Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Марказий  остеобластокластома


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Марказий 
остеобластокластома. 
Марказий
остеобластокластома кўпинча кичик ва катта озиқ тишлар соҳасида
учрайди (расм 84). А.А.Колесов таснифи буйича, марказий
остеобластокластоманинг 3 хил: катакчали, кистоз ва литик
шакллари фарқланади. Катакчали шакли катта ёшли ва етук ёшли
беморларда учраб, секин ривожланади. Жағ суяги аста-секин
қалинлашиб, юзаси ғадир-будурлашади. Клиник кўринишида
ўсманинг аниқ чегараси йўқ, пайпасланганда қаттиқ ва оғриқсиз


235
бўлади. Ўсма соҳасидаги шиллиқ қават – кўкимтир тусда. Рентген
тасвирида касалликнинг катакчали шаклида ҳар хил катталикдаги
кўплаб бўшлиқлар кузатилиб, улар орасида турли қалинликдаги
тўсиқлар кузатилади. Жағ суяклари кортикал қаватларининг
(айниқса, юқори жағда) юпқалашуви кузатилади.
Расм 84. Юқори жағи марказий остеобластокластома билан
касалланган бемор.
Остеобластокластоманинг катакчали шакли рентгенологик
текширувда худди амелобластомага ўхшайди. Ўсманинг интакт
тишларда учраши кистоз шаклидаги остеобластоманинг бирламчи
клиник белгиси ҳисобланади. Кўпчилик беморларда эса оғриқ ҳам
сезилмайди. Беморларни текширув пайтида кистага ҳос белгилар
(жағ суякларидаги шиш, «пергамент ғичирлаши» каби) ни учратиш
мумкин.
Остеобластокластоманинг кистоз шаклида рентген тасвирида
одонтоген кистага ҳос белгилар кузатилади, бунда жағ суяклари
компакт қисмининг юпқалашиши мазкур касалликнинг ўзига хос
фарқли белгиси ҳисобланади.
Остеобластокластоманинг литик тури кўпроқ ёш болаларда ва
ўсмирларда учрайди. Ўсма соҳасида жойлашган тишлар қимирлаб
қолади. Жағ суякларининг периост қавати емирилиб, ўсма юмшоқ
тўқималарга ўсиб киради. Ўсманинг пастки жағда жойлашувида
жағ суякларининг патологик синиши кузатилади. Юқори жағда
жойлашувида эса ўсманинг юқори жағ бўшлиғи ва бурун бўшлиғига
ўсиб кириши кузатилади.
Остеобластокластоманинг литик турида рентген тасвирида


236
яхлит, йирик, пастки жағ қиррасига яқин жойлашган аниқ
чегарали 
ўзгариш 
кузатилади 
(расм 
85). 
А.А.Колесовнинг
кузатувидаги остеобластокластомали беморларнинг иккитасида
остеобластокластоманинг саркомага ўтганлиги аниқланган.
Расм 85. Пастки жағ остеобластокластомаси.
Қиёсий 
ташхис. 
Остеобластокластоманинг
клиник-рентгенологик 
кўринишлари 
амелобластома, 
фиброз
дисплазия, хондрома, эозинофил гранулема ва остеоген саркомага
ўхшаганлиги сабабли бироз қийинчилик туғдиради.
Даволаш остеобластокластомани хирургик харакатга, яъни
ўсмани қириб олиб ташлашга ёки унинг қисман резекциясига
қаратилган. Резекция жағ суягининг бутунлиги бузилиб ёки
бузилмасдан бажарилиши мумкин. Остеобластокластомани қириб
олиш кўпинча унинг катакчали ва кистоз турида бажарилади.
Ўсманинг қисман резекцияси унинг литик турида ёки катакчали
тури катталашиб кетганда бажарилади.
Рентген терапияси – кам самара беради. Ундан ташқари,
рентген терапиясидан сўнг остеобластокластоманинг хавфли турга
ўтиш эҳтимоли кузатилиши мумкин. Қатор муаллифларнинг
фикрига кўра, рентген терапияси баъзи сабаблар бўйича оператив
даволаш чораларини қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларда
ўтказилади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling