Амалий иш №1: MATLAB дастури ва Image Processing Toolbox пакети билан танишиш
Амалий иш мақсади: MATLAB муҳитида ишлаш ва дастурдаги тасвирларга ишлов бериш учун ишлатиладиган махсус Image Processing Toolbox пакети вазифалари билан танишиш
MATLAB дастури – бу юқори даражали дастурлаш тили ҳисобланиб, асосан илмий ва техник масаларни ечиш учун ишлатилади. Бу дастур айниқса математик амалларни ва турли ҳисоб китобларни бажариш учун қулай фойдаланувчи интерфейсига эга бўлиб, асосан қуйидаги масалаларни ечиш учун қаратилган:
Математик ҳисоблашлар
Алгоритмлар ишлаб чиқиш
Турли тизимларни моделлаштириш ва яратиш
Маълумотларни тахлил қилиш, уларни визуаллаштириш ва тадқиқ қилиш
Турли графикларни қуриш
Фойдаланувчи интерфейсларини ишлаб чиқиш
MATLAB сўзи асасон инглизча “MATRIX” – матрица, “LABORATORY” – лаборатория, сўзларида келиб чиққан. MATLAB дастури бир нечта пакетлардан ташкил топган бўлиб улар қуйидагилардир:
Шулардан бири Image Processing Toolbox пакети ҳисобланиб, бу пакет MATLAB муҳитида тасвирларга ишлов бериш учун ишлатилда. Асосан бу пакет тасвирларга ишлов берадиган барча функция ва инструментларни ўзида мужассамлаштиради.
Image Processing Toolbox пакетининг баъзи функцияларини кўриб ўтамиз.
Imread(‘f’) – тасвирни ўқиш (қиймати матрица кўринишида)
Imshow(f) – тасвирни чоп этиш
Imhist(f) – тасвирнинг гистограммасини кўриш функцияси
Histeq(f) – тасвир гистограммаси қийматларини текис тақсимланишини амалга ошириш
Imnoise(f, type, parametrs) – тасвирга шовқин қўшиш
Imfilter(f, type, parametrs) – тасвирни филтрлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |