Zahira savollari
“Стемфорд Бридж” стадиони ёнидаги дўконда “Челси” футбол клубининг олдин ўйнаган ва ҳозирда тўп сураётган аъзолари портретлари туширилган ўйин карталари сотилади. Савол қуйидагича: қайси 4 та картада футболчилар сурати йўқ ва ишлаб чиқарувчилар у карталарда нима тасвирлашган?
Жавоб: Саволда иккита нарса сўралганди. Бу 4 та карта 4 та қиролича (дама) эди, уларда “Челси” футбол клубининг эмблемаси тасвирланган. Ҳар холда футболчиларини тасвирлашмайдику
Лўлиларнинг севимли таоми товуқ солинган карам шўрва экан. Бироқ, бу шўрвани тайёрлашнинг циганча бир сири бор. Оддий карам шўрвадан бу шўрванинг фарқи нимада бўлиши мумкин?
Жавоб. Товуқ ўғирланган бўлиши талаб этилади.
Бир тадбиркор шундай нонлар ишлаб чиқарардики, устига кунжут билан "Қора нон" ёки "Оқ нон" деб ёзиб қўяр эди. Диққат савол, ушбу нонлар кимлар учун ишлаб чиқарилар эди?
Жавоб: Кўзи ожизлар учун!
Do'stlaringiz bilan baham: |