Замин ва пойдеворлар


Download 1.15 Mb.
bet27/30
Sana03.11.2020
Hajmi1.15 Mb.
#140006
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
3.Ma'ruza matni


бунда z - пойдеворнинг z ўқи бўйлаб тебраниш частотаси.

Юқоридаги тенгламани ечими қуйидаги кўринишда ёзилади:
(8.11)

бунда: А ва В - бошланғич шартлар асосида аниқланувчи ўзгармас коэффициентлар.

А ва В коэффициентлар ёрдамида тик йўналган мажбурий тебранишнинг амплитудасини қуйидагича ҳисоблаш мумкин:

(8.12)

ва ниҳоят (8.9) ифодани назарда тутган ҳолда қуйидагини хосил қиламиз:

(8.13)

Шунингдек ётиқ ҳолатдаги рх юк таъсиридаги пойдеворлар учун эластик силжиш ифодаси қуйидагича ёзилади:

(8.14)
бунда рх - ётиқ таъсир этувчи Рх юкнинг энг юқори қиймати.

Нисбатан баланд пойдеворларни ҳисоблашда уларнинг эластик силжиши назарга олинмайди. Бундай ҳолларда пойдеворларнинг оғирлик марказидан ўтувчи ўққа нисбатан уни ётиқ томонга силжитувчи амплитуда қуйдагича аниқланади:

Аx=А´m·Ф;

бунда

А´m=;

Н-пойдевор таг юзасидан рх кучнинг таъсир чизиғигача бўлган масофа; Q–пойдеворнинг оғирлик марказидан ўтувчи ўққа нисбатан олинган машина массасининг инерция моменти.

Тебранма ҳаракатланувчи пойдеворларнинг амплитудаси, тезлиги ва тезланиши маълум меъёрда чекланган. Масалан, 5-7 Гц частотали тебраниш амплитудаси 0,15-0,05 мм; 75-100 Гц частотали тебранишлар амплитудаси эса 0,005-0,003 мм оралиғида ўзгариши лозим.

Маълумки, тебраниш амплитудасини чеклаш ўз навбатида маълум частота таъсиридаги тезлик ва тезланишни ҳам чеклаш демакдир. Шунинг учун бундай пойдеворларни лойиҳалашда асосан тебраниш амплитудасини камайтириш йўли тутилади. Тик йўналган тебранишлар таъсиридаги пойдеворларни таг юзасини ошириб, массасини эса камайтириш тавсия этилади.

Ётиқ ҳолатда тебранувчан пойдеворларни эса баландлигини қисқартириш мақсадга мувофиқдир.


Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling