Юрак ишемик касаллиги (юик)


Стенокардия ҳуружи вақтида


Download 42.34 Kb.
bet4/5
Sana16.06.2023
Hajmi42.34 Kb.
#1499556
1   2   3   4   5
Bog'liq
Юрак ишемик касаллиги

Стенокардия ҳуружи вақтида беморлар ҳаракатсиз, агар юриб кетаётганд вақтда кузатилса бир неча дақиқага тўхтайдилар. Оғриқ тунда ёки бемор ётган вақтида кузатилса одатда, у тўшакда ўтириб олади. Бу ҳолат юракка келаётган веноз оқимни уни кислородга бўлган талабини секинлатиб, кўп ҳолларда оғриқ ҳуружлари вақтида беморда ўлимдан қўрқиш ҳисси юзага келади, тери қопламлари оқариб, юзи азобланувчи тус олади. Оғир ҳолатларда тахикардия ёки пульсни секинлашиши кузатилади.
Аускультацияда юрак мушакларида ишемия ўчоғи юзага келганлиги сабабли қисқа муддатга миокард қисқарувчанлиги пасайиши ҳисобига юрак тонлари бўғиқлашганлиги аниқланади. Ҳуруж бартараф этилгач тонлар, жумладан I тон баландлиги аввалги ҳолатига қайтади.
Оғир ҳуружлар вақтида ишемияга учраган чап қоринчани миокарди регидлиги ошиши ҳисобига патологик IV тон (пресистолик от дупри) эшитилиши мумкин (5.18 расм). Агар ҳуруж вақтида чап қоринчани систолик дисфункцияси кучайса, юракни III тони (протодиастолик от дупри) аниқланади.
Юрак ишемик касаллигини даволашга умумий тавсиялар:

  • ЮИК ва унга олиб келувчи хавф омиллари тўғрисида тушунча бериш ва уни самарали даволаш усуллари ишлаб чиқилганлигини беморга тушунтириш;

  • Беморда мавжуд бўлган хавф омилларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш йўлларини тушунтириш (ҳайвон ёғлари ва ош тузини чегараланган ва мева – савзавотларга бой парҳезга риоя қилиш, зарарли одатлардан воз кечиш, соғлом турмуш тарзини олиб бориш, тана вазнини камайтириш, касаллик оғирлигидан келиб чиқиб жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш);

  • Эмоционал ҳолатлар ва атрофдаги келишмовчиликлардан тез таъсирланувчи беморларга психотерапия ўтказиш;

  • Беморга стенокардия хуружини олдини олиш ва уни бартараф этиш усулларини ўргатиш.

Турғун зўриқиш стенокардияси билан оғриган беморларни даволаш қуйидагиларга йўналтирилган бўлиши лозим:

  • Касаллик белгиларини, биринчи навбатда стенокардия ҳуружларини камайтириш ёки бартараф этиш.

  • Жисмоний юкламага чидамлилигини ошириш.

  • Касаллик оқибатини яхшилаш, ностабил стенокардияларни, МИ ва тўсатдан ўлимларни олдини олиш.

Ушбу мақсадларга эришиш учун ЮИК патогенезининг асосий омилларига фаол таъсир этишга йўналтирилган қатор дори воситаларисиз, дорилар ва зарурият бўлганда жаррохлик йўли билан даволаш усуллари қўлланилади.
Дорилар билан даволаш. Дорилар билан даволашдан мақсад стенокардия хуружларини бартараф этиш, касалликни авж олиши ва асоратланишини олдини олиш тадбирларидан иборатдир:

Download 42.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling