаш комиссияси аъзолари биргаликда бир неча марта Сотволдиева Муаззамхон Абдулазизовнага оила мукаддас эканлиги, фарзандлар соглом мухитда тарбия топишлари мухимлиги,булаётган жанжаллар фарзандлар тарбиясига салбий таъсир курсатиши мукинлиги,рузгордан барака кетишлиги ,бундай сабаблар уруршишга арзимаслиги каттик тушунтирилди.
Маргилон шахар суди уларнинг мурожаатини 21.06.2022й.куни куриб чикиб тулик каноатлантирилган.
Тушунтириш ишлари натижа бериб 2022 йил сентябрь ойида ушбу оила муросага келтрилиб яраштирилди ва Сотволдиева Муаззамхон Абдулазизовна фарзандларини олиб уз турмуш уртогининг уйига кетди. Хозирда ахил инок оилалардан булиб яшашмокда.
Юкоридагиларни тугри деб имзо чекувчилар:

Гармдон МФЙ раиси : А.Абдусаломов.


Гармдон МФЙ Хоким ёрдамчиси : М.Ортиков.
Гармдон МФЙ хотин кизлр фаоли: М.Абдухатова.


Фарғона вилояти Қўштепа туман Гармдон махалла фуқаролар йиғини томонидан, шу фуқаролар йиғини, Теракзор кўчаси 126-уйда яшовчи фуқаро Мўсинов Фатхулло Ғолибжон ўғлига берилган ТАВСИФНОМА.


Фуқаро Мўсинов Фатхулло Ғолибжон ўғли 13.06.2003 йилда Қўштепа (Охунбобоев) туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, уйланмаган, муқаддам судланмаган, хозирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларида муддатли харбий хизматни ўтаб келмоқда.
Фуқаро Мўсинов Фатхулло Ғолибжон ўғли махаллада ўзининг мехнатсеварлиги ва одоблилиги билан ажралиб туради, у махалладаги ёшлар ўртасида ўтказиладиган тадбир ва жамоат ишларига фаол қатнашиб келган, ўзига бириктирилган вазифани ўз вақтида халол ва виждонан бажариб келади, махаллада каттани хурмат, кичикни иззат қилади, хеч ким билан ёмон муносабатда бўлмаган, қўни-қўшни ва махалладагилар билан хам муносабатлари яхши, қўлидан келганича қўни-қўшни ва махалладагиларга кўмаклашиб келган. Тенгдошлари орасида хам ўзининг самимийлиги ва хушмуомалалиги билан ажралиб турган, тенгдошари билан хам яхши муносабатда бўлган. Фуқаро Мўсинов Фатхулло Ғолибжон ўғли жамоат жойларида хам ўзини яхши тутади, хеч қандай салбий холатлар содир этмаган. Оилада хам оила аъзоларига уй ишларида кўмаклашиб келган, яқин қариндошлари билан хам муносабатлари яхши.
Гармдон махалла фуқаролар йиғини фуқаро Мўсинов Фатхулло Ғолибжон ўғлининг ижобий хислатларини инобатга олган холда унга нисбатан ижобий тавсифнома беради.

Гармдон МФЙ раиси: А.Абдусаломов.


02.12.2022 йил.
Download 379.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling