«Юксалиш чорва саҳовати» Фермер хўжалигининг иқтисодиётдаги ахамияти
Download 162.78 Kb.
|
«Юксалиш чорва саҳовати» Fermer xojaligi Hisobot
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кириш Мавзунинг долзарблиги.
Мундарижа Кириш «Юксалиш чорва саҳовати» Фермер хўжалигининг иқтисодиётдаги ахамияти Фермер хўжалигида кластер усулининг жориш этилиши Фермер хўжалигини такомиллаштиришнинг хуқуқий асоси Харакатлар стратегиясида Фермер хўжалигининг ахамияти Фермер хўжалигида амалга оширилган ишлар Хулоса Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Кириш Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” да Ўзбекистон аҳолисини сифатли, хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш устивор вазифа қилиб кўрсатилган. “Ҳаракатлар стратегияси” доирасида озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги Фармонлари қабул қилинган1. Бу Фармонларни халқ хўжалигига тадбиқ қилишда Ўзбекистонда халқ хўжалигини барча барча соҳалари каби озиқ-овқат саноатида янги ассортиментдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ҳозирги замон халқаро стандарт талаблари асосида ишлаб чиқариш ва тайёрланган маҳсулотларни сифати ва хавфсизлиги алоҳида эътибор бериш таъкидланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг таъкидлашича, “иқтисодиётда давлат иштирокини стратегик асосланган даражада қисқартириш, хусусий мулкни янада ривожлантириш ва уни ҳимоя қилишга доир комплекс масалаларни ҳал этиш ҳукумат, давлат бошқаруви органлари ва барча даражадаги ҳокимликлар учун энг муҳим устувор вазифа сифатида белгиланади”. Ўзбекистон агросаноат комплекси самарадорлигини ошириш, аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишини кескин яхшилаш ҳамда унинг узлуксизлигига имконоият яратиш ҳозирги даврнинг энг масъулиятли масаласидир. Айниқса, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан йил бўйи таъминлаб туриш Фермер хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш ишларига алоҳида эътибор бериш лозим. Маълумки, Фермер хўжалик маҳсулотлари йилнинг муайян мавсумида етиштирилади, шу сабабли уларни узоқ вақт сақлаш ва қайта ишлашни ташкил қилмаган ҳолда аҳолини йил бўйи турли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласини ҳал қилиб бўлмайди. Фермер хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш кўпайган сари уларни сақлаш ва қайта ишлаш ҳам такомиллаштирилмоқда, янги замонавий омборхоналар қурилмоқда. Фермер хўжалик маҳсулотларини йиғиш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлашни илмий ташкил қилинса, бу борада фан-техника ютуқлари ҳамда илғор тажрибага таяниб иш кўрилса, маҳсулотнинг исроф бўлиши анча камаяди. Шу ҳисобдан аҳоли 20 фоиз ва ундан ҳам кўпроқ қўшимча Фермер хўжалик маҳсулотлари билан таъминланиши мумкин. Ҳозирги вақтда маҳсулотни узоқ вақт сақлашга имкон берадиган такомиллаштирилган технологиялар ишлаб чиқилган. Бу борада химия, физика, биохимия, биотехнология, биофизика, физиология, ўсимликшунослик, агрохимия, микробиология, мевачилик, Фермер хўжалик машиналари, фитопатология, энтомология, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва бошқа бир қатор фанларнинг ютуқларидан ижобий фойдаланилмоқда. Ўзбекистон шароитида ханузгача Фермер хўжалик экинларининг ҳосилини етиштириш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш масалалари ҳозирги замон талабларига кўра чуқур ўрганилмаяпти, бу борада фан-техника ютуқлари ишлаб чиқаришга кенг жорий этилмаяпти. Мавжуд омборхоналарни кўплари ҳам маҳаллий об-ҳаво ва иқлим шароитларини ҳисобга олмаган ҳолда қурилган. Ҳозирги вақтда Фермер хўжалик ходимлари олим-агроном, иқтисодчи-бухгалтернинг Фермер хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси курсини пухта билишлари ва доимий ўрганишлар катта амалий аҳамиятга эга. Фермер хўжалик маҳсулотларининг сифатини билиш, стандартлаш системаси билан танишиш, ўсимлик маҳсулотларини сақлаш ва бирламчи қайта ишлаш технологиясининг ўзлаштирилиш маҳсулот сифатини оширишда ва нобудгарчиликни имкон борича камайтиради. Download 162.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling