З. Суннатов. Нефт ва газ кудукларини бургилаш технологияси


Мавзу №11: Кудукда газ, нефт, сув пайдо булиши


Download 0.49 Mb.
bet35/43
Sana13.02.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1192762
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   43
Bog'liq
НГКБ-kitob

Мавзу №11: Кудукда газ, нефт, сув пайдо булиши.
Р е ж а :

  1. Кудукда газ, нефт, сув пайдо булиши.

  2. Кудукда газ, нефт, сув пайдо булиши белгилари.

  3. Кудукда газ, нефт, сув пайдо булишини олдини олиш.

PgUp
Кудукда газ, нефт, сув пайдо булиши деб - катлам флюидининг бургулаш эритмаси таркибига кириши ва бургулаш кувурлари ёки кувурлар оралиги оркали кудук юзасига чикиши тушунилади.
Куйилиш (переливы) -кудукка бургулаш эритмаси хайдалмаган холатда, кудук устида суюклик чикиши тушунилади.
Отиш (выброс) - суюклик ёки газ-суюкликли аралашмани кудук устидан маълум бир баландликка отилиши.
Отилиш (фаввора) - катта микдордаги катлам флюидларини кудук устидан тухтовсиз отилиши.
Очик фаввора - бошкарилмайдиган фаввора.
Ёпик фаввора - бошкариладиган фаввора.
Газ, нефт, сув пайдо булишининг асосий сабаби-катлам босими Рпл кудукдаги босим Рс дан кандайдир Z чукурлигида Р2катталигида ортиб кетишидир. Бунда бошлангич босим градиенти Рнг ва кудук стволида катлам флюиди окимининг каршилиги Рcn ва Ркп ошиб кетиши сабаб булади:

Рпл> Рс + Рнг




Ргр + Рy + Рскп = Рпл

Ркп катталиги-халка оралигида кудукни ювиш, асбобни тушириш ва кутаришда хамда штуцер ускунаси ва кудук устидаги тартиблаштирувчи зулфинлардаy) оким йукотилиши сабабли босим узгариши билан топилади.
Бургулаш эритмасининг зичлиги етарли булмаганда, ютилиш натижасида унинг хажми камайиб кетганида, кудук устида карши босимнинг камайиши натижасида, бургулаш эритмаси билан кудукни тулдирмасдан (долив) кутарганда катлам флюидларини кудукка утиши кузатилади.
Газли горизонтларни очишда кудук деворлари, тупрокли кобик оркали хам маълум бир микдордаги газ катламдан кудукка утади (агарРспл булганда хам). Бунинг сабаби циркуляция узок вакт тухтатилиши натижасида диффузион, термодиффузион ва осмотик жараёнларнинг содир булишидир.
Катламдан кудукка утадиган газ кенгайиши натижасида бургулаш эритмасининг зичлиги пасайиб кетади ва кудукдаги босим хам камаяди. Бунинг натижасида катламдаги газ кудукка купрок ута бошлайди.
Бургулаш эритмаси таркибидаги газ, циркуляция тухтатилганда ва бургилаш насосларининг босими камайтирилганда, эритма таркибидаги газ тулик тозаланмаганда ортиб кетади. Бургулаш эритмаси таркибига катламдаги нефт ва минерал сувларнинг утиши натижасида, эритманинг зичлиги пасайиб кетади; силжишнинг статик ва динамик кучланиши хамда пластик ковушкоклик ортиб кетади.
PgUp

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling