З. Т. Мамадияров банк операцияларини


  суммасини ва кредит бўйича фоизларни тўлай олмаслик эҳтимоли  бўлганда юзага келади


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/36
Sana16.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1705164
TuriУчебное пособие
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   36
Bog'liq
Банк операцияларини суғурталаш

30 
суммасини ва кредит бўйича фоизларни тўлай олмаслик эҳтимоли 
бўлганда юзага келади. 
 
Банк рисклари таснифи 
1. Таъсир қилиш даражаси бўйича: 
а) паст;
б) ўртача; 
в) юқори. 
2. Намоѐн бўлиш шакли бўйича: 
а) тизимли; 
б) тизимсиз. 
3. Юзага келиш сабаблари бўйича: 
а) алоҳида риск; 
б) йиғилган риск. 
4. Таъсир вақти бўйича: 
а) ретроспектив; 
б) жорий; 
в) истиқболли. 
5. Бошқариш имконияти бўйича: 
а) очиқ; 
б) ѐпиқ. 
6. Ҳисоблаш усули бўйича: 
а) алоҳида риск; 
б) тўлиқ риск. 


31 
Бундан ташқари банк рискларининг қуйидаги таснифи ҳам 
мавжуд. Банк фаолиятида рисклар юзага келишининг асосий 
сабаблари: 
- бозорни яхши ўрганмаслик; 
- ресурсларни жалб қилиш ва уларни жойлаштириш соҳасида 
маълумотларни етарли эмаслиги; 
- кредитланадиган соҳа, объект ва мижозлар тўғрисида, уларнинг 
молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумот ва ахборотларни тўлиқ 
эмаслиги; 
- тармоқлар фаолияти хусусиятининг инобатга олинмаслиги
- субъектар ѐки мижозларнинг онги савияси, маблағлардан 
фойдаланиш бўйича билим ва мақсадларнинг турли хиллиги ва 
бошқалар ҳисобланади. Банк фаолияти рисклар харажатлар, зарар ва 
йўқотишлар каби тушунчалар билан бир қаторда туради. Банк 
харажатларига депозитлар, жамғармалар, бошқа жалб қилинган 
маблағлар бўйича фоиз тўлаш, бошқа молия-кредит институтларидан 
жалб қилинган маблағлар учун фоиз тўлаш банк ходимлари учун иш 
ҳақи тўлаш, бошқа операцион харажатлар киради. 
Банкнинг зарар кўриши банк фаолиятида учрайдиган рискларни 
олдини ололмаслик ундан қоча олмаслик натижасида юзага келади. 
Зарарларнинг юқори бўлиши банкларда йўқотишларга олиб келади.
Йўқотишлар банк фойдасини камайтирувчи омил ҳисобланиб у 
банк фаолиятининг рисклилик даражасига боғлиқ бўлади. Банк 
маъмурияти ва банк омонатчилари мақсади қарама-қарши бўлганлиги 
учун бу ҳолат риск даражаси ва миқдорига таъсир этади. Мақсадлар 
қарама-қаршилигини қуйидагича изоҳлаймиз. Банк маъмурияти 


32 
фойдали кўпайтиришга интилади ва қўшимча фойда олиш учун риск 
келишга тайѐр туради. Омонатчи учун эса маблағларнинг сақланиши 
ва банкка ишонч масаласи муҳимроқдир. Даромадлилик ва риск 
ўртасидаги мақбул нисбатни сақлаб туриш банкни бошқаришнинг энг 
асосий ва мураккаб муаммоларидан бири. Банкларни баъзан «риск 
сотиб олувчи ва риск сотувчилар» деб аташлари бежиз эмас. Зиммага 
олинадиган риск ва банк фаолиятидан кўзланган даромад ўртасида 
тўғридан-тўғри боғланиш мавжуд.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling