Юрак-томир тизими касалликлари Юрак-қон томир касалликларини даволаш


Download 0.79 Mb.
bet2/2
Sana06.12.2020
Hajmi0.79 Mb.
#160878
1   2
Bog'liq
Мавзу Умед



- рестриктив кардиомиопатияда эса юрак мушаклари қаттиқлашади ва уларда эластиклик камайиб кетади. Натижада юрак кенгаймайди ва юрак уриши интервалида юрак етарлича қон билан тўлмайди.

Секин урувчи юрак учун импульслар ҳосил қилувчи электрон юрак стимулятор, ўта хатарли даражада нотурғун урувчи юрак учун дефибрилиатор, қон суриш фаолияти бузилган юрак учун ёрдамчи вентрикуляр импланти беморни турли ҳолатларда айниқса дори-дармонлар ёрдам бера олмайдиган вазиятда ҳолатини яхшилаш учун ечим сифатида беморга маслаҳат берилиши мумкин -, деб шифокор томонидан таъкидлаб ўтилди. 

Юрак клапанларининг орасидаги девори нуқсони - юракнинг анатомик тузилишидаги турғун нуқсон, камчилик ва ўзгаришлар нормал қон оқимига халақит беради. Бу 3 ёшдан катта болаларда энг тез-тез учраб турадиган туғма юрак нуқсонларидан биридир. Бундай ҳолатда, юракдаги ўнг ва чап атриумни ажратиб турадиган интердисферик септум(деворда)да тешик(лар) мавжуд бўлади. Бу тешикнинг мавжудлиги чап атриумдан ўнгга патологик қон оқимига сабаб бўлади ва келажакда юрак ва ўпка муаммоларини келтириб чиқариши мумкин.



Касалликни тадқиқот қилишнинг асосий усули – экокардиография, бу нуқсон, юракнинг ҳолати ва бошқалар ҳақида батафсил маълумот беради. 



Касалликни даволашнинг замонавий усули эндоваскуляр усул ҳисобланади. Бунда сон венаси орқали узун найча шаклидаги катетер юракка киритилади ва махсус қоплама ёрдамида нуқсон беркитилади. 

Агар нуқсон ҳажми катта бўлса, унда минимал инвазив жарроҳлик тавсия этилиши мумкин. Бунда бемор кўкрагининг ўнг қисмида 4-6 сантиметрлик кесма орқали амалиёт бажарилиши мумкин. 



Аортокоронар шунтлаш – Бу усул блокланган ёки ўта торайган коронар артерияларда қон оқимини тиклаш учун қўлланилади. Усулнинг моҳияти шундаки, жарроҳ қон оқимини тиклаш учун блокланган коронар артерияларни четлаб ўтишда «шунт» (захира қон томир) ҳосил қилади. 



Шунт сифатида беморнинг оёқ соҳасидан трансплантация қилинган қон томир ишлатилади. Ушбу турдаги жарроҳлик амалиётини натижасида беморда тўғри қон оқими тикланади.



Транскатетер аорта қопқоғини алмаштириш (ТАВР) одатда оғир аорта стенози билан ташхисланган беморларга тавсия этилади. Юракдан қон танага ҳайдалганида аорта қопқоғи очилади ва у тўғри очилиб ёпилмаганида беморга аорта стенози ташхиси қўйилади. Бу касалликка даво сифатида танада мўътадил қон оқимини бузилишига сабаб бўлган эскирган ва торайган аорта қопқоғи алмаштириш тавсия этилади. Транскатетер аорта қопқоғини алмаштириш баъзан транскатетер аорта қопқоғи имплантацияси (ТАВИ) деб ҳам аталади.

ТАВР – бу минимал инвазив жарроҳлик амалиёти бўлиб, бунда найча шаклидаги катетер оёқдаги катта қон томири орқали ёки кўкрак қисмдаги кичик кесма орқали юракка йўналтирилади ва имплант эскирган аорта қопқоғи ўрнига қўйилади. Имплантдан сўнг эски аорта қопқоғи олиб ташланади. Янги имплант дарҳол ишлай бошлайди.

Аорта стенозини ТАВР билан даволаш тўғрисида қарор ҳар бир инсон учун юрак бўйича тиббий ва жарроҳ мутахассисларининг мультидисиплинер гуруҳи билан маслаҳатлашилгандан сўнг амалга оширилади.

Профессор Лини Ўзбекистонга таклиф қилган Himedi консультация марказиоғир турдаги юрак-қон томир касалликларини даволашда Seul Samsung Medical Center мутахассисларини фикрини билишни истаган бемор ёки уларнинг яқинлари учун ёрдам кўрсатишга тайёр. 

Шунингдек, Himedi консультация маркази шу йилнинг август ойи 15 ва 16-саналарида Корея Университи Анам клиникаси шифокорларини Тошкент шаҳрига ошқозон ва йўғон ичак саратонини даволаш бўйича хайрия консультацияси учун таклиф қилган. Консультацияда иштирок этишни хоҳловчилар қуйидаги телефон рақами ёки сайт орқали қабулга ёзилишлари мумкин:

фойдаланилган адабиётлар



  1. Davolash jismoniy tarbiyasi.T.:Fan va Texnologiya,2015.-416 b.

  2. Kurbanova S.Yu. Mikrobiologiya va immunologiya. T.:Tafakkur Bo`stoni, 2015.-320 b.

  3. Jumabaev X.T. Nafas olish tizimi a`zolari kasalliklarini o`smirlar, qariyalar va homiladorlarda kechishi. T.:Tafakkur Bo`stoni, 2015.-208 b.

  4. Махмудова Н.М. Охрана здоровья детей. : Fan va texnologiya. 2015.-176 b.

  5. Меҳнат гигиенаси фанидан амалий машғулотлар учун ўқув қўлланма. Т.: 2009,-283 б.

  6. Меҳнат гигиенаси. Т.: 2009,- 282 б.

  7. Жамоатчилик саломатлиги ва соғлиқни сақлаш. Т.: 2008,- 369 б.

  8. Отабоев Ш.Т. Коммунал гигиена. Т.: 2010,- 532 б.

  9. И.Каримов Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йулида хизмат қилиш энг олий саодатдир. Т.: Маънавият, 2016.- 216 б.

  10. И. Каримовнинг “ Она юрт бахту иқболи ва буюк келажак” китобига қўлланма. T.: Маънавият, 2016,- 216 б.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling