Ўзавтосаноат” аж бошқарув раиси Ш. Б. Умурзақовга Хурматли Умурзақов Шавкат Буранович!


Download 18.39 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi18.39 Kb.
#1634389
Bog'liq
Хат ЖМга


Ўзавтосаноат” АЖ бошқарув раиси
Ш.Б.Умурзақовга
Хурматли Умурзақов Шавкат Буранович!


Асака агротехнологиялар техникуми, Сизга шуни ёзиб маълум қиладики, техникум томонидан дуал таълим тизими жорий қилиниб, ўқувчиларни ўз касбининг етук мутахассиси ва замонавий техника воситалари билан ишлай олиш кўникмаларига эга бўлишларини таъминлаш мақсадида “Назариёт ва амалиёт бир масканда” таълим тизими йўлга қўйилди.


Унга асосан техникум (профессионал таълим муассасаси)ни биринчи босқичда 200 нафар иккинчи босқичда 300 нафар ўқувчилар дуал таълим тизимида таълим олишлари учун 2 та йирик саноат корхоналари ва 4 та иш берувчи ташкилотлар ва муассасаларга бириктирилди ҳамда улар билан икки томонлама шартномалар тузилди.

Талабалар ушбу корхона ва ташкилотларда ҳам ўқиб, хам ишлаб чиқариш жараёнларида бевосита иштирок этишлари учун ҳар бир ташкилот ва корхоналарда ўқув синфлари ташкил этилди.


Шу билан бирга ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги иштироки ва улар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ҳамда кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш йўлга қўйилди.
Бугунги кунда вилоятда ўзининг салмоқли ўрнига эга бўлган етакчи корхона ва ташкилотлардан бўлган - “UZ AUTO MOTORS” автомобиль заводида 150 нафар ўқувчи ёшлар таълим олиш билан бирга ўқув амалиётини ўтамоқда ва ўз малака ва кўникмаларини шакллантирмоқда.
Янги ташкил этилган дуал таълим тизими ёшларга таълим олишлари ва назарий билимларни амалиётда қўллай билишлари ҳамда маблағ ишлаб топишлари учун катта имконият бўлмоқда.

Ҳозирда ушбу тизимда ўқувчи ёшлар назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш билан бирга 800 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача ойлик маош олиб, оила бюджетига салмоқли ҳисса қўшиши билан бирга ишлаб чиқариш корхоналарига малакали мутахасиссларни тайёрлаб келмоқда.


Шундай имкониятларни яратиб берганингиз учун, Асака агротехнологиялар техникуми жамоаси ва талабалари номидан Сизга Хурматли Умурзақов Шавкат Буранович! Ва “UZ AUTO MOTORS” автомобиль заводи жамоасига самимий ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Куни кеча Сиз бошчилигингизда “UZ AUTO MOTORS” автомобиль заводида янги ишлаб чиқарилган “Chevrolet Onix” автомобилини тақдимоти завод ишчилари ва Республикамиз ахолиси томонидан кўтаринки рухда кутиб олинди. Ушбу янги турдаги автомобил қулай замонавийлиги, ёқилғи тежаши ва импорт бўладиган автомобиллар ўрнини босиб автомобил ишқибозларини автомобилга бўлган талабларини қондиради.

Бундан ташқари яқин йиллар ичида заводни автомобил ишлаб чиқариш қувватини сезиларли даражада кескин ортиши билан бирга катта миқдордаги иш ўринларини яратилиши хам ишсизлар иш билан таъминланди.

Сизни келгуси ишларингизга омад ёр бўлсин.

Заводда йиллик автомашина ишлаб чиқариш тиражини бир милионтага етказилишига тилакдошмиз.

“UZ AUTO MOTORS” автомобиль заводи ҳамда Асака агротехнологиялар техникуми ўртасида хамкорлик ишларини давом эттириш, заводга малакали мутахасисслар етказиб бериш мақсадида хозирда техникумда автомобил йўналишига алохида этибор қаратган холда ҳамда заводга эхтиёжи бор бўлган мутахасиссликлар бўйича автомобил сохасида янги 6 та йўналишлар очилиб мутахасисслар тайёрланмоқда. Ушбу мутахасиссларни тайёрлашда техникумни ўқув амалий ва назарий базасини кучайтириш мақсадида Сиздан Хурматли Умурзақов Шавкат Буранович! Завод томонидан янгилангандан сўнг ишлатилмай турган эскирган компютер, принетер, стол стул, шкаф жихозлари ва техникумда ўқитиш жараёни правага хам мўлжалланганлигидан келиб чиқган холда талабаларни важдения қилишликлари учун заводдаги эскирган автомобилдан 1 дона ажратилишида хамда ёшлар ўртасида техникумда ўқиш иштиёқи кўпайиб хоналарни жихозлашга эхтиёж туғилмоқда. Ушбу ишларни амалга ошириш учун 300,0 млн.сўм миқдорида хомийлик ёрдами кўрсатишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.


Ҳурмат билан,


Асака агротехнологиялар
техникуми директори: Н.Собирова
Download 18.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling