Ўзбекистон банк тизимининг шаклланиши ва ривожланиши


Download 19.01 Kb.
Sana22.04.2023
Hajmi19.01 Kb.
#1376814
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН БАНК ТИЗИМИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ


ЎЗБЕКИСТОН БАНК ТИЗИМИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ.

Reja
1



Хорижий давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, мам-
лакат иқтисодиётининг ўсиши бозор инфратузилмаси-
нинг самарали фаолият кўрсатиши билан узвий боғлиқдир.
Банк тизими бозор инфратузилмасининг муҳим тарки-
бий қисми ҳисобланади. Чунки банклар иқтисодиётни мо-
лиявий маблағлар билан таъминлаш, ташқи иқтисодий
алоқаларни молиялаштириш, тўловларни амалга ошириш
ҳамда аҳолига турли молиявий хизматларни кўрсатишда
муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз
мустақилликка эришган дастлабки йиллардаёқ бозор
иқтисодиётига муваффақиятли ўтиш учун замонавий
банк тизимини яратиш устувор йўналиш сифатида илгари
сурилди. Давлатимиз Президенти иқтисодий ислоҳот-
ларнинг биринчи босқичида “Марказий банк
бошчилигида ҳамда кенг тармоқли мустақил
тижорат ва хусусий банклар икки босқичли
банк тизимини вужудга келтириш, республика
ҳудудида йирик чет эл банкларининг бўлимлари
ва ваколатхоналарини очиш учун қулай шароит
яратиш”ни биринчи даражали чора-тадбирлар
қаторига қўйди.
Ушбу муҳим вазифани амалга ошириш
мақсадида маъмурий-буйруқбозликка асосла-
ниб, режали иқтисодиёт табиатига мослашган
банк тизими ўрнига икки поғонали миллий
банк тизимини яратишнинг дастлабки ҳуқуқий
асоси – 1991 йил 15 февралда “Банклар ва банк
фаолияти тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки-
га пул муомаласини тартибга солиш, тижорат
банкларини ташкил қилиш, улар фаолиятини
тартибга солиш ва назорат қилиш, тўлов ти-
зимини ташкил этиш вазифалари юклатилди.
Мамлакатда акциядорлик, кооператив ва хусу-
сий мулк асосида тижорат банклари ҳамда хо-
Ўзбекистон Республикаси мустақил деб эъ-
лон қилингандан кейин, давлатимиз раҳбари то-
монидан ишлаб чиқилган бозор иқтисодиётига
ўтиш тамойиллари асосида бозор иқтисодиёти
хусусияти ва халқаро андазаларга мос икки
поғонали: Марказий банк ва тижорат банкла-
ридан иборат банк тизимига асос солинди.
1991 йил 7 сентябрда Ташқи иқтисодий фаоли-
ят Миллий банки тузилди. Мамлакат ҳудудида
халқаро ҳисоб-китоблар илк бора ана шу банк
орқали амалга оширила бошланди, республи-
канинг валюта маблағларини жамлаш ва улар-
дан аниқ мақсадни кўзлаб фойдаланиш имко-
нияти вужудга келди.
“Ғаллабанк”, «Пахтабанк», «Тадбиркорбанк»,
«Алоқабанк», кейинчалик эса “Асакабанк” каби
бир қатор ихтисослаштирилган тижорат банк-
ларининг ташкил этилиши иқтисодиётнинг тур-
ли тармоқларидаги корхоналарга банк хизмати
кўрсатишни тубдан яхшилади. Хорижий капи-
тал иштирокидаги банклар таъсис этилиши эса
мустақил миллий банк тизимида янги босқични
бошлаб берди. ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2013, 8
рижий капитал иштирокида банклар очилиши-
га рухсат берилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 июл-
даги “Ўзбекистон Республикаси банк тизими
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2013, 8
ривожланишини молиявий қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан
тижорат банклари беш турдаги солиқлардан
озод қилинди. Бу молиявий имтиёз банкларни
замонавий технологиялар билан жиҳозлаш ва
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш имко-
нини берди. Натижада республикамизда сифат
жиҳатидан бутунлай янги, халқаро стандарт-
ларга жавоб берадиган тўлов тизими яратилди,
тўловлар бир неча дақиқаларда амалга ошири-
ла бошланди.
Жаҳон тажрибасидан маълумки, мустақил
давлатларнинг барчаси ўзларининг алоҳида мо-
нетар тизимига эга бўлган. 1994 йилнинг 1 июли-
дан бошлаб республикамиз ҳудудида миллий
валюта – сўмнинг муомалага киритилиши билан
Ўзбекистон пул-кредит ва, умуман, иқтисодий
сиёсат ўтказишда ҳам тўлиқ мустақилликка
эришди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганлари-
дек, “миллий валюта давлат мустақиллигининг
асосий белгиси ҳисобланади”.
Миллий валютани муомалага киритишдан
сўнг иқтисодий ислоҳотлар жараёни банк тизи-
мидаги ислоҳотларни чуқурлаштиришни талаб
қилди. “Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки тўғрисида”ги (1995 йил 21 декабрь) ва
“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги (янги
таҳрирдаги, 1996 йил 25 апрель) қонунларнинг
қабул қилиниши Марказий банк ва тижорат
банкларининг ҳуқуқий мақоми, функциялари
ва ваколатларига илғор хорижий мамлакат-
лар тажрибаси ва миллий менталитетимизни
ҳисобга олган ҳолда бир қатор аниқликлар ки-
ритди. Марказий банк пул-кредит муносабат-
ларини тартибга солиш ва банклар фаолияти-
ни назорат қилиш органи мақомини олди. Шу
билан юртимизда универсал тижорат банкла-
ри тузиш ва банк тизимига хорижий капитални
янада фаол жалб қилиш учун зарурий ҳуқуқий
асослар яратилди.
Ҳукуматимиз томонидан 1997 йилда мамла-
катимизда хусусий банкларнинг ривожланиши
учун бир қатор имтиёзлар берилгани, жумла-
дан, устав жамғармасида жисмоний шахслар-
нинг улуши 50 фоиздан кам бўлмаган хусусий
тижорат банклари ташкил этилган пайтдан
бошлаб икки йил мобайнида даромад солиғи
тўлашдан озод қилинишлари натижасида банк
тизимига хусусий капиталнинг кириб келиши
фаоллашди, бу, ўз навбатида, банк хизматлари
бозорида рақобатнинг кучайишига олиб кел-
ди.
Ўзбекистон Марказий банкининг валюта
сиёсати миллий валюта курси барқарорлигини
таъминлаш, инфляцияни мақбул даражада
ушлаб туриш ва экспортни рағбатлантиришга,
мамлакатимиз олтин-валюта заҳираларини са-
марали бошқаришга қаратилгани ўзининг ижо-
бий натижасини берди.
2000 йилдан бошлаб валюта сиёсати янада
либераллаштирилиб, биржадан ташқари валю-
та бозорида хорижий валюталар савдоси йўлга
қўйилди. Ваколатли банклар ўз мижозларидан
бўш валюта маблағларини, унга бўлган талаб
ва таклифдан келиб чиққан ҳолда, эркин курс
бўйича сотиб ола бошладилар.
Ўзбекистон 2003 йилда Халқаро Валюта
жамғармаси Келишув моддаларининг VIII мод-
даси бўйича мажбуриятларни қабул қилиб,
миллий валютани халқаро жорий операция-
лар бўйича эркин конвертация қилишни амал-
га ошира бошлади. Бунга ташқи маблағларни
Download 19.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling