Zamonaviy ta'limda matematika, fizika va raqamli texnologiyalarning dolzarb muammolari va yutuqlari Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti
Academic Research in Educational Sciences
Download 379.7 Kb. Pdf ko'rish
|
matematikani-itishda-faol-va-interfaol-metodlardan-foydalanishning-a-amiyati
Academic Research in Educational Sciences
VOLUME 2 | CSPI CONFERENCE 3 | 2021 Zamonaviy ta'limda matematika, fizika va raqamli texnologiyalarning dolzarb muammolari va yutuqlari Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti Google Scholar Scientific Library of Uzbekistan Academic Research, Uzbekistan 18 www.ares.uz олувчиларнинг шахсий ютуқлари даражасини ажратиб кўрсатиш жуда қийин, иккинчидан эса, эркин очиқ изланиш ва ижодкорлик муҳити билан дарснинг бундай табиати таҳсил олувчиларнинг ақлий, интеллектуал фаолияти учун кучли рағбат ҳисобланади. 3. Фаол ва интерфаол ўқитиш методларини қўллашда асосий ролни, одатда, педагог эмас, балки таҳсил олувчилар ўйнайди, педагогнинг асосий роли эса – тьютор(тарбиячи-маслаҳатчи) вазифасини бажаришдан иборат бўлади. 4. Дарс бошида педагог муайян методни қўллаш шарт-шароитлари ҳақида кўрсатма) бериши, гуруҳли ва индивидуал ишларни ташкил қилиши, ишнинг асосий босқичлари қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиши, дарс охирида эса рефлексия қилиши (мулоҳаза юритиши) лозим. 5. Фаол ва интерфаол ўқитиш методларини жорий қилиш таҳсил олувчиларнинг кўнгилларини қолдириш ва инкор этишларига йўл қўймаслик учун оддийдан мураккабга томон тамойили асосида бошланиши керак. Масалан, гуруҳ бўлиб муҳокама қилишни (мия бўронини) нисбатан оддий бўлган методлар қаторига киритиш мумки ва сценарийли моделлаштиришни эса тарихий ва ижтимоий ахборот билан ишлаш билан илғорроқ ишлаш методлари қаторига киритиш мумкин. 6. Бир дарсда, дарснинг муайян босқичи масалаларини ечиш методларини синчковлик билан танлаш орқали кўпи билан 2-3 методдан фойдаланиш тавсия қилинади. 7. Математика дарсларида фаол ва интерфаол ўқитиш методларидан фойдаланишнинг биринчи тажрибаси турли ташкилий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин, ва уларнинг бартараф қилиниши асосан педагогнинг юқори сифатли кўрсатмалар малакасига боғлиқлигини; методни танлаш таҳсил олувчиларнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқлигини; биринчи дарс сезиларли метапредметли натижаларига олиб келмаслигини ҳисобга олиш керак. 8. Таклиф этилаётган фаол ва интерфаол ўқитиш методлари асосида дарсларга тайёргарлик кўпинча бўлажак дарснинг ахборот базасини пухта тайёрлаш билан боғлиқ бўлиб, унинг бошида (ёки унинг давомида, масалан, кейслар билан ишлашда) таҳсил олувчилар педагогдан таҳлил қиладиган муаммонинг моҳияти ҳақида атрофлича ахборот олишлари керак. Таълимда математика дарсларида фаол ва интерфаол ўқитиш методларидан фойдаланилганда педагогнинг ўрни таҳсил олувчилар фаолиятини дарс мақсадларига эришишга йўналтиришдан иборат бўлади. Бундан ташқари, педагог дарс мақсадидан келиб чиққан ҳолда нафақат ҳозир мавжуд метод ва |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling