Зарарланган баргларнинг банди пастга қараб қийшаяди. Поя ва барглардаги


Download 0.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana14.05.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1461242
1   2
Bog'liq
Помидор касалликлари

Касалликнинг ривожланиш шароитлари:
Касаллик қўзғатувчи замбуруғнинг хаётчанлиги тупроқда ва
зарарланган ўсимлик қолдиқларида бир йилдан бироз камроқ муддат
мобайнида сақланиши мумкин. Замбуруғнинг конидиялари шамол ва
ёмғир томчилари билан осон тарқалади. Улар ишчиларнинг кийими
ва қишлоқ хўжалик машиналари билан хам тарқалиши мумкин.
Касалликнинг ривожланишига юқори нисбий намликдаги ҳаво
(90%) ва ҳароратнинг юқори (24°С) бўлиши қулай имконият яратади.
Унутмаслик лозимки, зарарланиш ҳароратнинг 10-32°С дипазонида
юз беради. Ҳавонинг нисбий намлиги 85% дан кам бўлганда
касаллик ривожланишдан тўхтайди.
Кураш чоралари:


04.05.2017
4/5
Фунгицидларни 
ўз 
вақтида 
пуркаш, 
шунингдек 
ҳавонинг
айланишини таъминлаш ва иссиқхонани иситиш йўли билан
ҳавонинг нисбий намлигини 85% дан пасайтириш касалликнинг
зарарини камайтирувчи самарали чора бўлиши мумкин.Имкониятга
қараб чидамли навлардан фойдаланиш тавсия этилади, бироқ бу
кўпинча мазкур замбуруғнинг хилма-хил физиологик ирқлари
туфайли қийинчилик туғдиради. Чидамли навлардан фойдаланиш
мазкур касалликка қарши курашнинг энг самарали усули
ҳисобланади.
САРИҚ 
ДОҒЛИ 
БАРГЛАРНИНГ
СЎЛИШИ (TYLCV)
Касалликнинг 
ривожланиш
шароитлари:
Касалликни 
қўзғатувчи 
вирус
зарарланган помидор ўсимлиги ёки
итузумгулдошлар оиласига мансуб бир
неча хил бегона ўтлардан батат оққаноти
личинкасига ўтади ва персистент усулда (яъни ташувчининг
организмида узоқ вақт сақланган холда) помидор ўсимлигига
оққанотнинг етук зотлари томонидан олиб ўтилади. Вирус механик
йўл билан юқмайди. Мазкур касалликнинг кучли авж олиши кўпинча
оққанот популяциялари сонининг ортиб кетиши билан боғлик
бўлади.
Кураш чоралари:
Чидамли навлардан фойдаланиш, шунингдек помидор экинзорлари
яқинидаги итузумгулдош бегона ўтларни йўқотиш касалликнинг
зарарини анча камайтиришгаимкон беради. Ўсимликларга минерал
мойлар билан тизимли ишлов бериш касалликнинг тарқалиш
даражасини камайтириши мумкин, чунки бунда вируснинг оққанотга
ўтиши ва у орқали юқиши камаяди. Кўчат қаторларини
оққанотларни жалб этувчи сариқ полимер плёнка билан мульчалаш
ва инсектицидларни мунтазам пуркаб туриш айрим худудларда
мазкур касалликка қарши курашда самарали натижа берган.
Занг кана — помидор мевалари ва барглари шаклини ўзгартириб
ўстирмай қўяди. Унга хос асосий хусусият ўсимлик барги ва
меваларида катта-катта гурух шаклида тўпланишидир. Агарда уз
вақтида унга қарши кураш чоралари қўлланилмаса, у ҳосилнинг


04.05.2017
5/5
бутунлай нобуд қилиши мумкин.
Занг канага қарши курашишда ўсимликларга 0,1 фоизли неорон ёки
0,1% ниссаран препаратлари билан пуркаб ишлов берилса,
сепилгандан сўнг 2-куни каналар бутунлай қирилишини таъмин
этади, бу препаратни ҳосилни теришдан бир ой олдиндан қўллаш
лозим. Занг канага қарши курашда синовдан ўтказилган препаратлар
бўйича энг яхши натижа таркибида олтингугурти бўлган
препаратлар бўйича олинди. Жумладан, бир қисм майдаланган
олтингугуртга 2 қисм тупроқ аралашгириб чанглатиш жуда яхши
натижа беради.
Ўргимчак 
кана 
— 
республикамиздаги 
иссиқхоналар
майдонларининг барчасида тарқалган. У баргларнинг пастки
қисмига жойлашиб олиб, ўсимлик шираси билан озиқланади, у
билан кучли зарарланган ўсимлик қисми ўргимчак тури билан
қопланади.
Ўргимчак канага қарши курашишда 0,1% ниссаран, 0,1 фоизли
неорон, 0,2 фоизли акрекс препаратларидан фойдаланилади.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling