Юрак ишемик касаллиги (юик)


Download 42.34 Kb.
bet3/5
Sana16.06.2023
Hajmi42.34 Kb.
#1499556
1   2   3   4   5
Bog'liq
Юрак ишемик касаллиги

СтенокардияларЮИК ни энг кўп тарқалган клиник шакли ҳисобланади ва аксарият ҳолларда ўтказувчанликни ёмонлашишига олиб келадиган йирик тож томирларни “асоратланмаган” атеросклерозида кузатилади. У зўриқиш стенокардияси кўринишида намоён бўлиб, миокардни кислородга талаби ошган вақтда резистив артериолаларни мос равишда кенгаймаслиги оқибатида юзага келади. Қуйидаги ҳолатлар миокардни кислородга бўлган талабини ошишига олиб келади:

  • Юрак уришлари сонини кўпайиши;

  • Юрак мушаклари инотропизмини (қисқарувчанлигини) ошиши (асосан САТ фаоллашиши таъсирида);

  • Кейинги юклама ва мос равишда чап қоринчада систолик босимни ошиши (масалан ҚБ кўтарилганда);

  • Олдинги юклама ва чап қоринча сўнгги диастолик ҳажмини ошиши;

  • Чап қоринча миокарди оғирлигини кўпайиши (юрак мушаклари гипертрофияси).

Бинобарин стенокардияларни юзага келишида нафақат жисмоний юклама (тез юриш, югуриш, зинапоядан кўтарилиш, оғир юк кўтариш), балки юрак мушакларини кислородга бўлган талабини ошишига олиб келувчи ҳа пм ирпр смпапргооимпар оўхлр қандай омил (эмоционал зўриқиш, асабийлашиш, ҚБ ни кўтарилиши, юракка келаётган веноз қон ҳажмини ошиши, юрак етишмовчилиги, тахикардия ва бошқалар) сабаб бўлиши мумкин.
Стабил (турғун) зўриқиш стенокардияси. Фремингем изланиши натижаларига кўра тахминан 40% эркакларда ва 56% аёлларда ЮИК турғун зўриқиш стенокардияси кўринишида бошланиб, аста –секин авж олиб боради.
Клиник манзараси:

  • Стенокардияда оғриқлар одатда эзувчи, сиқувчи, куйдирувчи, босувчи хусусиятларга эга бўлиб, аксарият ҳолларда тўш ортида жойлашиб, чап қўлга, пастки жағга, бўйинга, эпигастрал соҳага, камдан – кам холларда кўкрак қафасининг ўнг томонига ва ўнг қўлга, белга узатилади (?-? – расмлар). Айрим ҳолларда ҳансираш, терлаш, ўлимдан қўрқиш ҳисси билан кечади;

  • Баъзан оғриқлар юрак чўққисида, тўшдан чапда II –V қовурғалар оралиғида, чап курак остида, хатто чап қўлда ёки ўмров суяги атрофида, пастки жағнинг чап томонида жойлашиши мумкин (атипик оғриқлар);

  • Оғриқлар хуружсимон, турли баъзан кўкрак қафасидаги ноҳуш ҳис кўринишида кечиб, 1-2 дақиқадан 15-20 дақиқагача давом этиши мумкин;

  • Оғриқлар аксарият ҳолларда куйдирувчи, сиқувчи, босувчи хусусиятга эга бўлади. Баъзи беморлар оғриқни “кўкрак қафасида нохушлик ҳисси” кўринишида тарифлайдилар. Хуруж вақтида улар камгап бўлиб, оғриқнинг жойлашиш соҳасини кафти ёки муштини тўшт устига қўйган холда кўрсатадилар (15расм лекциядан);

  • Кўпинча оғриқлар чап қўлга, елкага, куракка, ўмровга, кам ҳолларда эса пастки жағга ва эпигастрал соҳага (чап қоринчани пастки диафрагма соҳаси ишемиясида) ҳамда кўкрак қафасининг ўнг томонига, ўнг қўлга узатирлади (5.16 расм). Бу ҳолат юрак ва оғриқ узатиладиган аъзолар иннервациясининг афферент йўллари ва орқа мия ҳамда таламик марказлар орасида анатомик ўхшашлик мавжудлиги билан боғлиқ;

  • ЮИК билан оғриган беморларнинг тахминан 70 % да оғриқ жисмоний зўриқиш (тез юриш, юқорига кўтарилиш, оғир юк кўтариш) вақтида пайдо бўлади. Лекин стенокордия хуружларига асаб бузилиши (сиқилиш, жахл чиқиш, кучли ҳаяжонланиш – жумладан, телекўрсатувлар таъсирида қўрқиш), кўп миқдорда овқат истемол қилиш, совуқ, нам ва шамолли об-ҳаво, кучли ҳаяжонланиш, жинсий алоқа, дорилар қабул қилишни (антиангинал, гипотензив, антиаритмик) тўхтатиб қўйиш, вертикал ҳолатдан горизонталга ўтиш каби омиллар ҳам олиб келиши мумкин. Айрим ҳолларда оғриқ иккинчи даражали аҳамиятга эга бўлиб, уни ўрнига беморда ҳаво етишмаслик, кўкрак кафасини сиқилиши, кескин ҳолсизлик, ўлимдан қўрқиш ҳислари кузатилади;

  • Оғриқлар тинч ҳолатда ёки нитроглицеринни тил остига қабул қилгандан сўнг 1-2 дақиқа давомида ўтиб кетади;

  • Хуруж бўлмаган вақтда асбобий текширишлар кам маьлумот беради.

Касалликнинг оғирлик даражасини ва тож томирлар захирасини баҳолаш учун беморларни жисмоний зўриқишга чидамлилигини аниқлаш лозим. Турғун зўриқиш стенокардиясида оғриқлар маълум бир жисмоний зўриқишдан кейин пайдо бўлади. Беморни жисмоний зўриқишга чидамлилик даражасини аниқлашда турли функционал синамалар (велоэргометрия, тредмил- тест ва бошқалар) қўлланилади.
Турғун зўриқиш стенокардиясига чалинган беморлар жисмоний зўриқишга чидамлилигига кўра қуйида келтирилган тўртта функционал синфга (ФС) бўлинади (? – жадвал) ва улар ташҳисда кўрсатилиши лозим.

Download 42.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling