10-Савол:
Профилактика инспекторларига МЖтКнинг нечта моддаси бўйича
жойида ўзи жазолаш бўйича ваколат берилган?
Жавоб
: 24 та модда бўйича
(МЖтКнинг 47, 47-прим3, 54, 56-прим1,
110-моддасининг
биринчи
қисмида,
111-моддасининг
биринчи
қисмида,
113-моддасининг
биринчи,
иккинчи,
тўртинчи
ва
бешинчи
қисмларида,
114, 122, 123-моддаларида, 127-моддасида, 128-прим6, 147-моддасининг биринчи
қисмида, 148-моддасида, 161-моддасида, 187-моддасининг биринчи қисмида, 188, 188-
прим2, 192, 221-моддаларида, 223-моддасининг биринчи қисмида, 223-прим1, 223прим3-
моддаларида, 224-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий
ҳуқуқбузарликлар).
11-Савол
: Ҳуқубузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси тушунчаси
Жавоб
: Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар
ва муассасаларнинг ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил
бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини юритиш
ва уларга тарбиявий таъсир кўрсатишга доир фаолияти ҳуқуқбузарликларнинг якка
тартибдаги профилактикасидир.
12-Савол
: Ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси тушунчаси
Жавоб
: Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган
ёки муассасанинг муайян шахснинг ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиши хавфини
камайтиришга қаратилган профилактика чора-тадбирларини қўллашга доир фаолияти
ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикасидир.
13-Савол
: Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги 371-сонли
“Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
тўғрисида”ги
қонунида
кўрсатилган
Ҳуқуқбузарликлар профилактика турларини санаб беринг
Do'stlaringiz bilan baham: |