Yuridik shaxslardan olinadigan foyda solig’i bo’yicha soliq hisoboti turlari
Yuridik shaxslardan olinadigan foyda solig’i hisob-kitobi
Yuridik shaxslardan olinadigan foyda solig’i bo’yicha joriy to’lovlarni hisoblash uchun
ma’lumotnoma
Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш тартиби
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китоби, давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса, йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда тақдим этилади.
Солиқни тўлаш тартиби
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича жорий тўловларнинг суммасини аниқлаш учун солиқ тўловчилар жорий ҳисобот даври биринчи ойининг 10-кунигача давлат солиқ хизмати органига жорий ҳисобот даври учун тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдадан ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг белгиланган ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси ҳақида маълумотнома тақдим этадилар.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича жорий тўловлар ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай йил чораги бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммасининг учдан бир қисми миқдорида тўланади.
Ҳисобот даврида тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойда энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан кам миқдорни ташкил этадиган солиқ тўловчилар жорий тўловларни тўламайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |