Юритишнинг асосий қонунлари ва шакллари ҳақидаги


Download 24.01 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi24.01 Kb.
#1529839
Bog'liq
МАНТИҚ


МАНТИҚ, логика — тўғри тафаккур юритишнинг асосий қонунлари ва шакллари ҳақидаги фан. М. ўзининг шаклланиш ва ривожланиш тарихига эга. Мантиқга оид дастлабки фикрлар Қад. Шарқ мамлакатларида, хусусан, Ҳиндистон, Хитойда вужудга кедди. Қадимда Мантиқ фалсафа таркибида бўлган, мустақил фан сифатида шаклланмаган. Юнон фалсафасида Мантиқ масалалари дастлаб Пармениднинг «Табиат тўғрисида» асарида, Элейлик Зеноннинг апорияларида, Гераклит таълимотида у ёки бу даражада кўриб чиқилган. Аристо-/иелгача бўлган мантиқий таълимотлар ичида Демокритннт мантиқий таълимоти, Сокрашнчнт индуктив методи ва Платон диалектикаси диққатга сазовор. Мантиқ илмининг алоҳида фан сифатида шаклланиши Аристотель номи билан боғликдир. У биринчи бўлиб Мантиқ ўрганадиган масалалар доирасини аниқлаб берди. Унинг «Категориялар», «Талқин ҳақида», «Биринчи аналитика», «Иккинчи аналитика», «Софистик раддиялар ҳақида», «Топика» номли асарлари Мантиқ масалаларига бағишланган. Аристотель Мантиқни «маълум билимлардан номаълум билимларни аниқловчи», «чин фикрни хато фикрдан ажра-тувчи» фан сифатида таърифлайди. Аристотелдан сўнг Мантиқ, асосан, стоиклар мактаби вакилларининг, Эпикур, скептиклар таълимотларида ривожлантирилган. Стоиклар Мантиқнинг мақсади инсон ақлини хатолардан асраш ва ҳақиқатга эришишдир, деб билишган. Кейинчалик Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида ҳам Мантиқ илми шаклланди. Ўрта Осиёда ҳам фалсафа ва Мантиқ мустақил фан сифатида тараққий этди. Бунда ФоробийИбн Сино, Беруний, Умар Хайём, Алишер Навоий, Бедил каби буюк мутафаккирларнинг хизмати катта бўлди. Форобий ўзининг «Мантиққа кириш», «Илмларнинг келиб чиқиши ва таснифи» асарларида Мантиқ масалаларига илмий билиш методлари деб қараган. Форобий фикрича, Мантиқ инсонларни билиш жараёнидаги турли хато ва адашишлардан сақлайди. Форобий тушунча, ҳукм ва уларнинг турлари, хулоса чиқариш, силлогизм ва унинг фигуралари, модусларини таҳлил қилди. Силлогизм ва исботлаш усули энг тўғри, ҳақиқатга олиб келувчи усул деб ҳисоблади. Ибн Синонинг «Китоб ашшифо», «Китоб аннажот», «Донишнома» асарларида Мантиқга дойр фикрлари баён этилган. «Мантиқ билинган (билимлар) ёрдамида билинмаганларни қандай қилиб аниқлашни кўрсатадиган, ҳақиқат ва ҳақиқатсифат билим ва ёлғон нима эканлигини ҳамда улар қандай турларга эга эканлигини аниқлаб берадиган илмдир», деган эди Ибн Сино. У М. илмини барча илмларнинг муқаддимаси, уларни эгаллашнинг зарур шарти сифатида талқин этди. Аристотелнинг Мантиқга оид таълимоти Форобий, Ибн Сино, Ибн Рушдларнинг Мантиқга оид асарлари орқали Европага кириб келди. Ўрта аср Европасида Мантиқ масалалари, асосан, умумий ва якка тушунчаларнинг ўзаро муносабати до-ирасида ўрганилди. Янги даврда Р. Декарт, Ф. Бэкон, Т. Гоббс, В. Лейбниц ва б. М. илми турли йўналишларининг яратилишига асос солдилар. 18 — 19-а. лар фалсафий фикрида И. Кант ва В. Ф. Гегель яратган мантиқий тизимлар муҳим ўрин тутади. Гегель фикрича, фалсафа Мантиқ шаклида мавжуд, унинг ўрганиш объектини тафаккур ташкил этади. Мантиқнинг асосий вазифаси ҳақиқатни аниқлаш, унга эришиш йўлларини ўрганишдир.
Мантиқ тафаккурнинг намоён бўлиш шакллари ва тараққиётини, шу жумладан, фикрлар ўртасидаги алоқадорликни кўрсатадиган қонунқоидалар йиғиндисини ўрганади. Мантиқнинг вазифаси — чин фикрни, ҳақиқатни аниқлаш. Мантиқ илмининг ўрганиш объекти тафаккур тр – Тафаккур 3 хил шаклда: тушунча, ҳукм (мулоҳаза) ва хулоса чиқариш шаклида мавжуд бўлади. Муҳокама юритиш ана шулар ва уларнинг ўзаро алоқаларга киришиши натижасида вужудга келадиган бошқа мантиқий тузилмалар (мас, муаммо, гипотеза, назария, ғоя ва б.)да амалга ошади. Муҳокама юритишда ишончли натижаларга эришишнинг зарурий шарти қаторига фикрнинг чин бўлиши ва формал жиҳатдан тўғри қурилиши киради. Ўзи ифода қилаётган предметга мувофиқ келувчи фикр — чин фикр деб аталади (қ. Исбот). Фикрни тўғри қуришга тафаккур қонунлари талабларига риоя қилгандагина эришиш мумкин. Тафаккур қонунлари (қ. Айният қонуни, Зиддият қонуни, Етарли асос қонуни, Учинчиси истисно қонуни) му-ҳокама юритиш жараёнида фикрлар (фикрлаш элементлари) ўртасидаги мавжуд зарурий алоқалардан иборат. Тафаккур кўп қиррали жараён бўлиб, уни турли томондан, хусусан, мазмуни ва шакли (тузилмаси) бўйича ёки келиб чиқиши ва тараққиётида олиб ўрганиш мумкин. Буларнинг барчаси Мантиқ илмининг вазифасини ташкил этади, унинг турли методларидан (қ. Индукция, Дедукция) фойдаланишга, ҳар хил йўналишга ажралишига сабаб бўлади.
Ҳоз. пайтда Мантиқнинг формал Мантиқ, диалектик Мантиқ, математик Мантиқ каби йўналишлари бор. Формал Мантиқ тафаккур структурасини фикрнинг аник, мазмуни ва тараққиётидан четлашган ҳолда, нисбатан мустақил равишда ўрганади. Унинг диққат марказида муҳокамани тўғри қуриш билан боғлиқ қоидалар ва мантиқий амаллар ётади. Диалектик Мантиқ тафаккурни унинг мазмуни ва шакли бирлигида ҳамда тараққиётида олиб ўрганади. Математик Мантиқ тафаккурни математик методлар ёрдамида тадқиқ этади. У ҳоз. замон мат. сининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, тафаккурни юқори даражада абстрактлашган ва формаллашган системада таҳлил қилади. 20-а. да ноанъанавий Мантиқнинг турли йўналишлари, хусусан, кўп қийматли мантиқий системалар (Я. Лукасевич, Гейтинг, Рейхенбахнинг уч қийматли мантиқий системалари, Постнинг nqийматли мантиқий системаси ва ш. к.), конструктив Мантиқлар (А. Н. Колмогоров, А. А. Марков вариантлари) ва модал Мантиқ каби назариялар вужудга келди ва ривожланди.
МАНТИҚ, логика — тўғри тафаккур юритишнинг асосий қонунлари ва шакллари ҳақидаги фан. М. ўзининг шаклланиш ва ривожланиш тарихига эга. Мантиқга оид дастлабки фикрлар Қад. Шарқ мамлакатларида, хусусан, Ҳиндистон, Хитойда вужудга кедди. Қадимда Мантиқ фалсафа таркибида бўлган, мустақил фан сифатида шаклланмаган. Юнон фалсафасида Мантиқ масалалари дастлаб Пармениднинг «Табиат тўғрисида» асарида, Элейлик Зеноннинг апорияларида, Гераклит таълимотида у ёки бу даражада кўриб чиқилган. Аристо-/иелгача бўлган мантиқий таълимотлар ичида Демокритннт мантиқий таълимоти, Сокрашнчнт индуктив методи ва Платон диалектикаси диққатга сазовор. Мантиқ илмининг алоҳида фан сифатида шаклланиши Аристотель номи билан боғликдир. У биринчи бўлиб Мантиқ ўрганадиган масалалар доирасини аниқлаб берди. Унинг «Категориялар», «Талқин ҳақида», «Биринчи аналитика», «Иккинчи аналитика», «Софистик раддиялар ҳақида», «Топика» номли асарлари Мантиқ масалаларига бағишланган. Аристотель Мантиқни «маълум билимлардан номаълум билимларни аниқловчи», «чин фикрни хато фикрдан ажра-тувчи» фан сифатида таърифлайди. Аристотелдан сўнг Мантиқ, асосан, стоиклар мактаби вакилларининг, Эпикур, скептиклар таълимотларида ривожлантирилган. Стоиклар Мантиқнинг мақсади инсон ақлини хатолардан асраш ва ҳақиқатга эришишдир, деб билишган. Кейинчалик Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида ҳам Мантиқ илми шаклланди. Ўрта Осиёда ҳам фалсафа ва Мантиқ мустақил фан сифатида тараққий этди. Бунда Форобий, Ибн Сино, Беруний, Умар Хайём, Алишер Навоий, Бедил каби буюк мутафаккирларнинг хизмати катта бўлди. Форобий ўзининг «Мантиққа кириш», «Илмларнинг келиб чиқиши ва таснифи» асарларида Мантиқ масалаларига илмий билиш методлари деб қараган. Форобий фикрича, Мантиқ инсонларни билиш жараёнидаги турли хато ва адашишлардан сақлайди. Форобий тушунча, ҳукм ва уларнинг турлари, хулоса чиқариш, силлогизм ва унинг фигуралари, модусларини таҳлил қилди. Силлогизм ва исботлаш усули энг тўғри, ҳақиқатга олиб келувчи усул деб ҳисоблади. Ибн Синонинг «Китоб ашшифо», «Китоб аннажот», «Донишнома» асарларида Мантиқга дойр фикрлари баён этилган. «Мантиқ билинган (билимлар) ёрдамида билинмаганларни қандай қилиб аниқлашни кўрсатадиган, ҳақиқат ва ҳақиқатсифат билим ва ёлғон нима эканлигини ҳамда улар қандай турларга эга эканлигини аниқлаб берадиган илмдир», деган эди Ибн Сино. У М. илмини барча илмларнинг муқаддимаси, уларни эгаллашнинг зарур шарти сифатида талқин этди. Аристотелнинг Мантиқга оид таълимоти Форобий, Ибн Сино, Ибн Рушдларнинг Мантиқга оид асарлари орқали Европага кириб келди. Ўрта аср Европасида Мантиқ масалалари, асосан, умумий ва якка тушунчаларнинг ўзаро муносабати до-ирасида ўрганилди. Янги даврда Р. Декарт, Ф. Бэкон, Т. Гоббс, В. Лейбниц ва б. М. илми турли йўналишларининг яратилишига асос солдилар. 18 — 19-а. лар фалсафий фикрида И. Кант ва В. Ф. Гегель яратган мантиқий тизимлар муҳим ўрин тутади. Гегель фикрича, фалсафа Мантиқ шаклида мавжуд, унинг ўрганиш объектини тафаккур ташкил этади. Мантиқнинг асосий вазифаси ҳақиқатни аниқлаш, унга эришиш йўлларини ўрганишдир.
Мантиқ тафаккурнинг намоён бўлиш шакллари ва тараққиётини, шу жумладан, фикрлар ўртасидаги алоқадорликни кўрсатадиган қонунқоидалар йиғиндисини ўрганади. Мантиқнинг вазифаси — чин фикрни, ҳақиқатни аниқлаш. Мантиқ илмининг ўрганиш объекти тафаккур тр – Тафаккур 3 хил шаклда: тушунча, ҳукм (мулоҳаза) ва хулоса чиқариш шаклида мавжуд бўлади. Муҳокама юритиш ана шулар ва уларнинг ўзаро алоқаларга киришиши натижасида вужудга келадиган бошқа мантиқий тузилмалар (мас, муаммо, гипотеза, назария, ғоя ва б.)да амалга ошади. Муҳокама юритишда ишончли натижаларга эришишнинг зарурий шарти қаторига фикрнинг чин бўлиши ва формал жиҳатдан тўғри қурилиши киради. Ўзи ифода қилаётган предметга мувофиқ келувчи фикр — чин фикр деб аталади (қ. Исбот). Фикрни тўғри қуришга тафаккур қонунлари талабларига риоя қилгандагина эришиш мумкин. Тафаккур қонунлари (қ. Айният қонуни, Зиддият қонуни, Етарли асос қонуни, Учинчиси истисно қонуни) му-ҳокама юритиш жараёнида фикрлар (фикрлаш элементлари) ўртасидаги мавжуд зарурий алоқалардан иборат. Тафаккур кўп қиррали жараён бўлиб, уни турли томондан, хусусан, мазмуни ва шакли (тузилмаси) бўйича ёки келиб чиқиши ва тараққиётида олиб ўрганиш мумкин. Буларнинг барчаси Мантиқ илмининг вазифасини ташкил этади, унинг турли методларидан (қ. Индукция, Дедукция) фойдаланишга, ҳар хил йўналишга ажралишига сабаб бўлади.
Ҳоз. пайтда Мантиқнинг формал Мантиқ, диалектик Мантиқ, математик Мантиқ каби йўналишлари бор. Формал Мантиқ тафаккур структурасини фикрнинг аник, мазмуни ва тараққиётидан четлашган ҳолда, нисбатан мустақил равишда ўрганади. Унинг диққат марказида муҳокамани тўғри қуриш билан боғлиқ қоидалар ва мантиқий амаллар ётади. Диалектик Мантиқ тафаккурни унинг мазмуни ва шакли бирлигида ҳамда тараққиётида олиб ўрганади. Математик Мантиқ тафаккурни математик методлар ёрдамида тадқиқ этади. У ҳоз. замон мат. сининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, тафаккурни юқори даражада абстрактлашган ва формаллашган системада таҳлил қилади. 20-а. да ноанъанавий Мантиқнинг турли йўналишлари, хусусан, кўп қийматли мантиқий системалар (Я. Лукасевич, Гейтинг, Рейхенбахнинг уч қийматли мантиқий системалари, Постнинг nqийматли мантиқий системаси ва ш. к.), конструктив Мантиқлар (А. Н. Колмогоров, А. А. Марков вариантлари) ва модал Мантиқ каби назариялар вужудга келди ва ривожланди.
Download 24.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling