Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўҒрисида


Download 64.06 Kb.
bet4/4
Sana16.06.2023
Hajmi64.06 Kb.
#1488787
1   2   3   4
Bog'liq
УРП 103-сон карори

шу жумладан: маҳаллий бюджет маблағлари




30







Халқаро молия ташкилотлари ҳамда Давлат бюджети маблағлари




-

5

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги ПҚ-103-сон қарорига
3-ИЛОВА
Кардиология хизматини 2022 — 2024 йилларда янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш самарадорлигини аниқлаш кўрсаткичлари

Т/р

Юқори технологик амалиётлар

2020 йил

2024 йил

1.

Ҳар 100 минг нафар аҳолига тўғри келадиган ўткир инфарктдан ўлимлар кўрсаткичи

22,9

18,0

2.

Ҳар 100 минг нафар аҳолига тўғри келадиган ўткир бош мия қон айланишида ўлимлар кўрсаткичи

28,4

23,0

3.

Инфаркт миокарддан госпитал ўлим, фоиз

13,20

9,0

4.

Даволаш мақсадида тож томирларни стентлаш амалиётлари сонининг ўткир коронар синдроми бўлган беморларнинг умумий сонига нисбати, фоиз

8,00

40,0

5.

Юрак-қон томир касалликларидан ногиронлик кўрсаткичлари

247,1

225,0

6.

Юрак-қон томир тизими касалликларидан эрта ўлим кўрсаткичлари

308,2

287,7

7.

Диагностик коронароангиография ва юрак катетеризацияларининг умумий бир йиллик сони

15 269

30 000

8.

Тери орқали коронар аралашувларнинг умумий бир йиллик сони

6 819

15 000

9.

Бирламчи тери орқали коронар аралашувларнинг умумий бир йиллик сони

349

3 000

10.

Аортакоронар шунтлаш амалиётининг умумий бир йиллик сони

1 599

5 000

11.

Электрокардиостимулятор имплантациясининг умумий бир йиллик сони

597

2 000

12.

Юрак аритмиялари абляциясининг умумий бир йиллик сони

661

3 500

13.

Митрал қопқоқ жарроҳлик амалиётлари (алмаштириш ва пластика)нинг умумий бир йиллик сони

557

1 500

14.

Митрал қопқоқ интервенцион амалиётларининг умумий бир йиллик сони

53

100

15.

Уч табақали қопқоқ жарроҳлик амалиётлари (алмаштириш ва пластика)нинг умумий бир йиллик сони

163

250

16.

Аортал қопқоқ жарроҳлик амалиётлари (алмаштириш ва пластика)нинг умумий бир йиллик сони

308

600

17.

Аортал қопқоқ интервенцион амалиётларининг умумий бир йиллик сони

15

100

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги ПҚ-103-сон қарорига
4-ИЛОВА
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази филиаллари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг кардиология бўлинмаларини 2022 йилда тиббий ускуналар билан жиҳозлашга доир чора-тадбирлар

Т/р

Ҳудудлар номи

Тиббиёт ускуналари

ЭКГ

ЭхоКГ

Холтер-монитор

Дефибриллятор

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

17

17

17

17

2.

Андижон вилояти

17

17

17

17

3.

Бухоро вилояти

13

13

13

13

4.

Жиззах вилояти

13

13

13

13

5.

Қашқадарё вилояти

15

15

15

15

6.

Навоий вилояти

11

11

11

11

7.

Наманган вилояти

14

14

14

14

8.

Самарқанд вилояти

16

16

16

16

9.

Сурхондарё вилояти

14

14

14

14

10.

Сирдарё вилояти

11

11

11

11

11.

Тошкент вилояти

22

22

22

22

12.

Фарғона вилояти

19

19

19

19

13.

Хоразм вилояти

13

13

13

13

14.

Тошкент шаҳри

12

12

12

12




ЖАМИ

207

207

207

207

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги ПҚ-103-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2857 сон қарори билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкиллаштиришни янада такомиллаштириш комплекс чора тадбирларининг 13-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «2017 йил 2017 — 2021 йй.» сўзлари «2022-2023 йй.» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 августдаги ПҚ-3925-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолига ихтисослаштирилган неврологик ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастурининг 7, 16 — 19, 22 ва 23-позициялари «Бажариш муддатлари» устунидаги «2019 — 2021 йй.» сўзлари «2022-2023 йй.» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 апрелдаги ПҚ-4295-сон қарори билан тасдиқланган 2019 — 2021 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш Миллий дастурининг 27-позицияси «Амалга ошириш муддати» устунидаги «2020-2021 йиллар» сўзлари «2022-2023 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4890-сон қарори 3-иловасида:
а) 13-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жамғарманинг ғазна ҳисобварақларида вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар. Ушбу даромадларнинг 50 фоиз қисми Жамғарма ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга йўналтирилади»;
б) 14-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жамғарма ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш»;
в) 29-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бўш иш ўринлари ҳисобига иқтисод қилинган иш ҳақи фонди маблағлари Жамғарма ходимларини моддий рағбатлантириш (устама, қўшимча ҳақ, ойлик мукофотлар ва бошқалар)га йўналтирилади».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 583-сон қарорида:
а) 3-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати 2а-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 2а-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлови ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 07/22/103/0070-сон)
Markaz haqida
Sayt yangiliklari
Saytda reklama
RSS



© O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi qoshidagi “Adolat” milliy huquqiy axborot markazi davlat muassasasi
ЮРАК-ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИНИ ДАВОЛАШ ДАВЛАТ НАЗОРАТИ ОСТИДА
28.01.2022
Рус тилида ўқиш
Президент томонидан 2022 йил 26 январдаги «Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-103-сон қарор имзоланди.
Қарор аҳолига кўрсатилаётган кардиологик ва кардиожарроҳлик хизматлари сифатини яхшилаш, ҳудудларда юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, барвақт аниқлаш ва самарали даволаш ишларини кенгайтириш, беморлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни зарур дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятини трансформация қилиш мақсадида қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Кардиология хизматини 2022-2024 йилларда янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар дастури;

  • Кардиология хизматини 2022-2024 йилларда янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш самарадорлигини аниқлаш кўрсаткичлари;

  • Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази филиаллари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг кардиология бўлинмаларини 2022 йилда тиббий ускуналар билан жиҳозлашга доир чора-тадбирлар.

Қуйидагилар юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда асосий йўналишлар этиб белгиланди:

  • бирламчи тиббиёт муассасалари томонидан даврий тиббий кўрикларни йўлга қўйиш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш;

  • эҳтиёжманд аҳоли қатламларини зарур дори воситалари билан бепул таъминлаш;

  • ҳудудларда кўрсатилаётган юқори технологик, кам инвазив кардиологик ҳамда кардиожарроҳлик тиббий хизматлар кўламини ошириш;

  • бирламчи бўғиндаги мутахассисларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш ва салоҳиятини ошириш, соҳада илм-фанни ривожлантириш;

  • юрак-қон томир касалликлари бўлган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини рақамлаштириш.

 
2022 йилдан бошлаб:

  • 40 ёшдан ошган аҳоли оилавий поликлиника ва тиббиёт бригадалари орқали йилига камида бир марта манзилли скрининг текширувларидан ўтказилади;

  • юрак-қон томир касалликлари аниқланган беморларнинг ягона электрон реестри юритилади ҳамда ушбу турдаги касалликлари мавжуд “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган 200 мингдан зиёд аҳолига эналаприл (Enalapril) дори воситаси бепул тарқатилади;

  • эҳтиёжга кўра туман (шаҳар) шифохоналари лабораторияларини коагулометр ускунаси ҳамда зарур реактивлар билан тўлиқ таъминлаш йўлга қўйилади.

 
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.01.2022 йилдан кучга кирди.
 
Саодат Усманова.

Ўртоқлашиш:









Мавзуга доир материаллар:

  • Чет эл фуқароларига тиббий ёрдам қандай кўрсатилади

  • ОИВ инфекциясига қарши кураш чоралари кучайтирилди

  • Ногиронликни олиш тартиби ўзгартирилди

  • Эндокринология хизматининг янги вазифалари белгиланди

  • Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ташкил этилади

  • Имтиёзли шахсларни қабул қилувчи хусусий клиникада нималар бўлиши керак

Подробнее:https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/yurak-qon_tomir_kasalliklarini_davolash_davlat_nazorati_ostida



Download 64.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling