Юз тасвири бўйича шахсни идентификация қилиш методлари ва алгоритмлари


Download 0.96 Mb.
bet11/13
Sana15.01.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1093965
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1 боб

Геометрик нормаллаштириш. Видеокузатив тизимларида кадрдаги юзларни ҳар қандай шароитда ва ўзгаришларда аниқлаш ва кузатиб бориш муҳим масала ҳисобланади. Маҳаллий ҳудудларни юзлар билан солиштишда бир-бирига мувофиқ келувчи хусусиятларни солиштириш учун тасвирни рўйхатдан ўтказиш керак бўлади. Оддий геометрик нормаллаштиришга юзларни стандарт ўлчамга келтириш ва кўзлар горизонтал бир чизиқда ётиши учун юзларни текислик сифатида ифодалаш зарур. 6-расмда юз тасвирининг нормаллаштиришдан аввалги ва кейинги кўринишлари келтирилган.

6-расм. Юз тасвирини геометрик нормаллаштириш.
Ёритишни нормаллаштириш. Агар тасвирга олиш муҳити ва ёруғлик шароитлари қанчалик кўп назорат қилинса, шунчалик таниб олиш самарадорлигини оширишга эришиш мумкин. Юз тасвири орқали таниб олиш имконига эга видеокузатив тизимларида кадрдаги юзлар қоронғудан ёрқинликка экстремал оралиқда ўзгариб турувчи кўринишларда намоён бўлади. Таниб олиш керак бўлган ҳар бир шахснинг профил юз тасвири намуналари турли шароитларда харакатсиз ҳолатда суратга олиниши видео тасвирдан кўра самарали натижа беради. Ёруғликнинг видео тасвирга бўлган таъсирини камайтириш учун дастлабки ишлов бериш алгоритмлари ишлатилади. Ёритишни нормаллаштириш учун мавжуд ресурслар ва тасвирга олиш шароитларида келиб чиқиб гистограммани нормаллаштириш (HE), контрастли чекланган адаптив гистограммани нормаллаштириш (CLAHE) [27], Логарифмик DCT (Discrete Cosine Transform-Дискрет Косинус Трансформация) коэффициентларини бостиришга асосланган логарифмик алмаштиришлар (LogDCT) [28] ёки, Ретинекс [29] ва унинг модификациялари каби алгоритмлардан фойдаланиш мумкин. 7-расмда юқорида номлари келтирилган ёруғликни нормаллаштирувчи алгоритмлар натижалари келтирилган.

7-расм. Кенг тарқалган ёруғликни нормаллаштирувчи алгоритмлар
Ёруғликни нормаллаштириш учун алгоритм ишлаб чиқишда эътибор қаратиш зарур бўлган масалалардан бири – бу ёруғлик таъсирин минималлаштириш ва тасвирдаги белгиларни таснифлаш учун зарур маълумотларни йўқолишини олишдир. Мисол учун инсон юзини қоронғуликдан ёки, терининг табиий қора кўриниши натижасида қорайиб кўринаётганини ажрата олиш керак. Ёруғлик таъсирини камайтиришда фойдаланиладиган алгоримларни текшириш учун валидацион юз тасвирлари тўпламлари ҳосил қилинади. Одатда бундай тўпламлар ҳар хил ёруғлик шароитида олинган юз тасвирларидан ва мос равишда ушбу тасвирлар устида ёруғликни нормаллаштириш алгоритмларини қўллаш орқали яхши натижа қайд этган тасвирлардан таркиб топган бўлади. Реал шароитдаги юзларни ёруғликни нормаллаштириш қўллаш таниб олиш натижалариган салбий таъсир кўрсатмаслиги керак бўлган ўхшаш ёруғликлар билан таққосланиши мумкин.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling