Юқори нафас йўллари касалликлари: грипп ва бошқа ўткир респиратор вирусли касалликларда қўлланиладиган дори воситалар фармакологияси
Download 66.5 Kb.
|
14-.farmakologiya
Сурункали бронхит
Бир омилни қайта-қайта таъсиридан, айниқса ўткир бронхитлар, синуситлар, сурункали тонзиллитлар, аденоидлар, бурун полиплари, бронхоэктазиялар сурункали бронхитни пайдо бўлишига олиб келади. Сурункали бронхитни жадаллашишига нам, совуқ об-хаво, ташқи температуралар ўртасидаги фарқлар, қуёш нури етарлича тушмаслиги, чангли мехнат фаолияти, бронхларда димланишларни пайдо бўлиши, алкоголизм, нафас харакатини сусайиши ва б. омиллар ҳам ўз ҳиссасини қўшади. Бунда бронхларнинг шиллиқ қавати қалинлашади, қон билан туйинади, шиллиқ ва шиллиқ остида экссудатлар, фиброзлар ва бронхоэктазлар пайдо бўлади. Баъзан бронх тўқималарининг некрози билан боғлиқ қуруқ бронхитлар қайд этилади. Бронхларга шиллиқ тиқилиши, ўпка вентиляцияси бузилиши ва эмфизема пайдо бўлади. Беморларда хуружсимон йўтал, айниқса уйқудан турган пайтларда бўлиб, кўплаб шиллиқ ва йирингли балғам, иситмани бироз кутарилиши, хансираш, қуруқ ва нам хириллашлар қайд этилади. Сурункали бронхитни даволашда уни келтириб чиқарган асосий касалликни даволаш керак бўлади. Беморга чекиш, ичиш ман этилади, тоза ҳавода юриш, сувли муолажалардан фойдаланиш, денгиз бўйларида кўпроқ бўлиш, зарур бўлганда ётоқ режими тавсия этилади. Балғам кўчирувчилар (калий йодид, сода, термопсис, ипекакуана ва б) ва йўталга қарши воситалардан кенг фойдаланилади (эфедрин, скипидар, аммоний хлорид ва б). Пневмония Пневмония 95 % холларда пневмококклар, 5 % холларда эса бошқа қўзғатувчилар томонидан чақириладиган ўпка яллиғланишидир. Турлари: крупоз пневмония, P. Cruposa чекланган пневмония- P. catarrhalis гриппозли бронхопневмония- Bronchopneumonia gripposa. Булар ичида энг кўп тарқалгани ва ўрганилгани крупоз пневмониядир. У ўпка бўлакларини жарохатлайди, фибринозли ажратмалар қайд этилади. Уларнинг келиб чиқишида пневмококклар, шунингдек, гемолитик стрептококклар, турли хил бактериялар, бациллалар сабабчи бўлиб қолади ва касаллик танани қақшатувчи иситма билан кечади. Авваллари крупоз пневмонияни совуқ қотиш, шамоллаш туфайли бўлади дейилар эди, кейинчалик уни инфекцион характерга эгалиги аниқланди. Шу билан бирга крупоз пневмонияни пневмококк билан юзага келган чекланган ўпка касали деб эмас, балки бутун организмни пневмококк билан зарарланган касаллиги деб қараш керак. Чунки крупоз пневмония пневмококклар организмга тушгандан кейин организмни нейрогуморал ва қон томир системалари сусайган, фагоцитоз ва иммунологик реакциялари заифлашган ҳолларда ҳамда шу ҳолатларни юзага чиқарувчи узоқ совуқ қотишда, травмаларда, рухий стрессларда ва шунга ўхшаш организмни курашиш ҳолатини сусайтирувчи омиллар фонида жуда тез ривожланади. Организмни иммун тизими ва курашиш қобилияти мустаҳкам бўлса, пнвмококклар таъсирида фарингит, отит ва б. енгил касалликлар юзага чиқиши мумкин. Крупоз пневмония йилнинг совуқ ойларида, ёшларда (гиперергик характери туфайли) ва эркакларда аёллрга қараганда 3 марта қўпроқ қайд этилади. Шуни, ҳам айтиб ўтиш керакки, ўпкага тўлақонли қон етиб келмаслигида пневмококкларни яшаши ва ривожланишига шароит бўлмайди ва бунда протеолитик ферментлар ажралиб, фибрин ва тўқималардаги экссудатларни парчалаб ташлайди. Крупоз пневмонияни кечими уни юзага келтирган пневмококкларнинг турига боғлиқ (пневмококкларни 75 дан ортиқ тип ва подиплари маълум) бўлади. Касалликни инкубацион даври организмга инфекция тушгандан кейин 1-2 кун давом этади. Сўнгра бош оғриғи, умумий тинка қуриши, баъзан ОИСни диспепсияси юзага чиқиши мумкин. Касалликнинг ўзига хос характери уни тўсатдан тинкани қуритувчи қақшатиш реакциясини пайдо бўлиши, беморни рангпарлиги, тана ҳарорати 400 га кўтарилса ҳам оёқни совуқ қотиши қайд этилади. Бемор қизий бошлайди, оғир кийимларни ечиб ташлайди, йўтал, биқинда ва бошда оғриқлар кучаяди. Биқиндаги оғриқлар йўталганда, гапирганда, акса урганда кучаяди ва қоринга иррадиация қилади. Балғам бошланишда қуруқ, пуфакчалар аралаш, сўнгра оқсилларга бой, йирингли ва қон аралаш кўринишда бўлади. Баъзи беморларни лабида, оғизни иккала бурчагида, бурун тешикчаларида, ҳаттоки қулоқ ва даханларида турли кўринишдаги герпетик тошмалар пайдо бўлади. Беморни териси қурийди, оғриқсимон хансираш, бурунда қандайдир пирпириш реакцияси, температурага боғлиқ нафас олишни частотаси ўзгаради ва кучли оғриқ билан ўтади. Пульс иссиқликни даражасига қараб турлича кўринишда ва миқдорда бўлади ва уни нафас билан ўзаро нисбати 1:1 дан 1:4 гача бўлади. Кўтарилган температура касалнинг кризис давридан кейин 10-12 кундан нормаллаша бошлайди. Крупоз пневмония организмни барча орган ва системаларида касални кечими ва босқичига қараб турли дражадаги ножўя таъсирларни юзага чиқаради. Касалликни даволаш сульфаниламид препаратлари ва пенициллин билан комплекс даволаш орқали олиб борилади. Download 66.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling