Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Периферик остеобластокластома
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тоғай ҳосил қилувчи ўсмалар.
Периферик
остеобластокластома альвеолар ўсиқда жойлашиб, гигант ҳужайрадан иборат бўлиб хақиқий ўсмалар сирасига киради. Периферик остеобластокластома ҳар хил ёшдаги беморларда учраши мумкин. Ўсма альвеолар ўсиқда жойлашиб, юмалоқ ва овал шаклда, тўқ 237 қизил тусда, усти силлиқ бўлиши мумкин. Ўсма секин ўсиб, оғриқсиз бўлади. Ўсманинг устки қисми кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган. Баъзи ҳолатларда ўсманинг эпителий қатлами антагонист тишлар билан жароҳатланиб, яралар ҳосил бўлади. Ўсмани пайпаслаганда – юмшоқ эластик консистенцияда, ўсма соҳасида жойлашган тишлар қийшайган, баъзида қимирлаган, лекин оғриқсиз бўлади. Ўсманинг секин ўсиши кузатилади, гигант ҳужайрали ўсма катта ҳажмгача ўсиб кетиб, овқатланишга ва гаплашишга халақит беради. Гигант ҳужайрали эпулисда альвеоляр ўсиқда суяк дистрофияси кузатилади. Даволаш. Периферик остеобластокластома фақат хирургик усул билан даволанади. Ўсмаларнинг ўрни коагуляция қилинади. Эпулис соҳаларидаги тишларнинг илдизлари очилиб, қимирлаб қолганда, бундай тишлар олиб ташланади. Тоғай ҳосил қилувчи ўсмалар. Бу гуруҳ ўсмалар патологик тоғай ҳосил қилиб, суяк ҳосил қилувчи ўсмаларга нисбатан камроқ учрайди. Бундай ўсмалар қуйидаги икки гуруҳга, яъни: хавфсиз хондрома ва остеохондрома ҳамда хавфли хондросаркома гуруҳларига бўлинади. Хондромалар етук тоғай тўқимасидан ривожланади. Улар кўпинча юқори жағнинг олдинги қисмида чегараланган тугун сифатида жойлашади. Айрим манбаларда уларнинг пастки жағда ҳам жойлашиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Жойлашган соҳасига қараб, яъни жағларнинг ичида – марказида шаклланган энхондромалар ва периферияда жойлашган экхондромалар учраши мумкин. Шунингдек, периостал хондрома ҳамда юксак кортикал – жағ суякларидан ташқарига ўсувчи хондромалар тафовутланади. 238 Клиникаси. Хондромалар секин ўсиши билан бошқа ўсмалардан фарқланади. Периферик хондромалар пайпасланганда ғадир-будур, консистенцияси қаттиқ, оғриқсиз бўлиб, асоси билан суякка бириккан бўлади. Чегаралари одатда аниқ бўлади. Хондромалар секин ўсиб, катталашгани сайин нафақат жағ суякларининг, балки танглай ва юз шаклининг ҳам бузилишига олиб келади, оқибатда, юқори лаб ва бурун қанотлари ҳам кўтарилиб қолиши мумкин. Энхондрома суякнинг ичида ўсиши ҳисобига тез муддатда сезилмай, ўзи жойлашган соҳадаги тишларнинг қимирлаши ва силжишига олиб келади. Энхондромалар кўпинча ўсма суякнинг ташқарисига ўсиб чиққанда, яъни кечки муддатларда ташхисланади. Одатда, оғиз шиллиқ қавати ўзгармайди. Хондромаларннг ривожланиши узоқ вақт давом этганда хондросаркомага айланиб кетиши мумкин. Рентген ташхиси. Хондромада, бошқа турдаги ўсмалардан фарқли равишда, рентгенологик ўзгаришлар ҳар доим ҳам аниқ кўринавермайди (расм 86). Кўпинча деструкция ўчоқлари ноаниқ чегарали бўлади. Ўсма тишлар билан боғланганда, ичида жойлашган тиш илдизи сўрилиб кетади. Патологик ўчоқ соҳаларида петрификатлар (кальций тузлари билан шимилган майдонлар) ва янги суяк ҳосил бўлган майдонлар кузатилади. Экхондромаларда деструкция ўчоқлари жағ суякларидан ташқарига чиқиб ривожланиши ҳисобига патологик жараён ён рентген суратларида яхши кўринади. Расм 86. Юқори жағ хондромаси (оғиз ичи рентгенограммаси). Ташхислаш – ҳар доим ҳам осон бўлавермайди. Хондромалар 239 юқори жағнинг олд қисмида жойлашса, типик ҳисобланади. Қиёсий диагностика. Хондромаларни остеофибромалар ва амелобластик фибромалар билан солиштириб, қиёсий ташхислаш мумкин. Макроскопик кўздан кечирилганда, хондромалар қаттиқ бўлакли тоғайлардан иборат бўлади. Микроскопда текширилганда эса, хондромаларнинг гиалинли тоғайлардан иборат эканлиги ва, орасида нотекис тоғай тўқималари жойлашганлиги кўринади. Даволаш. Хондромаларни тез катталашиб кетиши сабабли, радикал хирургик ҳаракат, яъни жағлар резекцияси қўлланилади. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling