2.8-§. Пойдеворларни заминнинг юк кўтариш қобилияти бўйича ҳисоблаш
Қоя жинслардан ташқари барча грунтлардан ташкил топган заминлар қуйидаги ҳолларда юк кўтариш қобилияти бўйича ҳисобланади:
Пойдеворга доимий таъсир этувчи ётиқ куч бўлганда;
Қия заминларда.
Пойдевор заминининг юк кўтариш қобилияти бўйича ҳисоблашда қуйидаги шарт бажарилиши керак:
(2.24)
бунда - иншоотдан заминга тушаётган босим; - заминнинг шу босимга қарши юк кўтариш қобилияти .
Иншоотдан заминга узатилувчи босимнинг ҳисобий қиймати олинади.
(2.24) ифоданинг шарти бажарилши учун барча ҳолларда заминнинг охирги даражадаги юк кўтара олиш қобилиятини аниқлаш керак.
Ҳозирги вақтда заминларнинг энг юқори юк кўтариш қобилияти “Грунтларнинг юқори зўриқиш ҳолати” назариясида ишлаб чиқилган усуллар ёрдамида аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |