Ўзбекистон – Қозоғистон илмий-маданий алоқалари тарихидан


Download 65.18 Kb.
bet1/2
Sana16.06.2023
Hajmi65.18 Kb.
#1495031
  1   2
Bog'liq
Қозоғистон Ўзбекистон алоқалари Холиқова мақола


Ўзбекистон – Қозоғистон илмий-маданий алоқалари тарихидан
Ислом Каримов номидаги
ТДТУ Ўзбекистон тарихи кафедраси
профессори, тарих фанлари доктори
Р.Э.Ҳаликова
Марказий Осиёдаги Икки қўшни давлат Ўзбекистон ва Қозоғистон ўз мустақиллигини қўлга киритган кундан бошлабоқ икки томонлама кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйишга интилдилар. Бу икки мамлакатни ўзаро ҳурмат ва ишонч, мустаҳкам тарихий алоқалар, халқларини эса кўп асрлик қардошлик ва ҳамкорлик ришталари боғлаб туради.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида бу иккала қўшни қардош давлатларнинг ўзаро дўстлик алоқаларини йўлга қўйилиши тарихига бир назар ташласак.
Икки давлат раҳбарларининг 1990 йил Алматадаги, 1991 йил Тошкентдаги, 1992 йил Бишкекдаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувида барча йўналишлар бўйича айниқса илмий ва маданий йўналишлар бўйича ҳамкорлик муносабатларининг асосий тамойиллари ишлаб чиқилган эди.
Давлат раҳбарларининг кейинги учрашувларида илмий ва маданий алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Янги даврда Ўзбекистон ва Қозоғистон олимларининг илмий ва маданий алоқалари кенгайди. 1992 йилларида Марказий Осиё республикаларидаги ФАси раҳбарларининг учрашувида Ўзбекистон Фанлар Академияси Президенти М.Салохитдинов ва Қозоғистон Фанлар Академияси Президенти У.Султонгазин иккала давлат ўртасидаги олимларни илмий ва илмий-техника йўналишида ҳамкорлик қилиш дастурини ишлаб чиқдилар. Бу иккала давлат илмий марказлари раҳбарлари қуйидаги замонавий йўналишлар яъни электротехника, материалшунослик, жараёнларни математик моделлаштириш, информатика, ҳисоблаш техникаси, автоматлаштириш, молекуляр генетика, кибернетика, машинасозлик технологиялари, нуфус (демография) иқтисодиёти, биотехнологиялар, лазерли физика, геология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш каби соҳаларда, фан-техника тараққиётининг бошқа асосий йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришни келишиб олдилар. Бу учрашувнинг шиори “Фанлар чегара билмайди” деб белгиланди [1].
Янги нодавлат ташкилот – Марказий Осиё Академиясини ташкил этилди. Уни ташкил этишда Ўзбекистон ва Қозоғистон олимлари фаол иштирок этдилар. Халқаро Академияни ташкил топиши бевосита Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти ИА.Каримов номи билан боғлиқ.
Айнан унинг ташаббуси билан бу икки халқнинг илм намоёндалари бир жамоага бирлашдилар. 1993 йил Тошкент шаҳрида “ Илм миллат танламайди – у барча халқ учун хизмат қилади “ шиори остида Марказий Осиё давлатлари академикларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Бу анжуманда илмий марказ раҳбарлари янги шароитда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда илмнинг ўрни алоҳида эканлигига тўхталиб ўтишди. Бу жараёнларни амалга оширишда илмий тадқиқотларни, илмий-техник алоқаларни ривожлантириш, илмий, моддий ва маънавий имкониятларни ишга тушира оладиган ҳамкорликнинг ташкилий кўринишларини танлаб олиш ҳақида келишиб олишди.
Экологик тоза ва ресурс тежамкорлиги технологияси, фойдали қазилмалар ҳудудларини ривожлантириш, табиий ресурсларини қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги комплекси ишларида ҳал қилинадиган муаммолар тезкорлик билан ҳал қилиниши керак деб ўтилди.
Академия фаолиятида фундаментал ва амалий тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорлик, илмий марказлар, коллежлар, лицейлар ва мактаблар ўртасида илмий ва маданий алоқалар ривожини йўлга қўйишга алоҳида аҳамият берилди.
Шунингдек Академия – Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик, бағрикенглик муҳитни шакллантиришда ҳам ўзини ҳиссасини қўшиб келган. Бу Академияда нафақат Россия, Туркманистон, Тожикистон академиклари балким Қозоғистондан А.А.Кунаев, Б.А.Туленбаев, Ўзбекистондан П.К. Хабибуллаев, Э.Ю.Юсупов сингари академиклар ҳам самарали фаолият олиб бордилар.
“Агар қозоқ ва ўзбек миллати бир бўлар экан, тарихимиз, тақдиримиз ва келажагимизни йиллаб ҳамкор – ҳамқадам бўлиб яшар экан, бу бирликни, бу дўстлик қўрғонини енга оладиган куч дунёда бўлмайди”[2].
“Халқимизнинг энг оғир азобли дарди – Орол фожеасидир. Бу муаммо ўзбеклару, қозоқлар ҳаёти ва тақдирига бевосита алоқадорлигидан ташқари оламшумул аҳамият касб этмоқда”, “Орол ва Оролбўйи фожиаси, бу ҳалокатнинг экологик оқибатлари, ҳалокатдан қутилиш йўлларини қидириш – ёлғиз ўзимизнинг, Марказий Осиё Халқларининг иши бўлиб қолди” [3]. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти ИА.Каримов БМТнинг 48 сессиясидаги ўз нутқида ҳам айнан орол фожиасига тўхталиб бу ХХ аср фожеаси деган эди.
Орол муаммосига бағишланган кўплаб илмий конференциялар, симпозиум, илмий семинарлар ташкил этилди.
Иккала республика олимлари Оролни қуриш натижасида атроф-муҳитда содир бўлаётган муаммоларни ҳал қилиш учун илмий тадқиқотлар олиб бордилар. Қозоқ ва ўзбек олимлари Орол қуриш натижасида атроф-муҳитда бўладиган муаммоларни бартараф этишга хизмат қиладиган, илмий-тадқиқот ишларини самарадорлигини оширувчи таклифларни бердилар.
Албатта, икки давлат олимлари бундан кейин ҳам Орол денгизи атрофидаги экологик мувозанатни яхшилашга қаратилган ҳаракатларни ҳамкорликда давом эттирмоқдалар.
Давлат раҳбари Ш.М.Мирзиёев ва Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлен Идрисов билан учрашувида мамлакатларимиз яқин қўшни ва вақт синовидан ўтган ҳамкорлар сифатида Ўзбекистон ва Қозоғистонда қолаверса Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашдан иқтисодий, ижтимоий тараққиёт ва фаровонликдан бирдай манфаатдор эканлиги қайд этилди [4].
Ўзбекистон билан Қозоғистон Республикасининг аҳил қўшничилик дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларнинг стратегик шериклик ва ўзаро қўллаб қувватлаш асосида вужудга келаётган ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.О.Мирзиёев 2017 йил 22-23 март кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистон Республикасида бўлди.
Бу учрашувда иккала давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, ҳукуматлар, парламентлар ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар. Бу учрашувлар натижасида Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма Декларация қабул қилинди [5].
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов – “Қозоғистон – Ўзбекистон дўстлигини кўз қорачиғидай асраш, қўпорувчи кучларга имкон бермасдан, ўзаро ҳурматимизни ва жипслигимизни янада кучайтиришга аҳд қилдик” деган эди. [6]. Албатта бу бежиз эмас. Бугунги кунда қабул қилинган декларациянинг мазмун-моҳиятида ҳам ушбу ўгитлар ўз ифодасини топган.
Бу Декларация 20 бўлимдан иборат бўлиб унда иккала республиканинг шерикчилик муносабатлари янги бир тарихий даврга кирганлиги эътироф этилиб, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик, хавфсизлик ва ривожланишининг таъминлаш, халқаро майдонга БМТ, ШХТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, шунингдек бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни олиб бориш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида замонавий хуруж ва таҳдидларга қарши курашиш, терроризм, диний экстремизм, ноқонуний миграция, наркотик ва қуролларининг ноқонуний муомалада бўлиши, трансмиллий уюшган жиноятчиликга қарши курашишда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига тўхтаб ўтилди.
Ш.Мирзиёев : - “Биз қўшниларимиз билан рақобат қилиш эмас, аксинча, ҳамкорлик қилиш йўлини изчил давом эттирамиз. Қўшнимизнинг ютуғи – бу бизнинг ҳам ютуғимиз. Уларнинг тинч ва фаровон ҳаёти – бутун минтақамизда тинчлик ва барқарорликни сақлашнинг гарови деб биламиз.
Мана шу йўлда янги қадамлар қўймоқдамиз. Жумладан, Тошкент вилоятига яқин бўлган Қозоғистон Республикаси Президенти ҳурматли Нурсултон Назарбоев билан, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Имомали Раҳмон билан олиб бораётган музокараларимиз бунинг амалий тасдиғидир ва бу ишларни изчил давом эттирамиз” [7].
Бугунги кунда иккала давлат Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий транспорт – коммуникация соҳаларида ҳам ҳамкорликнинг барча йўналишлари юзасидан ишлар йўлга қўйилган.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда миллатлараро муносабатлар ривожида янги босқичга ўтилди. Бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш миллатлараро ва фуқаролараро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири этиб белгиланди, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасининг янада ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 7.02.2017 йилдаги Фармони билан тасдиқланган Ҳаракатлар стратегиясининг 5-йўналиши ҳам айнан миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашга қаратилгани ҳам бежиз эмас. Айнан ушбу фармоннинг чиқарилиши халқлараро ва миллатлараро дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга бир мақсад сари бирлашиб туриб шу заминда яшаётган инсонларни тинчлиги ва ҳамжиҳатлигини таъминлашга хизмат қилади.

Download 65.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling