Замонавий таълим тизимида инновацион технологиялар асосида дарс жараёнини ташкил этиш самарадорлиги


Download 70 Kb.
bet2/4
Sana10.11.2023
Hajmi70 Kb.
#1764281
1   2   3   4
Bog'liq
2023082303433408 (1)

ТAДҚИҚОТ МЕТОДИ ВA МЕТОДОЛОГИЯСИ.
Ўқув амалиёти ва педагогик тафаккур доимо уни такомиллаштириш йўлларини излайди. Бу соҳада турли хил кўрик-танловлар, республика миқёсида ўтказилаётган педагогик ишларда ўртага қўйилаётган илғор ўқитувчиларнинг фикр ва мулоҳазалари диққатга сазовордир. Турли-туман фикр ва мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда дарс қуйидаги умумий дидактик талабларга жавоб бериши лозим.
1. Ҳар бир дарс маълум бир мақсадни амалга оширишга яратилган ва пухта режалаштирилган бўлмоғи лозим.
2. Ҳар бир дарс мустаҳкам ғоявий-сиёсий йўналишга эга бўлмоғи лозим.
3. Ҳар бир дарс турмуш билан амалиёт билан боғланган бўлмоғи лозим.
4. Ҳар бир дарс хилма-хил усул услуб ва воситалардан унумли фойдаланган ҳолда олиб борилмоғи лозим.
5. Дарсга ажратилган ҳар бир соат ва дақиқаларни тежаб ундан унумли фойдаланмоқ лозим.
6. Ҳар бир дарс ўқитувчи ва ўқитувчиларнинг фаоллиги бирлигини таъминламоғи лозим.
7. Дарсда ўқув материаларининг мазмунига оид кўрсатмали қуроллар техника воситалари ва компютерлардан фойдаланиш имкониятини яратмоқ лозим.
8. Дарс машғулотини бутун синф билан ёппасига олиб бориш билан ҳар қайси ўқувчининг индивидуал хусусиятлари уларнинг мустақиллигини ошириш ҳисобга олинади.
9. Ҳар бир дарсда мавзунинг характеридан келиб чиқиб, халқимизнинг бой педагогик меросига мурожаат қилиш ва ундан фойдаланмоқ имкониятини изламоғи лозим.
Синф-дарс шаклидаги дарс турлари ва уларнинг тузилиши. Бир соатлик дарсга мўлжалланган дастур материаларининг мазмунини баён қилиш учун дидактик мақсад ва талабларга мувофиқ равишда ташкил қилинган машғулот тури дарс турлари деб юритилади.
Таълим тизимида энг кўп қўлланиладиган дарс турлари қуйидагилардир:
1. Янги билимларни баён қилиш дарси.
2. Ўқитилган материалларни мустаҳкамлаш дарси.
3. Ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини текшириш ва баҳолаш дарси.
4. Такрорий-умумлаштирувчи ва кириш дарслари.
5. Аралаш дарс (юқоридаги дарс турларининг бир нечтасини бирга қўлланиши).
Ҳар бир дарс турининг маълум тузилиши ва хусусиятлари бор бу нарса ўқитувчининг ўқув материалини тўғри ва самарали тушунтиришига мустаҳкам эсда қолдиришга такрорлашга ва унинг ўзлаштирилишини назорат қилиб боришига ёрдам беради. Тавсия қилмоқчи бўлган усулимиз “Кейс - стади” усули.
“Кейс - стади” илк маротаба Гарвард университетининг ҳуқуқ мактабида 1870 йилда қўлланилган эди. 1920 йилда Гарвард бизнес-мактаби (HBS) ўқитувчилари юристларнинг ўқитиш тажрибасига таяниб, иқтисодий амалиётдаги аниқ вазиятларни таҳлил этиш ва муҳокама қилишни таълимнинг асосий усули этиб танлашганидан кейин мазкур ўқитиш услуби кенг татбиқ этила бошлади.
Кейс-стади (инглизча сase - тўплам аниқ вазият stadi -таълим) кейсда баён қилинган ва таълим олувчиларни муаммони ифодалаш ҳамда унинг мақсадга мувофиқ тарздаги ечими вариантларини излашга йўналтирадиган аниқ реал ёки сунъий равишда яратилган вазиятнинг муаммоли-вазиятли таҳлил этилишига асосланадиган таълим услубидир [4].

Download 70 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling