Заргарлик буюмларини таерлаш технологияси
Download 13.88 Kb.
|
технолигия
ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИНИ ТАЕРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИЗаргарлик иши анча нозик ва мураккаб. Заргарликда кумуш, тилла, мис, қалай, жез ва бошқалар асосий хом ашё ҳисобланади, Авваломбор заргарлик буюмини ясаш учун хом ашё эритилади ва қуйиб олинади. Уни гоҳ қиздириб, гоҳ совутиб ишланади. Заргарлар ўчоқ ва бир икки қасқонли дамнингбосма маклида ишлашади. Кумуш ёки тиллани бўтага солиб, устидан бир чимдим танаккор сепиб, қўрага қўйилади. Даҳандам билан ўтни пуфлаб бўтадаги маъдан эритилади. Эритилган металлни режжага қўйиб қотирилади. Қотган металл сандонда хойис болға билан болғаланади Чўзилган металлни ғадирбудурлари дурушт эгов билан қолган излари майин эгов билан, ундан сўнг қирғи билан кетказилади, силлиқлаб ялтиратилади. Тайёрланаётган буюм текислаб бўлингандан сўнг, ўтга қўйиб дам берилади ва товланади. Товланган металл япалоқ ёки чорси омбир билан қисиб сандонга олинади. Шундан сўнг тайёрланаётган масалан, билагузук корчўп асбобида уриб эгилади. Уни эговлаб чизиб билагузук кўринишига келтирилади. Билагузук кирини кетказиб, пардоз берилади. Уни қора кислотада тозаланади. Заргарлик буюмларини ўйма ва қолипи усулда ясайдилар.Уларни турли қимматбаҳо тошлар: маржон, шиша, садаф ва бошқалар ўрнатиб безатиладиу Ҳозир Бухоро, Самарқанд, Хива, Қўқон ва бошқа замонавий заргарлик фабрикаларида баъзи бир оғир қўл меҳнатларини автоматлар бажаради. Умуман айтганда меҳнат бошқача принсипда бўлинган бўлиб, безак ашёларининг хилларини алоҳидаалох,ида усталар ясайдилар. Шу жараёнлар ҳам сех аъзоларига тақсимлаб берилган. Безак буюмларини тайёрлаш ҳам бирмунча механизасиялашган.Уларни турли қимматбаҳо тошлар: маржон, шиша, садаф ва бошқалар ўрнатиб безатиладиу Ҳозир Бухоро, Самарқанд, Хива, Қўқон ва бошқа замонавий заргарлик фабрикаларида баъзи бир оғир қўл меҳнатларини автоматлар бажаради. Умуман айтганда меҳнат бошқача принсипда бўлинган бўлиб, безак ашёларининг хилларини алоҳидаалох,ида усталар ясайдилар. Шу жараёнлар ҳам сех аъзоларига тақсимлаб берилган. Безак буюмларини тайёрлаш ҳам бирмунча механизасиялашган.Download 13.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling