Замин ва пойдеворлар
-§.Юқори қийматли ётиқ куч таъсиридаги пойдеворларни ҳисоблаш
Download 1.15 Mb.
|
3.Ma'ruza matni
2.4-§.Юқори қийматли ётиқ куч таъсиридаги пойдеворларни ҳисоблаш Юқорида келтирилган марказий ва номарказий куч таъсирида бўлган пойдеворлар асоси ўлчамларини аниқлашга ёрдам берувчи ифодалар барча турдаги қаттиқ пойдеворлар учун ҳам қўлланилиши мумкин. Шу билан бирга бундай пойдеворларни ҳисоблашда уларнинг алоҳида узига хос хусусиятларини ҳисобга олиш лозим. Бундай пойдеворлар турига доимий ёки вақтинча катта қийматга эга бўлган ётиқ куч таъсиридаги иншоотлар пойдеворлари киради. Оғирлик маркази юқорида жойлашган ва горизонтал куч (асосан шамол кучи) таъсирида бўлган иншоотлар пойдевори асосининг ўлчамлари бизга маълум ифодалар орқали аниқлангандан сўнг бундай иншоотларнинг ағдарилишга турғунлиги текширилади. Булардан ташқари айрим турдаги яъни тиргович деворлар, кўприкларнинг четки тирговичлари, сув омборлари ва баъзи шунга ўхшаш иншоотлар асосан грунт босими билан боғлиқ ётиқ куч таъсирида бўлади. Бундай иншоотлар пойдеворларининг эса силжишга нисбатан турғунлиги текширилади. Мисол учун 2.2-расмда кўрсатилган тиргович девор турғунлигини текшириб кўрамиз. Маълумки, бу ҳолда силжитувчи куч тиргович девор ўраб турган грунтнинг ётиқ босимидан ҳосил бўлиб, унинг тенг таъсир этувчиси Егр га тенг. ХХХ
Бу ҳолда силжишга қарши куч бўлиб тиргович деворнияг оғирлиги N, грунтнинг тик босими ва бошқалар хизмат қилади. Бундай шароитда тиргович деворнинг турғунлиги қуйидагича аниқланади: (2.13) бy ерда: f- ишқаланиш коэффициенти. Одатда, бундай иншоотларнинг силжишга қарши турғунлигини текширишда турғунлик коэффициентидан фойдаланилади. (2.14) N - иншоотга таъсир этувчи барча тик йўналган кучларнинг йиғиндиси; Åгр - иншоотга таъсир этувчи барча ётиқ йўналган кучларнинг йиғиндиси. Турғунлик коэффициентининг қиймати 1,15 1,3 Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling