Zamonaviy ta'limda matematika, fizika va raqamli texnologiyalarning dolzarb muammolari va yutuqlari Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti


Academic Research in Educational Sciences


Download 379.7 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana13.12.2022
Hajmi379.7 Kb.
#999011
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
matematikani-itishda-faol-va-interfaol-metodlardan-foydalanishning-a-amiyati

Academic Research in Educational Sciences 
VOLUME 2 | CSPI CONFERENCE 3 | 2021 
 
Zamonaviy ta'limda matematika, fizika va raqamli texnologiyalarning dolzarb muammolari va yutuqlari 
Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti 
Google Scholar 
Scientific Library of Uzbekistan 
Academic Research, Uzbekistan 14 www.ares.uz 
Педагогика фани ва амалиётида фаол ўқитиш методлари ғояси янги эмас. 
Я.А. Коменский. И. Песталоцци, А. Дистервег, Г. Гегель, Ж.Ж. Руссо, Д. Дьюи 
каби буюк педагоглар унинг тамал тошини қўйишган. Айтиш лозимки, 
муваффақиятли ўрганиш, аввало, ўзини билишга асосланади, деган фикр 
қадимги файласуфларнинг асарларида ҳам келтирилган. 
 Фаол таълим методларининг белгилари: 
- таҳсил олувчиларнинг фаоллиги бутун таълим жараёни давомида 
сақланади; 
- вазифаларни мустақил қўйиш ва қўйилган вазифаларнинг ечимни 
мустақил излаш; 
- ўрганишга юқори даражада рағбатлантирилганлик,мотивация
Фаол ўрганиш методлари қуйидаги шартлар асосида қурилади: 
- асосан муаммони ҳал қилиш йўллари бўйича эркин фикр алмашиш 
мавжуд бўлган мулоқот; 
таълимнинг амалий (амалиётга) йўналтирилганлиги, ўйин ҳаракати ва 
ижодий характери; 
- турли коммуникациялар; 
- таҳсил олувчиларнинг билим ва тажрибаларидан фойдаланиш, уларнинг 
ишини ташкил этишнинг идивидуал шакли; 
- ўқитишга ва ўрганишга бўлган фаолиятга асосланган ёндашув [8]. 
М.М. Новик раҳбарлигида бир гуруҳ олимлар фаол ўқитиш методларининг 
тавсифини, ва уларнинг таснифини тақдим этишган [8]. Ушбу таснифлардан 
бири ўқитишнинг тақлидий ва тақлидий бўлмаган фаол методларга бўлинишини 
назарда тутади. Улар мувофиқ равишда машғулот шаклини белгилайди: 
тақлидий ва тақлидий бўлмаган (1-жадвалга қаранг). 
Ўқитиш жараёнида педагог битта фаол методни танлаши ёки уларнинг бир 
нечтасидан фойдаланиши мумкин. Муваффақият танланган методларнинг ва 
дарсда қўйилган вазифаларнинг тизимлилиги ва бир-бирига нисбатига (мос 
келишига) боғлиқ. 
Фаол ўқитиш методлари таълим жараёни иштирокчиларининг ўзаро 
фаолиятини таъминлайди. Уларни қўллашда педагог ва таҳсил олувчи орасида, 
таҳсил олувчиларнинг ўзлари орасида ахборот олиш, қайта ишлаш ва қўллашда 
"мажбуриятларнинг" тақсимоти амалга оширилади. Таҳсил олувчи томонидан 
фаол ўқитиш жараёни жиддий ривожлантирувчи юкни ўзида ифода этади 
 
 



Download 379.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling