«замонавий фазовий конструкциялар» фани бўйича якуний назорат тестлари. 5А340101(Архитектура)-гуруҳи


Download 107.87 Kb.
Sana04.04.2023
Hajmi107.87 Kb.
#1324301
Bog'liq
тестлар магистрантлар учун жавобсиз


«ЗАМОНАВИЙ ФАЗОВИЙ КОНСТРУКЦИЯЛАР» фани бўйича якуний назорат тестлари.
5А340101(Архитектура)-гуруҳи

  1. Фазовий конструкциялар қандай ўлчамларга эга бўлади:

А) –эни, бўйи, баландлиги
В) –эни, бўйи
С) –оғирлиги, узунлиги



  1. Фазовий конструкциялар қандай элементлардан ташкил топади:

А) –текис плиталар ва устунлардан
В) –юпқа деворли қобиқ ва контур конструкциялардан
С) –пойдевор ва устунлардан



  1. Фазовий конструкциялар қайси соҳаларда қўлланилади:

А) –кўприк иншоотларида
В) –фақат маъмурий биноларда
С) –фуқаро ва саноат биноларида



  1. Фазовий конструкцияларнинг афзаллик хусусияти қайси жавобда тўғри:

А) –массаси оғир
В) –катта оралиқларни ёпиши, вазни енгил
С) –ҳисоблаш – лойиҳалаш осонлиги



  1. Фазовий конструкцияларнинг камчилик хусусияти қайси жавобда тўғри:

А) –тайёрлаш технологияси мураккаб
В) –меъморий кўркам эмас
С) –ҳисоблаш – лойиҳалаш осонлиги



  1. Юпқа деворли фазовий ёпма қобиғи қалинлиги қайси ҳолда тўғри:

А) –2-2,5 см
В) –3-8 (10) см
С) – 15-18 см



  1. Қуйма юпқа деворли фазовий ёпма қаерда тайёрланади:

А) –иншоотнинг ўзида
В) –темирбетон заводида
С) – қурилиш корхонасида



  1. Йиғма юпқа деворли фазовий ёпма элементлари қаерда тайёрланади:

А) –иншоотнинг ўзида
В) –темирбетон заводида
С) – қурилиш корхонаси омборхонасида

  1. Юпқа деворли фазовий ёпма контур конструкциялари қайси ҳолда тўғри кўрсатилган:

b) –юпқа плита, пўлат лист
a) –сегментсимон ферма, арка
С) – ўрта қатор устунлари, пойдеворлар



  1. Юпқа деворли цилиндрик сиртли фазовий ёпма сирти қандай шаклда бўлади:

А) –силлиқ
В) –бўрттирмали
С) – ковакли



  1. Юпқа деворли цилиндрик сиртли фазовий ёпмалар қандай турларга бўлинади:

А) –силлиқ, қисқа
В) –узун, қисқа
С) – тўлқинли, бир оралиқли



  1. Юпқа деворли узун цилиндрик сиртли қобиқ ўлчамлари қайси ҳолда тўғри кўрсатилган:

А) – В) – С) –



  1. Юпқа деворли қисқа цилиндрик сиртли қобиқ ўлчамлари қайси ҳолда тўғри кўрсатилган:

А) – В) – С) –



  1. Юпқа деворли цилиндрик сиртли фазовий ёпмалар ҳисобий схемаси нима учун тузилади:

А) –қурилиш муддатини аниқлаш учун
В) –юклар таъсирига ҳисоблаш учун
С) –қобиқ қалинлигини аниқлаш учун



  1. Юпқа деворли призматик профилли фазовий ёпмалар ҳисобий схемаси нима учун тузилади:

А) –қурилиш муддатини аниқлаш учун
В) –юклар таъсирига ҳисоблаш учун
С) –қобиқ қалинлигини аниқлаш учун

  1. Юпқа деворли гаусс эгрилиги мусбат қобиқ сирти қандай ҳосил қилинади:

А) – текисликда қолип ўрнатишдан
c) – ясовчи текисликнинг қўчишидан
b) – тўғри чизиқни айлантиришдан



  1. Юпқа деворли гаусс эгрилиги мусбат қобиқ плитаси қандай ички кучлар таъсирида бўлади:

А) – нормал ва уринма кучлар
В) – ҳаракатланувчи кучлар
С) – махсус кучлар



  1. Юпқа деворли гаусс эгрилиги мусбат қобиқ плитасида чўзувчи кучларни кайси материал қабул қилади:

А) – бетон
В) – ишчи арматура
С) – конструктив арматура



  1. Юпқа деворли гаусс эгрилиги манфий қобиқ плитасида чўзувчи кучларни кайси материал қабул қилади:

А) – бетон
В) – ишчи арматура
С) – конструктив арматура



  1. Гумбазлар тайёрланишига кўра қайси ҳолда тўғри кўрсатилган:

А) – қуйма ва йиғма
В) – бир вантли
С) – икки вантли



  1. Осма ёпмалар қайси ҳолда қўлланилади:

А) – кам қаватли бинолар томини ёпишда
В) – кўприкларни қуришда
С) – катта юзали бино ва иншоотлар томини ёпишда

  1. Осма ёпмалар вантлари сони қайси ҳолда тўғри кўрсатилган:

с) – тўрт
В) – бир ва икки
С) – беш ва олти

23. Эгри чизиқли сиртлар қандай ясалади:


А) – текис сиртларни ўзаро қўшиш орқали
В) – сиртларни айлантириш ва кўчириш орқали
С) – биринчи даражали сирт тенгламасини тузиш орқали
24. Гумбаз сирти қандай ясалади:
А) – эгри чизиқли шаклни горизонтал ўқ атрофида айлантиришдан
В) – эгри чизиқли шаклни вертикал ўқ атрофида айлантиришдан.
С) – эгри чизиқли шаклни икки ўқ атрофида айлантиришдан

25. Цилиндирик сирт қандай ҳосил қилинади:


А) – мунтазам кўпбурчак томонларини кичрайтириб айлантиришдан
В) – тўғри тўртбурчакни бирор томони атрофида айлантиришдан
С) – айланани бирор марказ атрофида айлантиришдан

26. Юпқа деворли фазовий конструкцияларни қандай ҳисоблаш назариялари бор:


А) – текис ва фазовий
В) – бир жинсли ва мураккаб
С) – моментли ва моментсиз

27. Фазовий темирбетон ёпмаларни конструкциялаш нималарга асосланади:


А) – фазовий ёпманинг иссиқлик ўтказувчанлигига
В) – КМК, йўриқнома ва қўлланмаларга асосан ички кучлар ва эгувчи момент эпюраларига
С) – арматура махсулотларининг таннархига

28. Гаусс эгрилиги мусбат қобиқларда қобиқни мустаҳкамликка ҳисоблашда қандай элемент ажратиб олинади:


А) – контур конструкциялари
В) – таянч контрукциялари
С) – томонлари бирга бир ўлчамли элемент

29. Цилиндрик юпқа деворли қобиқлар тўлқини неча хил бўлади:


А) – бир ва кўп тўлқинли
В) – ботиқ ва тўлқинсиз
С) – сўнувчи тўлқинли

30. Гумбаз сирти унинг ясовчиси турига қараб қандай бўлади:


А) – цилиндрик, текис
В) – шарсимон, эллиптик, конуссимон ва ҳ.к.
С) – силлиқ ва поғонасимон

31. Юпқа деворли қобиқларнинг контур конструкциялари қайси юкларга ҳисобланади:


А) – қобиқдан тушувчи юклар таъсирига
В) – ўзининг хусусий оғирлигига
С) – вақтинчалик юклар таъсирига
32. Фазовий конструкцияларни ҳисоблашда меъёрий юклар нимага кўпайтирилади:
А) – кўндаланг кесим юзасига
В – юк бўйича ишончлилик коэффициентига
С) – конструкция бикрлигига

33. Фазовий конструкцияларни мустаҳкамликка ҳисоблашда чегара ҳолат усулининг қайси гуруҳидан фойдаланилади:


А) – учинчи гуруҳидан
В) – биринчи гуруҳидан
С) – иккинчи гуруҳидан

34. Фазовий конструкцияларни деформацияга ҳисоблашда чегара ҳолат усулининг қайси гуруҳидан фойдаланилади:


А) – учинчи гуруҳидан
В) – биринчи гуруҳидан
С) – иккинчи гуруҳидан

35. Фазовий конструкцияларни ҳисоблашда қор юки қандай юкларга киритилади:


А) – доимий юкларга
В) – вақтинчалик юкларга
С) – узоқ муддатли юкларга

36.Бино ёки иншоотнинг устиворлиги бу….


А)-Бино (иншоот)нинг дастлабки статик ёки динамик мувозанати ҳолатидан чиқарувчи кучларга қарши тура олиши қобилияти;


В)-Бино ёки иншоотнинг юклар ва таъсирлар натижасида шакл ва ўлчамларининг ўзгариши;
С)-Бино (иншоотлар)нинг маълум эксплуатация жараѐнида, белгиланган муддатга мос равишда хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини ўтказишда ишга яроқли ҳолатини сақлаб туриши.
37. Фазовий конструкция бикрлиги бу….
А)-Конструкциянинг деформацияланишга қаршилик кўрсата олишини белгиловчи кўрсатгич
В)-Бино (иншоотлар) конструкцияларини бузилиш даражаси, уларнинг юк кўтара олмаслиги мумкинлиги ҳақида гувоҳлик берувчи ҳолати.
С)-Бино (иншоот)нинг одамларни, қурилиш конструкцияларини ва қимматбаҳо жиҳозларни хавфсизлигини таъминлаган ҳолда маълум бир ҳисобий куч доирасида зилзила таъсирига қарши тура олиш қобилияти.

38.Юк кўтарувчи конструкция...


А)-бино ёки иншоотнинг юк ва таъсирларни қабул қилувчи, мустаҳкамлигини, бикирлигини ва устиворлигини таъминловчи қурилиш конструкцияси;
В)-бино ёки иншоотнинг юк кўтариш, чегараловчи ёки аралаш (юк кўтариш ва чегаралаш) вазифаларини бажарувчи қисми;
С)-зилзила таъсирида бузилмайдиган махсус конструкциялар.
39.Тарҳда тўғри тўртбурчак шаклга, мусбат Гаусс эгрилигига эга бўлган қобиқли ёпмалар материаллар сарфига кўра цилиндрик қобиқларга нисбатан…
А)-25...30% га тежамлироқ;
В)- 50% гача тежамли;
С)-аксинча тежамли эмас.

40.Манфий Гаусс эгрилигидаги қобиқлар:


А)-уларнинг тарҳдаги ўлчамлари 6х18 м. бўлиб, ўлчамлари 3х9 м. бўлган тўртта панелдан ташкил топади;
В)-фақат ригеллардан ташкил топади;
С)-ўлчамлари камида 72м. бўлган панеллардан ҳамда монолит балкалардан ташкил топади.
41.Қобиқлар контур бўйича ...
А)-фермаларга таянади;
В)-пойдеворларга таянади;
С)-консол балкаларга таянади.

42.Силлиқ гумбаз конструкцияси бошқаларига нисбатан тежамлироқ бўлиб, диаметри....


А)- 150 м. гача бўлган яхлит фазовий томларни ёпишда қўлланилади;
В)-30-60м. бўлган яхлит фазовий томларни ёпишда қўлланилади;
С)-200м. бўлган яхлит фазовий томларни ёпишда қўлланилади.
43.Гумбазлар – распорли (керки кучили) система бўлиб, ...
А)-унинг таркиби уч асосий элементдан: пастки таянч ҳалқаси, қобиқ ва устки таянч ҳалқасидан ташкил топади;
В)-унинг таркиби монолит халқа ёпмасидан ташкил топади;
С)-метал стерженлар тизимидан иборат бўлади.

44.Гумбазнинг конструктив схемаси


А)-пастки таянч ҳалқаси,қобиқ ва юқори таянч ҳалқасидан иборат;
В)-пойдевор конструкцияси ҳамда консоль балкадан ташкил топади.
С)-барча жавоб тўғри.
45.Гумбазлар тарҳда ҳам, вертикал текисликда ҳам...
А)- айлана, эллипс ёки кўпбурчакли шаклларда учрайдиган конструкциядир;
В)- тархда фақат пластинка тўғри тўртбурчак шаклида учрайдиган конструкциядир;
С)-шар шаклида учрайдиган конструкциядир.
46.Конструктив схемаларга кўра гумбазлар:
А)- гумбаз-қобиқ, қовурғали гумбаз, қовурға-ҳалқали гумбаз ва тўрсимон хилларга бўлинади;
В)-фақат текис юкланувчи, фақат сиқилиш деформациясига ишловчи ҳамда ҳар қандай ташқи куч таъсиридан деформацияланмайдиган хилларга бўлинади;
С)-буралишга ишловчи, чўзилишга ҳамда силжиш деформацияси ҳолатидаги хилларга бўлинади.

47.Гумбаз-қобиқлар сирти:


А)-айлананинг ёйи, эллипс, парабола, циклоида ёки уларнинг комбинациясидан ҳосил бўлган текис эгри чизиқни вертикал ўқ атрофида айлантириш орқали хосил қилинади;
В)- радиал йўналишда ўрнатиладиган алоҳида текис қовурғалардан ташкил топади;
С)бундай гумбазлар қуббасимон сиртга жойланган серқирра элементлардан ташкил топади.
48.Қовурғали гумбазлар:
А)- бундай гумбазлар радиал йўналишда ўрнатиладиган алоҳида текис қовурғалардан ташкил топади;
В)- эллипс, парабола, циклоидалар вертикал ўқ атрофида айлантириш орқали хосил қилинадиган ҳамда фақат буралишга ишловчи конструкциялардан ташкил топади;
С)-барча жавоб тўғри.
49.Тўрсимон гумбазлар:
А)-қуббасимон сиртга жойланган серқирра элементлардан ташкил топади;
В)- бундай гумбазлар радиал йўналишда ўрнатиладиган алоҳида текис қовурғасиз сиртдан ташкил топади;
С)-тўғри жавоб йўқ.

50.Гумбаз қобиқларни хисоблашда қобиқнинг қалинлиги гумбаз кичик радиусининг 1/20 кисмдан ошмаса,...


А)- амалиётга етарли аниқлик билан моментсиз ҳисоб назариясидан фойдаланиш мумкин;
В)-фақат буровчи моментлар таъсирига ҳисобласа етарли;
С)- Гук қонунидан фойдаланган ҳолда чўзилиш деформацияси ҳисобланади.
Download 107.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling