Дегидратацион шок ҳолати вабо, сальмонеллёз, овқат токси- коинфекциялари ва энтероколитлар маҳалида бошланиши мумкин. Кетма-кет қайт қилиш ва шир-шир ич кетиш билан таърифланадиган касалликларда кўпинча организмда сувсизланиш аломатлари кўринади. Йўқотилган суюқлик ҳажмига қараб сувсизланиш (дегидратация) нинг IV даражаси ажратилади: Йўқотилган суюқлик ҳажмига қараб сувсизланиш (дегидратация) нинг IV даражаси ажратилади: I даражадаги дегидратацияда бемор танаси оғирлигининг 1—3 фоизи миқдорида суюқлик йўқотилади. Бунда бемор организмида айтарли ўзгаришлар юз бермайди. II даражадаги дегидратацияда бемор танаси вазнининг 4—б фоизи миқдорида суюқлик йўқотади. Томирларда қон ва тўқималардаги суюқлик миқдори озгина камаяди. Шунга яраша белгилар кўринади. III даражадаги дегидратацияда бемор вазнининг 7—9 фоизи миқдорида суюқлик йўқотади. Плазма анча камайиши ҳисобига қон қуюқлашади, пульс босими пасаяди, буйрак орқали ўтадиган қон миқдори камаяди, периферик томирларда қон айланиши издан чиқиб, метаболизм бузилади. IV даражадаги дегидратацияда бемор вазнининг 10 фоизи ва бундан кўп миқдорда суюқлик йўқолиб, дегидратацион шок бошланади. I даражадаги дегидратацияда бемор аҳволида яққол кўринадиган касаллик аломатлари кузатилмайди ва беморга интенсив терапия тайинлаш зарурияти бўлмайди. I даражадаги дегидратацияда бемор аҳволида яққол кўринадиган касаллик аломатлари кузатилмайди ва беморга интенсив терапия тайинлаш зарурияти бўлмайди. II даражадаги дегидратация юз берганда ҳам кўпинча перорал регидратация усули кифоя қилади. III даражадаги дегидратацияда бемор сулайиб ётади, баъзи мускуллар туркуми қисқариб, тортишаверади. Бадан териси ранги ўчиб, қуруқ «кўринади, эластиклиги камайиб кетади. Бемор кетма-кет қайт қилади, тез-тез (кунига 20—40 марта) ичи кетади, мускуллари тортишиб, қисқариб туради, ҳиқичоқ тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |