Ўзбек тилидаги “-чи” юкламасининг қўлланиш хусусиятлари ва инглиз тилига ўгирилиш муаммолари


оч-чи, нимани ўмардинг? (Буйруқ). Акангга айтиб кўр-чи


Download 25.57 Kb.
bet2/2
Sana16.02.2023
Hajmi25.57 Kb.
#1203540
1   2
Bog'liq
-чи юк макола янгиси

оч-чи, нимани ўмардинг? (Буйруқ).
Акангга айтиб кўр-чи, тилингни узиб оламан. (Дўқ).
Сал сурил-чи, мен ҳам кўрай (Истак ва илтимос).
Танлаган қизингни аввал мен бир кўрай-чи, совчиликка бориш қочмас. (Хоҳиш).
-чи сўроқ юкламаси таъкид ва кучайтирув юкламалари каби гапга таъкид маъносини қўшиши мумкин: Одам-чи, онаси олдидаги қарзини уза олмайди.
Бундай гапларда таъкид маъносига ёндош ҳолда уқтириш маъноси ҳам англашилиб туради: Онанг-чи, сени дунёга келтирган табаррук зот бўлади. Мен ўқийман деб-чи, мардикорлик ҳам қилганман.
Гоҳида -чи сўроқ юкламасининг огоҳлантириш, тасдиқ маъносини ифодалаш учун қўллангани ҳам кузатилади: Раҳбаринг тўй қилаётганда бормай кўр-чи? (“Бориш шарт”, “Албатта, бор” демоқчи).
-чи сўроқ юкламаси билан тасдиқ баробарида ишонч ва ишонтиришга уриниш маъноси ифодаланган гаплар ҳам учрайди: Мен-чи, у одам билан ўтган йили Москвада танишганман.
Кам ҳолатларда бўлса-да, -чи сўроқ юкламаси инкорни ифодалашга хизмат қила олади: У-чи, аввало, одамгарчилик кўчасидан бир ўтиб кўрсин. (Унда одамийлик йўқ, демоқчи).
Агар -чи сўроқ юкламаси худди инкор юкламаси на...на каби уюшиқ бўлаклар ёки қўшма гап таркибидаги айрим содда гаплар олдида такрорланиб келса, инкор маъносини уқтириб, кучайтириб келади: Ёмғир ёғди-чи, қор ёғди-чи, барибир пахтани терамиз. Демоқчики: На ёмғир ёғиши, на қор ёғиши пахта теримига ҳалақит беролмайди.
Қуйидаги гапда -чи сўроқ юкламасини олган сўзнинг чегаралов маъносида қўлланиб, аниқликни таъминлагани англашилади: Шарифни-чи, бундай кейин даврамизга айтманглар.
Гапларнинг коммуникатив типларини ажратишда пресуппозиция асосида иш юритиш яхши самара бериши аён.2 Жумладан, -чи юкламаси иштирок қилган гаплар, асосан, сўроқ гапларни ҳосил қилиши сабабли уларда ҳукмнинг ифодаланиши ҳақидаги фикрлар ҳамиша мунозарали бўлиб келган. Кимлардир унда “ҳукм ифодаланмайди” деб ҳисобласа, кимлардир ҳукмнинг яширин ифодаланишини, ё хусусий кўринишга эгалигини, ё “ҳақиқий ҳукм сўроққа берилган жавобдан англашилади” дея қайд этишади.3
-чи сўроқ юкламаси ўзи каби сўроқ мазмун ифодалайдиган -ми, -а, -я юкламалари билан гапнинг сўроқ мазмунли типини ҳосил қилувчи қўшимча сифатида ҳам қаралади. Шу маънода гўё у сўзни эмас, гапни ясовчи қўшимча тарзида кўрсатилган. Жумладан, тилшунос О.Бозоров -чи юкламаси қаторида қаторида -ми, -а, -я юкламаларини гап турини ҳосил қилувчи юкламалар деган. Бунда, бизнингча, ушбу юкламаларнинг турли хусусиятлари ва мазмуний грамматик талқинидан ҳамда сўроқ гапларнинг махсус гапнинг коммуникатив тури эканлигидан келиб чиқилган.
Кузатишларимиз шуни кўрсатадики, -чи ва бошқа сўроқ юкламалари (-ми, -а, -я) орқали ҳосил қилинган сўроқ гапларда ҳукм ифодаланмайди. Ҳукм сўроққа берилган жавоб орқали ифодаланиши рост. Масалан:
Савол: “У расмингизни чизиб бермаса-чи?” (тахмин, гумон)
Жавоб: У расмимни чизиб беради. (қатъий ишонч ва ҳукм).
Баъзан –чи сўроқ юкламаси ёрдамида ҳукмнинг яширин ифодаланиши ҳам кўзга ташланади. Масалан: “Олган сигиримиз қисир бўлса-чи?” гапидан “Ҳозиргача сигирнинг иккиқатлиги билинмаяпти, қорни дўппаймаяпти” пресуппозицияга кўра деган хулоса, ҳукм яширин ифодаланаётганлигини англашилмоқда.
Инглиз тилидаги матнлар ўзбек тилига ўгирилганда ёки ўзбек тилидаги матнлар, аксинча, инглиз тилига таржима қилинганда юкламаларнинг муқобилини танлаш, аслиятдаги юкламани таржимада ташириб қолдириш ёхуд аслиятда мавжуд бўлмаган юкламани таржима матнига киритиш сингари ҳолатлар кўп кузатилади. Жумладан, буни америкалик инглиззабон ёзувчи Теодар Драйзернинг ўзбек таржимони Э.Носиров томонидан 2007 йилда ўгирилган4 “Бахтиқаро Керри” асаридан олинган парчалар мисолида ҳам кузатиш мумкин. Масалан, шу асарда учрайдиган “Suppose she should never hear anything more of him? This fine arrangement of chambers would not last long!”5 инглиз тилидаги парча ўзбек тилига “Бутунлай дом-дараксиз кетса-чи? Унда манави шинам хоналарни тарк этишга тўғри келади-ку!” [2. 250] кўринишида таржима қилинган.
Маълумки, ўзбек тилида -чи юкламаси сўроқ-таажжуб юкламаларидан бири бўлиб, сўроқ гап ҳосил қилишда иштирок этади. Шундан келиб чиққан ҳолда кўпинча унинг шу хусусияти таржима жараёнида ҳам акс этиши кузатилади. Буни юқоридаги таржимадан ҳам англаш мумкин.
Қуйида ундов сўз сифатида қўлланиб келган “қўйинг” сўзи аслиятда мавжуд бўлмаса-да, таржимада қўшилган. Натижада унга қўшиб келтирилган –чи сўроқ-таажжуб юкламаси ҳам аслиятда мавжуд бўлмаган ҳолатда таржима матнида пайдо бўлган. Аслиятда: “Its many and growing commercial opportunities gave it widespread fame” [1, 12]. Таржимада: “Қўйинг-чи, бу шаҳарга келишга юраклари дов берган ёшгина қизларга ҳам бахт кулиб боқарди. [2, 20].
Аслида бундай ҳолни кўп кузатиш мумкин: “Well”. [1, 152]. – “Э, қўйсанг-чи!” [2, 202]. Кўриняптики, ушбу гапда биргина “Well” сўзи “Э, қўйсанг-чи!” ифодаси билан берилмоқда. Бу ўринда –чи юкламаси сўроқни эмас, ҳис-ҳаяжонни, инкорни ифодалаш учун келтирилган.
Ўзбек тилида –чи юкламаси буйруқ мазмуни ва оҳанггида ҳам қўлланиши сабабли таржимада уларнинг феълларга қўшиб қўлланиши намоён бўлади: “Start your machine,” he said”. [1, 30]. – “Машинани юргизиб юборсангиз-чи! – деди уста”. [2, 42].
Бу гапда ҳам феълга қўшилиб келган –чи юкламасининг аслиятда мавжуд эмаслиги аёнлашмоқда. Шундай бўлса-да, таржимада у инглизча “start” феълига хос соф буйруқни ифодалаш учун келтирилган. сақланмагани кузатилади. Бунда -чи юкламаси сўроқ эмас, соф буйруқ маъносини ифодалашга хизмат қилган.
Ўзбек тилида –чи юкламаси буйруқ мазмуни ва оҳангида ҳам келтирилганда буйруқ майлидаги феълга қўшилиб келади. Шуни инобатга олиб, таржимонлар инглиз тилидаги буйруқ феълни таржима қилаётганда кўпинча таркибига юклама қўшилган феъллардан фойдаланишлари кўзга ташланади. Масалан: “Wake up” [1, 141]”. – “Кўзингни очсанг-чи, ахир!” [2, 187]. Айтилганидек, ушбу парчада буйруқ оҳангини янада кучайтириш мақсадида бирданига ўзбек тилидаги иккита юкламадан фойдаланилган. Улардан бири –чи сўроқ-таажжуб юкламаси бўлса, иккинчиси ахир кучайтирув-таъкид юкламасидир. Уларнинг ҳар иккаласи фикрни кучайтириш ва таъкидлашга хизмат қилган.
Хулоса қилиб айтганда, юкламалар пресуппозицияга йўл очувчи лингвистик воситалардан бири сифатида синтактик сатҳда гапнинг мазмуний тузилишини мураккаблаштириб, пресуппозицияга ишора қила олади. Юклама аниқ маъно билдирмагани учун унинг маъноси грамматик хусусиятга эга бўлиб, қандай маънони англатиб келгани матндан, нутқ жараёнида иштирок этувчиларнинг муносабатига қараб аниқлашади. Шундан келиб қиқиб, унинг таржимада сақланиши ва берилиши ҳам ўзига хослик касб этади.

1 Шаабдураҳмонов Ш., Асқарова М., Ҳожиев А., Расулов И., Дониёров Х. Ҳозирги збек адабий тили – Тошкент: Ўқитувчи, 1980. – Б.433.

2 Торопова Н.А. Полижительной противочлен отрицания niht в современном немецком языке (пресуппозиция отрицаний). – Филологический науки. – М., 1978. – №2. – С.68; Арутюнова Н.Д. Типы языковых значений. Оценка. Событие. Факт. – М., 1988. – С.5; Степанов Ю.С. В трехмерном пространстве языка. Семиотические проблемы лингвистики, философии, искусства. – М., 1985. – С.224.

3 Кондаков Н.И. Логический словарь-справочник. – М., 1975. – С. 92; Попов П.С. Суждение. – М., 1957. – С.20; Копнин П.В. Диалектика. Логика. – М., 1973. – С.217; 4Ахмедов А. Ўзбек тилида гапнинг коммуникатив турлари. – Т., 1979. – Б.56.

4 Draiser Th. Sister Carrie. Gutenberg EBook Free Detorial. 2008. https://www.gutenberg.org/files/233/233-h/233-h.htm. - Р. 191.

5 Draiser Тh. Sister Carrie. Novel. Translated by E. Nosirov. – Тashkent: «Shark», 2007. – P. 512. (Бундан кейинги мисоллар ҳам шу манбалардан олингани учун бетини қавс ичида кўрсатиш билан чегараланамиз).

Download 25.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling