Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Остеобластокластома – остеоген хавфсиз ўсма ҳисобланади. А.
А. Тимофеевнинг маълумотига кўра, бу касаллик жағ суякларидаги ўсмалар орасида энг кенг тарқалган ўсма бўлиб, бирламчи жағ ўсмалари ва ўсмасимон ҳосилалари ичида 12%ни ташкил этади. Синонимлари: остеобластокластома, гигант ҳужайрали ўсма, марказий гигант ҳужайрали гранулёма, гигант ҳужайрали репаратив гранулёма. Ўсма ўрта ёшлиларда, кўпинча аёлларда учрайди. Патоморфологияси. Макроскопик кўрилганда, ўсма қўнғир рангли ва кетма-кет келувчи қизғиш кулранг ёки сарғиш рангли майдончалардан ташкил топган тузилма сифатида кўринади. Ўсма тўқимаси тез қонайдиган бўлади. Таркибида бир ёки бир нечта бўшлиқлар жойлашиб, улар қўнғир тусли суюқлик билан тўлган бўлади. Патологик ўчоқ атрофи суякланган бўлади. Ўсманинг қўнғир рангда бўлиши ўсма таркибидаги қон томирларидан оқиб келувчи эритроцитлар парчаланганда ҳосил бўладиган гемосидерин пигментларининг чўкиши билан боғлиқ. Микроскопда текширилганда, ўсма қуйидаги икки хил ҳужайралардан тузилганлиги аниқланади: 1) Остеобласт – бу бир ядроли, суяк ҳосил бўлишида қатнашувчи ҳужайралар. 2) Остеокласт – бу кўп ядроли гигант ҳужайралар бўлиб, суяк тўқимасининг сўрилишида иштирок этади. Ўсма ҳужайралар – 234 остеокластлардан иборат бўлади. Таркибида юқоридаги ҳужайралардан ташқари, фиброз тўқима ва янги ҳосил бўлган суяк тўқимали оролчаларни кузатиш мумкин. Ўсма ичидаги эритроцитларнинг парчаланиши патогенезида сероз ёки қонли кисталар ҳосил бўлади ва ўсма тўқ қора рангга киради. Остеобластокластомалар жойлашувига қараб: марказий (суякли) ва периферик альвеоляр ўсиқда ривожланувчи турларга бўлинади (гигант ҳужайрали эпулислар). Клиникаси. Беморларнинг шикоятлари ўсманинг жойлашуви ва унинг ривожланиш босқичларига боғлиқ. Баъзан беморлар милк ва юздаги ўсма соҳасида гоҳ-гоҳ юзага келадиган йирингли бўртиқ сифатида ифодаланадиган яллиғланиш билан мурожаат қилишади. Бунда беморларда ўсма соҳасидаги тишларнинг мустаҳкам эмаслиги ва қимирлаш белгилари кузатилади. Бу жағ остеобластокластомасининг асосий фарқларидан бири ҳисобланади ва бу ҳолат тишнинг кариоз касаллиги ва оғиз бўшлиғи инфекциялари ҳисобига юзага келиши мумкин. Ўсма соҳасига инфекция маргинал йўл билан ёки тиш олингандан сўнг жароҳат орқали тарқалади. Агар ўсма пастки жағ бўғими соҳасида жойлашса, бемор чайнаш пайтидаги ва пастки жағ ҳаракатланишидаги оғриқдан шикоят қилади. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling